Кириш Регистрация
30/10 00:45 Милан 0-2 Наполи
30/10 17:00 Порт 1-3 Лион Сити Сэйлорс
30/10 22:30 Эмполи 0-3 Интер
30/10 22:30 Венеция 3-2 Удинезе
31/10 00:45 Аталанта 2-0 Монца
31/10 00:45 Ювентус 2-2 Парма
31/10 22:30 Женоа - Фиорентина
01/11 00:45 Комо - Лацио
01/11 00:45 Рома - Торино

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Неймарнинг “Барселона”дан кетиши унга қандай наф келтирди?

Баҳо:
+0; -0

Ўтган йил ёзида рекорд маблағ эвазига Парижга кўчиб ўтган Неймар 1-Лигада ўзининг лагерини қуришни ният қилган эди. Бироқ ишлар у ўйлаганчалик бўлиб чиқмади. Ушбу трансферга эндигина бир йил тўлган бўлсада, Неймар “ПСЖ” клубини тарк этиш ниятида юрибди.

Ўша вақтда унинг бу ҳолатини тушунса бўларди. 2017-йил августида “Барселона”дан Парижга Мессининг соясидан қочиб ўз шахсиятини яратиш учун ўтиб кетгани тушунарли ҳолат. Бироқ орадан бир йил ўтса ҳамки мунозаралар тугаганича йўқ.

Неймар каталонияликлар сафида тўрт мавсум ўтказди. Бу вақт оралиғида у “Барса” билан бир қанча совринларга эга чиқди. Улар орасида Ла Лига, Қирол Кубоги ва энг муҳими Чемпионлар Лигаси соврини бор.

Унинг “Пари-Сен-Жермен”га рекорд маблағ – 222 миллион евро эвазига кўчиб ўтиши нафақат футбол дунёсини, балки каталонияликларнинг ўзини ҳам лол қолдирди. Аслида Неймар 2013-йилда Мессининг узоқ йиллик ўринбосари сифатида жамоага жалб қилинганди. Аргентиналик футболчи тахтдалигидаёқ у клубни тарк этиши ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаганди.

Шунга қарамай, “Олтин тўп”ни ютиш дардида юрган бирорта футболчи жамоада иккинчи ролни бажаришни истамайди. Ҳудди Алексис Санчес ҳам “Барса” ҳужумида фақатгина қўллаб-қувватловчи вазифасини бажаришдан чарчади.

Янги жамоасида эса Неймарнинг ишлари унчалик омадли чиқмади. Чемпионлар Лигасида “Реал”га қарши ўйинда ўзини кўрсата олмади, боз устига орттириб олган жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборди. Бразилия билан эса Жаҳон Чемпионатида омадсиз иштирок этди.

Месси ва Роналдунинг ўн йиллик ҳукмронлигига айнан бразилиялик футболчи чек қўйиши мумкинлиги борасидаги баҳс-мунозаралар ўз исботини топмайдиган бўлди. Парижликлар сафидаги омадсиз иштирок ва Бразилия билан Мундиални барвақт тарк этиш унинг нуфузли индивидуал совринни ютиш имкониятини пасайтириб юборди.

Декабрда бўлиб ўтадиган совринда Роналдунинг имкониятлари яна кўтарилди. Бироқ унга собиқ жамоадоши Модрич ва ёш француз афсунгари Килиан Мбаппе кучли рақобатчилик қилиши кутилмоқда. Неймар эса ушбу рўйхатда пастга қараб шўнғиши муқаррар.

“Барселона”да Мессидан кейин иккинчи энг яхши бўлган “Сантос”нинг собиқ тарбияланувчисининг ўрнини энди Филиппе Коутиньо эгаллади. Неймар эса энди “ПСЖ”да ўзидан анча ёш бўлган Мбаппенинг соясида қолиши эҳтимоли пайдо бўлди.

Очиғини айтганда, бир йил олдинги режалар амалда ўз тасдиғини топмади. 26 ёшли футболчи энди яқин келажаги борасида ва ўз ўйинини кучайтириш ҳақида жиддий қайғурмаса бўлмайди. Кўпчилик унинг трансфери нотўғри бўлганини айтишни бошлаб юборди. Хусусан, афсонавий Ривалдо ўтган май ойида Sport га қуйидагиларни айтган эди: “Агарда сен дунёнинг энг яхшиси бўлишни истасанг, “ПСЖ” мос келиши мумкин, улар кучли, аммо уларда Чемпионлар Лигаси қадриятлари йўқ, улар Европанинг энг кучлилари эмас.”

“Франция чемпионати Англия, Испания ёки Германияга тенг келолмайди, шу сабабли у хато қилди. Бироқ молиявий томондан у ва оиласи учун яхши бўлди.”

Бразилиялик иқтидор эгаси энди Роналдунинг “Реал”дан кетиши ортидан испан клубининг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланган. Шунда ҳам...

Давомини ўқиш ->

Киритилган сана: 23.07.2018 15:25. Ўкилди: 4484 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.