Кириш Регистрация
16/11 00:45 Швейцария 1-0 Грузия
16/11 00:45 Дания 6-0 Гибралтар
16/11 00:45 Испания 7-0 Мальта
16/11 00:45 Руминия 0-2 Швеция
16/11 00:45 Босния-Герцеговина 0-3 Италия
16/11 19:00 Кипр 1-2 Шотландия
16/11 22:00 Озарбойжон 0-2 Уэльс
16/11 22:00 Словения 1-0 Латвия
16/11 22:00 Россия 1-4 Бельгия
16/11 22:00 Сан-Марино 1-3 Қозоғистон
17/11 00:45 Шим. Ирландия 0-0 Голландия
17/11 00:45 Германия 4-0 Беларусь
17/11 00:45 Хорватия 3-1 Словакия
17/11 00:45 Австрия 2-1 Македония
17/11 00:45 Исроил 1-2 Польша

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Неймар ОАВга қарши ёҳуд икки тараф учун ғолибсиз кураш

Баҳо:
+0; -0

Ҳар бир таймда гол ёки голли узатмалари билан “ПСЖ”нинг муҳим ўйинчисига айланиб бораётган дунёнинг энг қиммат футболчиси Франция пойтахтида ОАВ нинг танқидлари бўрони ичида қолиб кетмоқда. Goal нашри иш шу кетишда кетадиган бўлса, икки тараф ҳам йўқотиши мумкинлигини муҳокама қилди.

Неймарга ўхшаган жуда кам футболчилар майдонда ажойиб натижаларга эришаётганига қарамай ОАВ нинг ўткир нигоҳлар остида қолиб кетган.

“ПСЖ” форварди мавсумни жуда юқори савияда бошлади. У 12 ўйинда 11 гол уришга эришди. 1 Лига ва Чемпионлар Лигасини қўшиб ҳисоблаганда, у ўртача, ҳар 53,85 дақиқада ҳал қилувчи вазиятни амалга оширмоқда.

Унинг амалга ошираётган самарадорлиги ҳам дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлгандан кейин камлик қилмоқда. 222 миллион евролик футболчи футбол тарихидаги ҳар қандай футболчидан икки баравардан ортиқ қиммат туради. Бу албатта келаси йилда “ПСЖ” “Монако” вакили Килиан Мбаппенинг шартномасини расман якунлаганида ўзгаради.

Қўшимча нигоҳлар футболчининг ўзини тутиши кўнгилдагидек эмаслиги билан янада ошиб кетди. Унинг жамоадошлари ва мураббийлар штаби қаршисида кўрсатган хурматсизлиги газеталар саҳифаларидан жой олиши билан якунланди.

Бу шунингдек Бразилия терма жамоаси билан ФИФА кунлари вақтида ҳам рўй берди. Устози Тите томонидан қаттиқ ҳимоя қилинган 25 ёшли юлдуз ўзини тутиб тура олмади ва “Селесао” устозининг ўнг тарафида ўтирган ҳолда кўз ёшларини тийиб тура олмади.

“Улар тўқиб чиқараётган уйдирмаларнинг бари бўҳтон” – деди Неймар Англияга қарши ўйиндан олдин. “Мураббийим ёки Кавани билан орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ”.

Юқори профилли юлдузлар ва инжиқ футболчилар билан ишлашда тажрибасиз Унай Эмери вазиятни юмшатиш мақсадида қаттиқ ҳаракат қилмоқда.

Пайшанба куни матбуот олдидаги чиқишида “Майдонда нима юз берса, ўша энг муҳим нарса” – деди испаниялик мутахассис энг қиммат шогирди атрофида юрган турли гап-сўзларни инкор қилган ҳолда.

“Парк де Прэнс”дагиларнинг уни ўз сафига қўшиб олишининг сабабларидан бири бу – ОАВ билан бутун дунёга таъсир қилиш бўлган. Аммо бундай тарзда эмас. Аниқки, Неймар босим остида қолиб кетмоқда.

Англияга қарши дурангдан кейин, ҳужумчи ОАВ га интервью беришни рад қилди, маҳаллий нашрлар эса уни ...

Давоми

Киритилган сана: 18.11.2017 11:32. Ўкилди: 3242 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.