Кириш Регистрация
16/11 00:45 Швейцария 1-0 Грузия
16/11 00:45 Дания 6-0 Гибралтар
16/11 00:45 Испания 7-0 Мальта
16/11 00:45 Руминия 0-2 Швеция
16/11 00:45 Босния-Герцеговина 0-3 Италия
16/11 19:00 Кипр 1-2 Шотландия
16/11 22:00 Озарбойжон 0-2 Уэльс
16/11 22:00 Словения 1-0 Латвия
16/11 22:00 Россия 1-4 Бельгия
16/11 22:00 Сан-Марино 1-3 Қозоғистон
17/11 00:45 Шим. Ирландия 0-0 Голландия
17/11 00:45 Германия 4-0 Беларусь
17/11 00:45 Хорватия 3-1 Словакия
17/11 00:45 Австрия 2-1 Македония
17/11 00:45 Исроил 1-2 Польша

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Рунини қурбон қилганлар: футболчи улардан кучсизмиди?

Баҳо:
+0; -0

Айни дамда бир футболчига раҳмим келяпти — бу Уейн Руни. “Манчестер Юнайтед”да анчадан бери тўп сурган, Сер Алекс Фергюсоннинг чинакам қаҳрамонига айланган бу футболчи жуда кўп ишларни бажарган, жуда кўп голлар урган ва “қизил иблислар”га жуда кўп фойда келтирганди. Бироқ Олд-Траффордга Жозе Моуринью келдию, Руни учун тақдир чархпалаги тескарисига айланди.

МАРКАЗИЙ ҲУЖУМДА ИБРАГИМОВИЧ

Уейн Руни “МЮ”да эркин футболчи ҳисобланади, хоҳласа, марказий ҳужумда, хоҳласа, марказий ярим ҳимояда ўйнай ди. Илгари у жамоанинг асосий ҳужумчиси ҳисобланар ва марказий ҳужум чизиғида ҳаракат қиларди. Бироқ португалиялик мутахассис швециялик йиртқич — Златан Ибрагимовични сотиб олди ва асосий таркибда жой кафолатлади, бу эса Рунининг марказий ҳужумдаги асосий жойдан бадарға бўлганини англатарди. Шундай бўлди ҳам, энди Руни жамоада асосий марказий ҳужумчи деб ҳисобланмасди. Гарчи Жозе Моуринью журналистларнинг бу борадаги саволларига “Уейн Руни универсал футболчи, у кўп нарсага қодир”, дея юмшоққина жавоб қайтарса-да ва қайтариб келаётган бўлса-да, амалда бу фикрларини исботлагани йўқ. Хўш, энди ҳақли савол туғилади: Ибрагимович Рунидан муҳимроқмиди, тажрибалироқмиди? Йўқ. “Манчестер Юнайтед” учун Ибрадан кўра Рунининг аҳамияти каттароқ эди, қолаверса, унинг тажрибаси, маҳорати Златанникидан асло кам эмас. Тўғри, футболчининг ҳозирги ҳолати ҳақида бундай деб бўлмайди, бунга эса Моуринью сабабчи. Асосий таркибдан четда қолиб кетганини ҳазм қилолмаётган Уейн айни дамда тушкун кайфиятда, бу эса унинг ўйинларига ҳам таъсир қилиши табиий. Бу айни дамда ўз сўзини айтмоқда, ўйинлари сусайган Руни Ибрагимович жароҳат олганидан кейин ҳам асосий таркибга киритилмаяпти. Ваҳоланки, у ҳали-бери довдираш касалидан қутулмайдиган Рашфорддан яхшироқ ўйнаши табиий.

ПОЛЬ ПОГБА — РУНИНИНГ ОЛДИДА ЁШ БОЛА

Руни учун иккинчи вариант — марказий ярим ҳимоя чизиғи ҳам кейинчалик саробга айланди. Чунки айнан Жозе бу чизиқ учун “Ювентус”дан каттагина суммага Поль Погбани сотиб олди. Табиийки, бундай қимматбаҳо ўйинчининг захирада ўтириши мумкин эмасди. “Манчестер Юнайтед” учун кўп йил меҳнат қилган, умрини шу жамоага бағишлаган Руни захирага михландию, бир пайтлар айнан “қизил иблислар” сафидан ҳайдалган Поль Погба яна қайтиб, дарров асосий таркибдан жой олди. Нима ҳам дердик, бундай мантиқсизликни Жозе Моуринью мантиққа айлантирди. Энди иккинчи ўринли савол — Погба устунми ёки Руни?

Давоми

Киритилган сана: 25.05.2017 13:17. Ўкилди: 3933 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.