Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Муваффақиятга ёшнинг алоқаси йўқ. 35 ёшдан кейин ҳам “ўтириб қолмаган” 5 футболчи

Баҳо:
+1; -1
Футбол муттасил равишда ўзгаришларга учраб келмоқда. Бугунги кунда 18 ёшли болалар учун ҳам клублар 100 миллионлаб маблағ сарфлашлари мумкин.
Бу пуллар ёш юлдузлар томонидан оқланиши керак. Бу эса ўз навбатида уларнинг зиммасига ортиқча масъулият юклайди. Ишонмасангиз, Де Лигтдан Кьеллини ва Бонуччининг ёнида туриб, “Ювентус”да ўзини қандай ҳис қилаётгани ҳақида сўраб кўринг.
Аммо бугун ёшлар эмас, балки фахрий футболчилар ҳақида гаплашамиз.
 
5.Хоакин Санчез, 38 ёш. “Реал Бетис”
 
 
Хоакин Санчез – испан футболининг ҳақиқий афсонаси. Замонамиздаги аксар футбол ишқибозлари у фаолиятини бошлаган даврларни эслашолмайди. Ҳатто 38 ёшида ҳам Хоакиннинг спорт формасида пасайиш кузатилганича йўқ. Футболчи ҳамон “Бетис”нинг асосий таркибида ўйнашдан ташқари, жамоа ўйинининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.
Хоакин жорий мавсумда саккизта учрашувда қатнашиб, битта гол ва иккита самарали узатманинг муаллифига айланди. У келаси ойларда ҳам шу темпда ҳаракатланишига ҳеч шубҳа йўқ.
 
4.Франк Рибери, 36 ёш. “Фиорентина”
 
 
Франк Рибери “Бавария”дан кетди, “Фиорентина”да қолди. Франциялик футболчининг Европада қолишини жуда озчилик кутганди, аммо Франк ҳали катта футболни тарк этишга тайёр эмасди. У АҚШ ва Хитойда осонликча топиладиган пулларни бошқаларга қолдиришга қарор қилди.
Рибери аллақачон 2 бор гол киритиб, 1 голга асистентлик қилишга ҳам улгурди. “Милан” билан учрашувда жуда яхши ўйнагани сабабли майдонда уни “россонерилар”нинг мухлислари ҳуштакбозликлар билан қарши олишди.
 
3.Фабио Квальярелла, 36 ёш. “Сампдория”
 
 
Фабио яхши шаробга ўхшайди. Ёши ўтгани сари яхшироқ ўйнаб бораётгани бунинг яққол исботидир. Ўтган мавсум у 26 бор гол киритди ва А сериянинг энг яхши тўпурарига айланди. Қизиғи шундаки, Фабио бу натижа орқали “Олтин тўп”нинг 5 карра сохиби Криштиану Роналдуни ҳам ортда қолдиришни уддалади.
Ҳа, бу мавсум у 6 учрашувда битта гол кирита олди, холос. Аммо бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди – Квальярелла ҳамон ўз ёш тоифасида жаҳоннинг энг кучли футболчиларидан бири ҳисобланади.
 
2.Жоржо Кьеллини, 35 ёш. “Ювентус”
 
 
Жоржо Кьелинини аҳамияти жиҳатдан четда қолдириб бўлмайди: у ўйнамаса, бутун жамоа қийналади. Эҳтимол, ҳимоячи 35 ёшда, лекин у “Юве”нинг ажралмас бўлаги бўлиб қолмоқда. Фақат жиддий жароҳатгина уни сафдан чиқариб юбора олди.
Унинг сафга қайтиш вақтини олдиндан айтиш қийин, аммо бу ҳеч нарсани ўзгартира олмайди. Ёшига қарамай, Кьелини ўз позициясида сайёрамизнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади.
Киритилган сана: 25.10.2019 23:45. Ўкилди: 9327 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


мухаммед24
Сана: 24.02.2020 23:00. мухаммед24га ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YUSUPOW
Сана: 29.12.2019 01:25. YUSUPOW га ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YUSUPOW
Сана: 29.12.2019 01:24. YUSUPOW га ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.