Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Анчелотти қайси мураббийнинг шогирдларини боксчиларга ўхшатган?

Баҳо:
+0; -0

Карло Анчелотти Европанинг 4 та кучли чемпионатида ғалаба қозонган биринчи мураббийга айланди. Германияда “Бавария”, Италияда “Милан”, Англияда “Челси” ва Франсияда “ПСЖ” билан чемпионлик нашидасини сурган. Бундан ташқари, Анчелотти Чемпионлар лигасида уч маротаба ғалаба қозонган ягона мураббийдир (“Милан” билан икки маротаба ва бир маротаба “Реал” билан). Ўзининг яқиндагина чиққан китобида Карло қай тарзда бу даражага етганлигини айтиб ўтган.

Венгернинг “Арсенал”и ҳақида

— Агар сиз тўпни назорат қилишни яхши кўрадиган “Арсенал”дек жамоага қарши ўйнасангиз, улар билан сал қўполроқ ҳаракат қилишингиз керак. Юқори прессинг ва ўз имкониятини сабр билан кутиб ҳаракат қилиш лозим. Тўп уларда эканлигидан хавотирда бўлиш керак эмас, чунки бу сизга қарши ҳужум учун ажойиб имкон туғдиради.

Моуриньонинг ўйин услуби

— У тўп ўтказиб юборишни ёмон кўради, Моуриньони узоқ вақт таблода 0:0 эканлиги хавотирга солмайди. Ҳисоб очилмаслиги унга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Унинг жамоаси худди боксчилар сингари ҳаракат қилишади. 11 раундда чидаб келиб, 12 раундда рақибни нокаутга солиб қўяди. Ўйин давомида рақибни чарчатиб, охирида уларни янчишади.

Гвардиоланинг омад калити ҳақида

— Тўпни назорат қилиш унинг омад калити ҳисобланади. Тўп унинг жамоасида бўлади, буни тушуниш ва бунга кўникиш керак. Гвардиола жамоаси билан тўп борасида баҳслашиш жуда қийин, бироқ бу унчалик ҳам ёмон эмас. Агар сизда тўп бўлмаса, кўп муаммолар четда қолиб кетади. Ўйинни бузиш, жамоа ҳужумини бузиш ва тўхтатиш, ҳимояда бир маромда ҳаракат қилишни хоҳлаган жамоа ўйинчиларига ўргатиш мумкин. Яратувчанлик ва ижодийликка ўргатиш жуда ҳам қийин. Бу ўйинчининг ўзида бўлиши керак. Жамоада эса 11 нафар яратувчанлик қобилиятига эга ўйинчини сотиб олиш имкони йўқ.

Идеал ўйин схемаси ҳақида

Давоми

Киритилган сана: 07.06.2017 15:15. Ўкилди: 6475 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.