Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Роналду “Олтин тўп”ни олмаслиги керак, чунки...

Баҳо:
+0; -0

Сарлавҳани ўқиган заҳотингиз хаёлингизга ҳар хил фикрлар келмасин, биз бу билан Криштиану “Олтин тўп”га муносиб эмас, демоқчи эмасмиз. Аксинча, у бу мавсумда “Олтин тўп”га ҳар қачонгидан ҳам муносиброқ. Гарчи ла-лигада тўпурар бўлмаган эса-да, Европа Чемпионлар лигасида анча сермаҳсул ўйнади. Бир қатор ҳал қилувчи голлар киритди. Агар “Ювентус”га қарши ўйинда ҳам иккита гол киритмаганида ким билсин “Реал”нинг ҳоли нима кечарди? Ҳа, Роналду “Олтин тўп”га муносиб. Бироқ унда шундоқ ҳам тўртта “Олтин тўп” бор, қолаверса яна бундай имкониятга эга бўлиши мумкин. Аммо Буффон...

Очиғи, кечаги ўйинда Буффонга раҳмим келди. У кечагидек шармандали мағлубиятга муносиб эмасди. Фикримча, у “Олтин тўп”га муносиб гарчи “Ювентус” Европа Чемпионлар лигаси финалида мағлуб бўлган эса-да. Аслида, шу ёшида мана шундай супер ўйин кўрсатиш қаҳрамонликнинг ўзгинаси. Кеча оқшом “қироллик клуби”нинг ашаддий мухлислари ҳам Буффон учун хафа бўлишди. У нафақат супер дарвозабон, балки чинакам ирода тимсоли, шахс сифатида ҳам ўрнак бўлса арзигулик. Айни дамда бутун дунё дарвозабонлари орасида энг кучлиси ҳам айнан Буффондир. Шунинг учун ҳам “Олтин тўп”ни Жанлуижига бериш керак. Ахир шундай буюк дарвозабоннинг ақалли бир марта бўлса ҳам “Олтин тўп” олмаслиги адолатсизлик, менимча.

Бундан кейин “Ювентус”да яна шундай имконият бўладими, йўқми, билмадим. Тўғри,

Давоми

Киритилган сана: 04.06.2017 10:57. Ўкилди: 9497 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.