Кириш Регистрация
16/10 00:00 ПСЖ 2-1 Анжер
16/10 16:15 Пахтакор 4-2 Қизилқум
16/10 16:30 Уотфорд 0-5 Ливерпуль
16/10 17:00 Турон 1-1 Сурхон
16/10 18:00 Специя 2-1 Салернитана
16/10 18:30 Боруссия Д 3-1 Майнц
16/10 18:30 Фрайбург 1-1 РБ Лейпциг
16/10 18:30 Гройтер Фюрт 0-1 Бохум
16/10 18:30 Унион Берлин 2-0 Вольфсбург
16/10 18:30 Айнтрахт Ф 1-2 Герта
16/10 18:30 Сўғдиёна 1-1 Қўқон-1912
16/10 19:00 Манчестер Сити 2-0 Бёрнли
16/10 19:00 Саутгемптон 1-0 Лидс
16/10 19:00 Астон Вилла 2-3 Вулверхэмптон
16/10 19:00 Лестер 4-2 Ман. Юнайтед
16/10 19:00 Норвич 0-0 Брайтон
16/10 20:00 Клермон 1-0 Лилль
16/10 21:00 Лацио 3-1 Интер
16/10 21:30 Брентфорд 0-1 Челси
16/10 21:30 Леванте 0-0 Хетафе
16/10 21:30 Боруссия М 1-1 Штутгарт
16/10 23:45 Милан 3-2 Верона
17/10 00:00 Лион 2-0 Монако
17/10 00:00 Реал Сосьедад 1-0 Мальорка

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Баҳо:
+0; -0

Паолонинг “Милан”даги ўйинлари бўйича рекорд янгиланадими?

2015 йил 25 октябрда Жанлуижжи Доннарумма 16 ёшида “Милан” сафида дебютини нишонлади. Ўшанда миланликлар А Серия доирасида “Сассуоло”га қарши (2:1) баҳс олиб бораётган эди. Шундан буён орадан йиллар ўтди, Жижжи эса “россонерилар”нинг алмаштириб бўлмас футболчисига айланди.

Доннаруммо “Милан”  сафидаги ҳозирги футболчилар ичида энг кўп ўйин ўтказган футболчи ҳисобланади. 

Жижжи жамоадошлари орасида “Россонерилар” билан энг кўп ўйин ўтказган футболчи. У 211 та ўйинда майдонга тушган.

21 ёшли футболчи “Милан” сафида 200 дан зиёд ўйин ўтказган ягона футболчи. Унинг энг яқин таъқибчилари – Алессио Романьоли 193 та ўйин, Кессье 142 та, Чалханоглу 136 та, Калабрия 119 та ва олтинчи ўринда Ибрагимович 109 та ўйин билан.

Паоло Мальдини 21 ёшида “Милан” сафида 147 та ўйин ўтказган бўлса, жамоанинг собиқ сардори Франко Барези 113 та ўйин билан чекланган.

Яна бир факт, Барези 22 ёшида сардорлик боғичини олган бўлса, Мальдини 25 ёшида етакчига айланганди. Жижжи эса 21 ёшида 9 ўйиндан буён жамоани сардор сифатида майдонга бошлаб тушяпти.

 “Милан” сафида энг кўп ўйин ўтказган рекордчи Паоло Мальдини ҳисобланади (902 ўйин). Доннарумма уни ортда қолдириши мумкин бўлган ягона футболчи.

Ҳозирги кунда “Россонери”ларнинг техник директори вазифасида ишлаётган Паоло Мальдини “Милан” сафида 902 ўйинда майдонга тушган. Барези 719 ўйин билан рейтингда иккинчи ўринда турибди.

Доннарумма ҳозиргача 211 ўйинда майдонга тушди. Жижжи “Милан”даги беш йили мобайнида ҳар мавсум 40,6 та ўйинда майдонга тушяпти. Бу жамоа тарихидаги энг яхши иккинчи натижа ҳисобланади (дастлабки беш йилида Паоло Мальдини бир мавсумда 42,6 та ўйинда майдонга тушган).

Агарда Доннарумма шу руҳда давом этса 38 ёшида Паолонинг рекордини янгилаши мумкин экан (Паоло 41 ёшигача ўйнаган).

Яна бир нарсани ҳисобга олиш керак, охирги 5 йилда 4 марта Еврокубокларда иштирок этмаган (Паоло Мальдинининг бутун фаолиятида шунча 4 марта Еврокубокларсиз ўйин бўлган).

Албатта, агарда “Милан” келаси мавсум нуфузли мусобақаларда иштирокини бошласа, дарвозабонни жароҳатлар қийнамаса, жамоадаги ўйинлари сони сезиларли даражада ошади.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Киритилган сана: 26.10.2020 15:15. Ўкилди: 637 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.