Кириш Регистрация
29/11 00:45 Наполи 4-0 Лацио
29/11 00:45 Марсель 1-0 Труа
29/11 01:00 Реал Мадрид 2-1 Севилья
30/11 01:00 Осасуна 1-1 Эльче
30/11 22:30 Фиорентина - Сампдория
30/11 22:30 Аталанта - Венеция
01/12 00:30 Ньюкасл - Норвич
01/12 00:45 Салернитана - Ювентус
01/12 00:45 Верона - Кальяри
01/12 01:15 Лидс - Кристал Пэлас

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Ҳарри Кейн энди “Тоттенхэм”нинг ягона юлдузи эмас

Баҳо:
+0; -0

              

Гарет Бэйл “Тоттенхэм”нинг янги стадионида ҳали ўйнагани йўқ ва “Энфилд” машғулотлар майдонида жуда оз муддат шуғулланган. Ўйлаб қарасак, у эски давр одами.

 Янги машғулотлар базаси Бейлнинг охирги мавсумида очилган эди. Шпорларнинг янги стадиони “Тоттенхэм Хотспур Стэдиум” эса 2019 йилда очилди. Ўша вақтда мухлислар учун янги қаҳрамон – Ҳарри Кейн пайдо бўлганди. Янги давр одами.

Бэйл эраси 2010 йил мўжизавий зарбадан сўнг бошланган эди ва орадан уч йил ўтиб, “Реал Мадрид”га кетиши билан якунланди. Аммо Кейн эраси эса 2014 йилда бошланганди. Олти йил монайнида англиялик футболчи жамоанинг асосий юлдузи бўлиб келмоқда.

 Бэйл Кейндан атиги тўрт ёш катта бўлса ҳам, улар майдонда бирга тўп суришмаган. Фақатгина 2 марта улар бир вақтда ўйинга тушишган ва бу узоқ давом этмаган. Европа Лигаси доирасида ПАОКка қарши 8 дақиқа бирга тўп суришган бўлса, 2012 йил “Ньюкасл”га қарши ўйинда атиги 4 дақиқа бирга ўйнашган.

 Айнан шунинг учун тасаввур ҳосил бўладики, Бэйл – ўтган давр одами, янги авлод учун умуман бегона шахс. Ўзи умуман иккала қаҳрамонни бир вақтда майдонда кўриш жуда қизиқ. Интригага қизиқувчи мухлислар учун бу ажойиб ҳодиса. Иккита бир-биридан фарқ қиладиган футболчи қандай қилиб бирга тўп суришаркан?

Умуман олганда, фақатгина ўйин эмас, психология ҳам қизиқтиради. Охирги пайтларда шпорлар таркибида масъулият борасида дисбаланс юзага келди. Кейн ҳақиқий қаҳрамон эди. Аммо жамоада ундан бошқа ижрочилар ҳам бор эди. Кайл Уокер ва Денни Роуз – Европадаги энг яхши қанот ҳимоячиларидан, Кристиан Эриксен эса мамлакатдаги энг креатив футболчилардан. Муса Дембеле ҳақиқий иқтидор, Деле Алли эса бир нечта гранд жамоалар орзуси. Мана уч йил ўтди, Уокер, Дембеле ва эриксен жамоани тарк этди, Роуз ҳам кетиш арафасида, Деле эса ўз формасида эмас. Фақатгина Кейн асосий юлдуз бўлиб қолди.

 Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Киритилган сана: 01.10.2020 18:12. Ўкилди: 823 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.