Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

“Челси” нишонидаги Сарри топ мураббий эмасми?

Баҳо:
+0; -0

“Аристократлар” ва неаполликларнинг собиқ футболчиси Далла Бона “Челси”да Антонио Контенинг ўрнини эгаллаши кутилаётган Маурицио Сарри ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашкан, унинг мураббийлик қобилиятини шубҳа остига олди. Қизиғи, италиялик мураббий инглиз футболи ҳавосига мослаша олмас экан.

Контенинг “Челси”дан кетиши ойдинлашган бир пайтда, пойтахт клуби “Наполи” бош мураббийи билан музокаралар олиб бормоқда.

Бона лондонликлар учун 73 марта майдонга тушган бўлса, “Наполи”га 2004-йилда А Серияга қайтишида катта ҳисса қўшган эди.

37 ёшли собиқ футболчи Саррининг “Наполи”да олиб бораётган ишидан ҳайратланаётган бўлсада, мураббий сўнгги уч мавсумидан бери ҳали қўлга арзигулик соврин ола билмади.

“Сарри ҳар доим ажойиб футбол намойиш қилган. “Наполи” яхши тиўимга эга, бироқ “Ювентус” ёмон ўйин кўрсатсада, ҳар йили совринга эга чиқмоқда” – дейди Бона.

“Фикримча, Сарри чемпион бўлиш ва топ мураббийга айланиш учун сўнгги қадамни қўйиши керак. У ажойиб мураббий аммо дунё савиясидаги мураббий эмас чунки у ҳеч нима ютгани йўқ. Бу унинг топ мураббий эмаслигидан далолат беради” – дея ўз фикрларини тўлдириб қўйди.

“Мен футболда яхши услубни томоша қилишни ёқтираман, лекин алал-оқибат бундай футбол билан соврин ютмаслик кўп нарсани англатмайди. “Ювентус” чиройли ўйнамасада, ҳар йили совринлар ютиб олади. Мен Контенинг “Челси”га келган пайтларини яхши биламан. У туғма ғолиб. Факт шуки, у икки соврин ютди ва барчасини исботлади. Улар Лига ва Англия Кубогини ютиб олди.”

Далла Бона шунингдек Саррининг “Челси”да иши юришмаслигини очиқ-ойдин айтиб ўтди. Бунга Лондондаги муҳит унинг муваффақиятга эришишига жиддий таъсир қилишини сабаб қилиб кўрсатди.

“Агарда Сарри “Челси”га келадиган бўлса, у яхши мураббий бўлишига қарамай, ҳеч нима юта олмайди. У бундан аввал бирор нима ютиши керак. У буни “Челси”да қила олмайди деб қўрқаман. Айни вақтда, Роман Абрамович клубига бориш тўғри қарор эмас. Ўйлайманки, итальянларнинг тилни яхши гапира олмаслиги сабаб мослашиши жуда қийин кечади.”

“60 га кирган Саррининг Лондонга бориши, муҳитнинг ўзгариши, инглиз тилини бироз билиши каби факторларни назарга олсак, бу нима тугайди, айтиш қийин.”

Сарри “Наполи” билан 2017-18-йилги мавсумда А Серияда 91 очколик клуб рекордини ўрнатди. Аммо бундай рақамлар ҳам Скудеттони ютишига ёрдам бера олмади. Боиси “Ювентус” қаторасига 7-чемпионлик соврини мавсумни 95 очко билан тугатди.

“Наполи” президенти Аурелио Де Лаурентис эса жамоани келаси мавсумдан Карло Анчелотти қабул қилиб олишини маълум қилди.

Далла Бона эса Анчелотти неаполликлар учун ажойиб ўзгариш бўлганига ҳам тўхталиб ўтди.

“Бу ҳақиқий шок бўлди. Чунки Давоми «Футбол олами» блогида

Киритилган сана: 27.05.2018 17:16. Ўкилди: 5050 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.