Кириш Регистрация
07/12 00:00 Португалия 6-1 Швейцария
09/12 20:00 Хорватия - Бразилия
09/12 23:59 Нидерландия - Аргентина

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Лондонда кимлар учун пул сарфланган: “Арсенал”нинг 10 та энг йирик трансферлари

Баҳо:
+0; -0

“Арсенал” трансфер ойналарида фаол ҳаракат қилмаяпти. “Канонирлар” жуда кўп футболчиларни кузатишади, лекин уларни сотиб олишга келганда жуда кам футболчини олишади. Бугун лондонликларнинг энг қиммат 10 нафар футболчиси ҳақида суҳбатлашамиз.

Вильям Салиба (27 млн фунт)

“Сент-Этьен” тарбияланувчиси “Арсенал”га 2019 йилнинг ёзида келиб қўшилди. 5 йиллик шартнома имзоланиши билан “канонирлар” футболчини “яшиллар”нинг ўзига ижарага бериб юборди. Ушбу мавсум олдидан жамоа қайтиб келган франциялик футболчи ҳали ҳам ўйин амалиётига эга бўлгани йўқ. Ҳозиргача “Арсенал”да бирорта ўйин ўтказгани йўқ. Футболчи Европа Лигаси заявкасига ҳам киритилмади. Лекин раҳбарият футболчини сотиш истагида эмас. Микель Артета ёш футболчи ҳали жамоада ўз ўрнини топишидан умидвор.

Генрих Мхитарян (30,6 млн фунт)

“Манчестер Юнайтед”даги фаолияти унчалик ўхшамаган Мхитарян 2018 йилда “Арсенал” сафига келиб қўшилган. Аммо футболчи Лондонда ҳам кўп қолмади. “Канонирлар” сафида ўтказган 1,5 мавсумидан сўнг футболчи “Рома”га ижара асосида ўтди. У ерда эса етакчига айланиши учун бир-иккита ўйин кифоя қилди. “Арсенал” футболчини сотиб юборишга мажбур бўлди.

Шкодран Мустафи (36,9 млн фунт)

Мустафи 2016 йилда “Валенсия”дан “Арсенал” сафига ўтган эди. Жаҳон чемпиони учун Лондонга ўтиш жуда катта силжиш эди. Немис футболчиси Англияда ёмон мавсумларни ўтказмади. Дастлабки 3 мавсумида футболчи ҳар мавсум камида 25 тадан ўйин ўтказаётган эди. Аммо Артета келгач, футболчи майдонга кам тушадиган бўлди. Катта эҳтимол билан ушбу мавсум Шкодран учун “Арсенал” сафидаги охиргиси. Унинг шартномаси 2021 йил июн ойида якунига етади. Томонлар янги шартнома бўйича ҳали музокалар ўтказишгани йўқ.

Алексис Санчес (38,2 млн фунт)

2015 йилда Санчеснинг Лондонга келиши, “Канонирлар” учун жуда катта муваффақият эди. Санчес “Барселона”да етакчилардан бири эди. Алексис каталонияликлар сафидаги охирги мавсумида 34 ўйинда 19 та гол ва 11 та ассистентликни амалга оширган эди. “Арсенал”га эса жудаям тез мослашиб кетди. АПЛда 24 та гол урган футболчи, халқаро майдонда курашишни истарди. Афсуски, лондонликлар Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб борарди. 2018 йилда футболчи “Манчестер Юнайтед” сафига бориб қўшилди. У ерда ҳам ўзини кўрсата олмаган Санчес А Серияда ўз омадини синаш учун Италияга йўл олди.

Гранит Жака (40,5 млн фунт)

2016 йилда Жака “Арсенал” сафига келиб қўшилган. Шветцариялик футболчи лондонликлар сафида жуда тез ўз ўрнини топди. Ҳаттоки, сардорлик боғичини ҳам тақди. Ҳозирда у Артетанинг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланади. Катта эҳтимол билан футболчи шартномасини янгилаб, “Арсенал” сафида яна кўп йиллар қолади.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Киритилган сана: 30.10.2020 17:08. Ўкилди: 1084 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.