Кириш Регистрация
20/11 00:45 Германия 6-1 Шим. Ирландия
20/11 00:45 Голландия 5-0 Эстония
20/11 00:45 Уэльс 2-0 Венгрия
20/11 00:45 Словакия 2-0 Озарбойжон
20/11 00:45 Польша 3-2 Словения
20/11 00:45 Латвия 1-0 Австрия
20/11 00:45 Македония 1-0 Исроил
20/11 00:45 Сан-Марино 0-5 Россия
20/11 00:45 Бельгия 6-1 Кипр
20/11 00:45 Шотландия 3-1 Қозоғистон

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Қитъадаги ўрнимиз: Клубларимиз сўнгги 5 йилда ОЧЛда кўрсатган кароматлари

Баҳо:
+0; -0
Халқаро турнирларда жамоаларимиз иштирокларини кузатиб туриб футболимиз кундан кунга бўғилиб, ўлиб бораётганига амин бўласан киши. Миллий жамоамизнинг мақтанса арзигулик натижаларга эришолмаётгани, чемпионлар лигаси учун бизнинг клубларимизга ажратилаётган квоталар қисқариши эвазига бошқа рақибларимиз квоталарининг сони ўсиб бориши, бу ҳам етмагандек, ОЧЛда иштирок этаётган кам сонли жамоаларимизнинг халқаро майдондаги кетма-кет муваффақиятсизликларини таҳлил қилиб: «Бизда футбол ривожланяпти», дейиш четдан туриб кузатаётган инсоннинг қаҳ-қаҳ уриб кулишига сабаб бўлади. Афсуски, бу - аламли ва аччиқ ҳақиқат. Ундан қочиб ҳеч қаёққа кета олмаймиз.
 
Аммо ҳамма бир хил фикрламайди. Табиийки, бизда футбол ривожланяпти, деб иддао қиладиганлар ҳам топилиб турибди. Шундайлар учун севимли клубларимизнинг охирги йиллардаги халқаро майдондаги иштирокларини қитъадаги бошқа рақибларимиз билан солиштириб кўрамиз.
Охирги пайтларда клубларимиз ОЧЛ гуруҳ босқичидан ҳам юқорилаёлмай қолгани туфайли сўнги беш йилда гуруҳ баҳсларида неча очко тўплаганимизни ҳисоблаб чиқамиз.
 
 
2015 йил. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 4 клубимиз иштирок этди. Тиниб-тинчимас тўртовлон гуруҳ босқичи якунида биргалашиб 19 очко ишлаб олишди («Насаф» 8, «Пахтакор» 6, «Локоматив» 4, «Бунёдкор» 1). Тасаввур қилиб кўринг, Европада шу каби ҳолат испан ёки инглиз клублари билан содир бўлса, шармандалик ўлароқ қабул қилинади. Маълумот ўрнида, мазкур мусобақада Қатардан икки клуб иштирок этган. «Лахвия» ва «Ал-Саад» умумий 23 очко тўплаб клубларимиз учун ўрнак бўлишганди.
 
 
2016 йил. Яна ўша квартет мусобақа финал босқичида иштирок этди ва умумий 28 очко тўплашди («Локоматив» 10, «Пахтакор» 10, «Насаф» 5, «Бунёдкор» 3). Бу мусобақада иштирок
этган форсларнинг 3 клуби 29 очко тўплашга муваффақ бўлганди.
 
 
2017 йил. Клубларимиздан иккитаси гуруҳ баҳсларига қўшилди ва 36 очколик имкониятдан 8 очко тўплаш билан кифояландилар. Ушбу турнирда Қатардан ҳам икки клуб иштирок этган, «Лахвия» ва «Ал-Райян» якунда 21 очко жамғаришган. Шунингдек, футболи биздан анча орқада деб ҳисоблайдиганимиз Тайланд шарафини ҳимоя қилган «Муангтонг» клуби бизнинг икки клубимизга тенг миқдорда очко йиғишни уддалаганди.
Киритилган сана: 13.07.2019 21:04. Ўкилди: 804 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.