Кириш Регистрация
04/07 19:00 Металлург - Пахтакор
04/07 20:00 Насаф - Сурхон
05/07 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
05/07 20:00 Олимпик - Навбаҳор

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Бартомеу даврида “Барселона”нинг 10 та энг ёмон трансфери

Баҳо:
+0; -0

Ўтган ҳафтада “Барселона” президенти Жозеп Бартомеу истеъфога чиқди.Енди эса жамоа ўз вазифасини уддалай оладиган раҳбариятни кутяпти.

Доимо хатолар қиладиган президентнинг кетганидан мухлислар хурсанд. Бартомеу ростдан ҳам жуда кўп хатоларга йўл қўярди. Бугун унинг қимматли хатолари ҳақида суҳбатлашамиз.

10. Жереми Матье – 20 млн евро

Ўша ёзда Марк-Андре тер Штеген ва Луис Суареснинг келиши Жереми Матьенинг шартнома имзолаганини унуттиришга сабаб бўлди. Ваҳоланки, у Карлес Пуйол ва Эрик Абидалнинг кетганини билдирмаслиги керак эди.

Албатта, “Эльче”га қарши стандартдан урилган гол ва Класикодаги голини ҳисобламаса, француз футболчиси бошқа ҳеч қайси вазияти билан ёдда қолмаган. Матье жамоадан эркин агент сифатида кетди.

9. Льюка Дин – 16,5 млн евро

Льюка Дин Хорди Албанинг рақобатчиси бўлиши кўзда тутилган эди ва икки мавсумда 46 та ўйинда майдонга тушди. Футболчи Албага рақобатчи бўла олмади. Скаутлар футболчи танлашда адашишди.

Энг алам қиладиган жойи эса ўзини оқламаган трансфер ҳозирда топ-ҳимоячилар сафига қўшиляпти. 2018-йилда 18 млн евро эвазига “Эвертон”га ўтган футболчи ҳозирда фаолиятидаги энг яхши даврларини ўтказмоқда.

8. Томас Вермален – 18 млн евро

Доимий жароҳатлар гирдобидаги  Томас Вермален “Арсенал”даги беш муваффақиятли мавсумидан сўнг, “Барселона”га келиб қўшилди. У жамоанинг асосий ҳимоячисига айланиши керак эди, аммо доимий жароҳатлар унга панд берди.

Белгиялик футболчи шартнома имзолаганидан бир йил ўтиб, майдонга бир маротаба тушди. Табиийки, асосий таркибдан жой ололмади. “Рома”даги ижарадан сўнг, футболчи ҳозирда Япониянинг “Виссел Кобе” жамоаси шарафини ҳимоя қиляпти.

7. Андре Гомеш – 35 млн евро

Дин трансфери амалга ошгач, Андре Гомешнинг ҳам жамоага келиб қўшилиши, мухлисларни қувонтирди. Футболчи “Валенсия”да ажойиб ўйин кўрсатарди, шунинг учун трансферга 35 млн евро сарфланганини ҳеч ким танқид қилмади.

Гомеш стартни ажойиб бошлади, Испания суперкубогидаги 2 та голдан сўнг у мухлисларни хурсанд қилишни тўхтатди. Мавсум сўнггида эса у Ла Лиганинг энг омадсиз трансфери деб эътироф этилди. Натижа эса – Гомеш “Эвертон” билан шартнома имзолади.

6. Мартин Брейтуэйт – 18 млн евро

Ёмон эмас, аммо шов-шувли трансферлардан бири. Усмон Дембеленинг жароҳатидан сўнг Ла Лига трансфер ойнаси ёпиқлигига қарамасдан, “Барселона”га ҳужумчи сотиб олишга рухсат берди. Шундай қилиб Каталонияда Мартин Брейтуэйт пайдо бўлди.

“Барселона”нинг катта нарх таклиф этиши, ундан ташқари бу нарх трансфер ойнаси ёпиқлигида бу таклиф тушиши “Леганес”ни шошириб қўйди. Натижада: 11 та ўйинда 1 та гол ва “Леганес”нинг қуйи дивизионга тушиб кетиши. Иккала томон ҳам азият чекди.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Киритилган сана: 07.11.2020 22:06. Ўкилди: 1126 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.