Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

“Ливерпуль”нинг ёзги трансфер мақсадлари қандай?

Баҳо:
+0; -0

“Лион” сардори Набиль Фекирнинг “Энфильд”га келиши омадсиз якунланди. Бироқ Юрген Клопп ва Майкл Эдвуордслар навбатдаги трансфер мақсадини аниқлаб олишган. Хўш, “қизил”ларнинг ушбу ёзги трансфер бозорида қайси футболчилар билан таркибни кучайтиришлари мумкин? Қуйида шу ҳақида фикр юритамиз.

Амалга оширилган трансфердан унинг барбод бўлишигача 48 соат! Бундай таърифни “Ливерпуль” ва Фекирга нисбатан қўллашимиз мумкин.

Ўтган ҳафта “Ливерпуль” ўз орзуидаги трансферни амалга оширди ҳисоб. Фекир “қизиллар” сафига 53 миллион фунт эвазига ўтадиган бўлди. Бу трансфер Клопп жамоасига сифат ва яратувчанлик тақдим қилиши керак эди.

Аммо, музокаралар боши бекр кўчага кириб қолди. Дастлаб инглиз клуби “Лион” ва футболчининг ўзи билан шахсий шартнома бандларини келишиб қўйган эди. Франциялик футболчи ҳатто ўзига рақам танлаб қўйди ва инглиз клуби расмий телеканалига дебют интервьюсини беришга ҳам улгурди. Клуб эса навбатдаги трансферини 24 соат ичида расман эълон қилиши керак эди.

Кейин тиббий кўрикка навбат келди. Мухлислар ушбу жиддий трансфер эълон қилинишини кутаётган бир пайтда парда ортида муаммолар вужудга келди. Шанба куни тонгда “Лион” музокараларда тушунмовчиликлар борлиги ва Фекир клубда қолишни истаётгани ҳақида баёнот берилди.

Франция Футбол Федерацияси президенти Ноэль Ле Грэ тахминига кўра, Фекир тиббий кўрикдан ўта олмаган. “Ливерпуль”га яқин манбалар хабарига кўра, бу тахминлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Яқин кунларда ҳақиқатга яқинроқ тахминлар ўртага чиқишини кўришимиз мумкин. Бироқ энг муҳими Фекир охир-оқибатда “мерсисайдликлар” сафига кўчиб ўтишдан бош тортган. Тушунарсиз нарсалар юз берган тақдирда ҳам “пишган иш” қандай қилиб бутунлай барбод бўлгани жуда ажабланарли.

24 ёшли футболчи Франциянинг АҚШга қарши ўртоқлик учрашувидан кейин ОАВ билан гаплашишдан бош тортди. Айни вақтда у Дидье Дешам билан Россияда турнирга тайёргарлик кўрмоқда. Айнан у кўпроқ Клопп қўли остида ўйнашни жуда жуда истаганди.

Асосий нишонини қўлдан чиқарган “Ливерпуль” энди  ДАВОМИ:

 

Киритилган сана: 24.06.2018 12:21. Ўкилди: 3205 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.