Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

“Реал”нинг ёш иқтидорларини нима кутяпти?

Баҳо:
+0; -0

Винисиус Жуниор, Мартин Эдегор ва Йович. Уларни нима кутяпти?

“Реал” таркибида ёш иқтидорлар жуда кўп, улар ўсиши керак. Қай бири буни уддалай олади?

Винисиус Жуниор

Ўтган мавсумда “Реал” ва “Атлетик” ўртасидаги қарама-қаршиликлар нурсиз дурранг билан якунланди. Навбатдаги ўйинда ҳам гол урилмаслиги мумкин эди, лекин Зидан ўйин тугашига ўн дақиқа қолганд Винисиусни майдонга туширди. У эса гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

“Реал”да уни бебаҳо жавоҳир деб ҳисоблашади – дейди Хамес Родригес. – У Месси ва Неймардек техникага эга эмасдир, аммо у тезкор. У ҳимоячиларни ишлашга мажбур қилади. Дриблинг ҳақида гапирадиган бўлсак, у Неймар билан бир хил даражада.

“18 ёшида Испания Кубоги баҳсида “Барса”га қарши жамоани ўз ортидан эргаштира олган эди. Мадридда унинг келажагига ишонишади. Ҳеч ким уни қўйиб юборишни истамайди. Ўтган йили “ПСЖ” агар Винисиусни ҳам қўшиб берадиган бўлса, Неймарни сотмоқчи эди “Реал”га. Унга етишмайдиган ягона жиҳат – стабиллик” – дейди Хамес.

Жуниор тез-тез гол урмайди. Шу пайтгача у 37 ўйинда 4 та гол урди. Зидан ҳам унинг иқтидорига баъзан шубҳа билан қарайди.

Футбол шарҳловчиси Хуанма Труэба Жуниорнинг истеъдодига шубҳа қилишини айтиб ўтди. “Унга шубҳа билан қарайман. У ноқулай вазиятга тушиб қолса, нима қилишини билмай қолади. У вазиятларни кўкка совуради. Унинг голлари тасодифан юз беради. Тўпурар бўлинмайди – шундай туғилиш керак. У ҳозир ҳам кам гол уряпти, кейинчалик ҳам очилиб, голлар уришига ишонмайман.”

Нима бўлганда ҳам Винисиус Мадрид учун севимли футболчи. Уни мухлислар яхши кўришади. Унинг ҳар бир тўпга тегинишига трибунадагилар реаксия билдиришади. У хафли ва буни ҳамма кўради. У жамоанинг умид рамзи ҳисобланади. У келажакда жамоанинг етакчиси бўлишига умид қиламиз.

Лука Йович

Лука Йович – “қаймоқранглилар”нинг яна бир умиди.23 ўйинда 2 тагина гол уришга эришди. Бу 60 млнга сотиб олинган футболчи учун қониқарсиз натижа.

Йовичнинг вазияти жуда жумбоқли. У Бенземага рақобатчи бўлиши керак эди. Аммо у “Реал”нинг трансферлардаги хатосига айланяпти.

батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Киритилган сана: 14.10.2020 12:02. Ўкилди: 2509 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.