Кириш Регистрация
20/11 00:45 Германия 6-1 Шим. Ирландия
20/11 00:45 Голландия 5-0 Эстония
20/11 00:45 Уэльс 2-0 Венгрия
20/11 00:45 Словакия 2-0 Озарбойжон
20/11 00:45 Польша 3-2 Словения
20/11 00:45 Латвия 1-0 Австрия
20/11 00:45 Македония 1-0 Исроил
20/11 00:45 Сан-Марино 0-5 Россия
20/11 00:45 Бельгия 6-1 Кипр
20/11 00:45 Шотландия 3-1 Қозоғистон

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Чемпионлар Лигаси қуръаси. Кимга маза-кимга...

Баҳо:
+0; -0

Чемпионлар Лигасининг 2018-19-йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда бир қатор гранд жамоалар ўзларига мос рақиб билан тушган бўлса, баъзилари қуръа унчалик хуш ёқмагани аниқ. Қуйида кўҳна қитъанинг янги мавсуми омадли ва омадсизлари ҳақида сўз юритамиз.

Омадли: «Реал Мадрид»

Ушбу мавсум «Реал» ва Хулен Лопетеги учун ўзгача кечиши аниқ. Клубни ёзда икки муҳим бўлак – Зидан ва Роналду тарк этганидан кейин «қироллик клуби»нинг натижаларини кузатиш анча мароқли бўлади.

Таркиб кучайтирилгани йўқ, шу сабабли «Реал» тўртинчи совринини ютиши бироз қийин бўлади. Боз устига улар Чемпионлар Лигасининг янги мавсумида «ўлим гуруҳи»га тушди.

Ўтган мавсумда улар нимчорак финалгача анча қийинчилик кўришди. «Тоттенхем» ва «Боруссия Дортмунд» мадридликларга жиддий рақиблик қилган эди. Бу сафар эса «Рома»дан ташқари жиддий рақиб йўқ. Римликлар ҳам у қадар тажовуз сола олмайди.

Россия етакчи клубларидан бири «ЦСКА» эса Чемпионлар Лигаси савиясидаги жамоа эмас. Нуфузли мусобақанинг гуруҳ босқичида ўйнаш тажрибасига эга «Виктория Пльзен» тўсиғидан ҳам осонликча ўтса бўлади.

Европананинг бош турнири Лопетеги учун кучли босим остида бошланиши муқаррар, Гарет Бейл ва Мариано Диаслар эса Роналдунинг голларини тўлдиришга уриниб кўришади.

Омадли: Криштиану Роналду

Роналду «Йилнинг энг яхши футболчиси» совринини бу сафар қўлга кирита олмаган бўлсада, «Ювентус» сафида Чемпионлар Лигасидаги 120 голлик сериясини давом эттириши турган гап.

Роналдуни индивидуал совринчалик бошқа ҳеч бир нарса уни рухлантира олмайди. Скудетто эгалари сафида ҳам у янгидан-янги совринларни олишни исташи аниқ.

Шу сабабли «Валенсия» Роналду учун ажойиб «тушлик» бўлиши мумкин. «Янг Бойс» эса ўз тарихида биринчи бор Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этади.

Ва ниҳоят учинчи рақиб эса бир вақтлар ўзи шу клубда ном чиқаргани ва ушбу совринни биринчи марта ютгани – «Манчестер Юнайтед». У «Реал»даги собиқ устози Жозе Моуриньога қарши саф тортади.

Омадли: Давоми «футбол олами» блогида

Киритилган сана: 15.09.2018 14:42. Ўкилди: 925 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.