Кириш Регистрация
16/11 00:45 Швейцария 1-0 Грузия
16/11 00:45 Дания 6-0 Гибралтар
16/11 00:45 Испания 7-0 Мальта
16/11 00:45 Руминия 0-2 Швеция
16/11 00:45 Босния-Герцеговина 0-3 Италия
16/11 19:00 Кипр 1-2 Шотландия
16/11 22:00 Озарбойжон 0-2 Уэльс
16/11 22:00 Словения 1-0 Латвия
16/11 22:00 Россия 1-4 Бельгия
16/11 22:00 Сан-Марино 1-3 Қозоғистон
17/11 00:45 Шим. Ирландия 0-0 Голландия
17/11 00:45 Германия 4-0 Беларусь
17/11 00:45 Хорватия 3-1 Словакия
17/11 00:45 Австрия 2-1 Македония
17/11 00:45 Исроил 1-2 Польша

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Эҳтиёт бўл Европа – ўзига ишонган “Ливерпуль” қайтмоқда!

Баҳо:
+0; -0

“Ливерпуль” ажойиб спорт формаси билан “Борнмут”ни енгди, ундан сал аввалроқ эса Европа чемпионлар лигасининг асосий фаворитларидан бири Гвардиоланинг “Манчестер Сити”сини мағлуб этди. Юрген Клоппда имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигига ишонадиган жамоа шакланганлиги маълум бўлди. Бу ҳақида Goal нашри мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Юрген Клопп айни вақтда энг қувончли лаҳзаларни бошидан кечирмоқда. Унинг шогирдлари ўтган ҳафта бошида ЕЧЛ ярим финал йўлланмасини расман нақд қилишди, қуръада эса унга “Рома” рақиблик қиладиган бўлди.

“Борнмут” устидан шанба оқшомида қозонилган (3:0) ғалабада ўйинни майдондан бевосита клуб раиси Том Вернер ва Fenway Sports Group президенти Майк Гордон кузатишди. Америкаликлар бир ҳафтадан бери шаҳарда қўним топишган ва клублари, бошқарувчилари, унинг ўсишини кузатишган. Ўзлари ҳам бундан завқ олишгани аниқ. Юзларида табассум билан Бостонга қайтишган бўлса, ажабмас.

Fenway Sports Group “Энфильд”да тўғри сиёсат олиб бораётганини ҳамма рад қиларди. Айниқса улар кўзойнакли немис, бейсбол “кепкаси” ва кучли шахсият эгасини клубга таклиф қилиб адашмаганини англашди. Гордоннинг Клоппга бўлган “меҳри” барчаси клубнинг ишлари ўнгланишига олиб келди.

“Ливерпуль” ички чемпионатда натижаларини яхшилаб бормоқда ва энди мана Европа биринчилигида рақобат қилишга киришган. Клопп шогирдлари ҳар қандай рақибга хавф туғдиришмоқда. Секин-асталик билан унинг яратувчанлиги кўз олдимизда ажойиб асар яратилаётганини намойиш қилмоқда.

Муболағами? Бўрттириш деяётгандирсиз балки? Афсуски, бу ҳақиқат. Англиянинг бирорта жамоаси айни вақтда “Ливерпуль”дай ўйин кўрсатмаяпти ёки ўзига бўлган ишонч, эркинликни ҳис қилмаяпти. Ҳеч бири Клопп шогирдларидай тартибли ўйнай олмаяпти. Ҳеч ким уларга қарши ўйнашни истамаяпти. Ишонмасангиз буни “Манчестер Сити”дан сўранг.

Ғалаба кутилмаган тўқнашувдан кейин келмоқда, “Ливерпуль” кучли тўртликка кириб ўзининг асосий мақсадига эришган эди, аммо бундан ҳам яхшироғи тез орада келиши ҳам мумкин.

Клопп бу мавсумда Чемпионлар Лигасини ютиб олиши мумкин, ёки бунга эриша олмаслиги ҳам. Бироқ нима бўлганда ҳам германиялик мутахассис “Ливерпуль”да кўп ишларни амалга оширмоқда. У мухлислар фахрланадиган, завқланадиган ва ишонадиган жамоа шакллантирмоқда. Буни асло бўрттириш дея кўрманг. У Муҳаммад Салоҳни Европанинг энг яхши тўпураридан бирига айлантирди, Фирминони эса энг мукаммал “тўққизлик”ка. Унда терисига сиғмай ўйнаётган Окслэйд-Чемберлен ва Деян Ловрен бор, шунингдек, Трент Александр-Арнолд ҳам.

Клоппнинг жамоалари ҳимоялана олмайди, дейишади. Улар сўнгги 12 учрашувнинг саккизтасини қуруқ ўтказишди. Клопп 20 та ҳужумчига муҳтож, дейишади. Бу мавсум якунига кўра унда учта шундай ҳужумчи бор. Салоҳ, Фирмино ва Садио Мане биргаликда 83 гол урди. “Ливерпуль” германиялик мутахассис қўли остида 148 учрашувда 

Давоми Футбол олами блогида

Киритилган сана: 20.04.2018 17:02. Ўкилди: 5513 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.