Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Космик пойгалар. Замонавий футбол «даҳолар»cиз қолганида...

Баҳо:
+1; -0

Бугунги кунга келиб, замонавий футболнинг майдон ичида ва ташқарисидаги асосий мавзуси-Месси ҳамда Роналду ҳисобланади. ХХ асрнинг қарама қаршилиги «Пеле-Марадона» энди тарихда қолди. Биз хаёлларимизни кучга солиб, бу икки футбол «даҳо»ларисиз замонавий футболни тасаввур қилиб кўрамиз.

Агар Роналду ҳамда Месси бўлмаса қуйидаги воқеалар содир бўлар эди:

1. Голландия терма жамоаси – 2004-йилги Европа чемпионатининг финалчиси.

Ўзининг биринчи йирик халқаро турнири-2004-йилги Европа чемпионатига Роналду қитъанинг асосий ёш истеъдодларидан бири сифатида ташриф буюрган эди. Аммо ярим финалгача у берилган ишончларни оқламаётган эди. Грецияга урилган ягона гол ҳам унга таскин бера олмасди. Голландия билан ярим финалдаги ўйин унинг учун аталганга ўхшади. Битта гол ҳамда голли пас Португалияни финалга етаклаган эди. У бўлмаса, катта эҳтимол билан финал Нидерландияники бўлар эди.

2. «Челси» - Чемпионлар Лигаси ғолиби ва 2007/2008 мавсум Англия чемпиони.

2. 2007/2008 мавсум Роналду учун энг яхши мавсумлардан бири. Чемпионатда 31 гол ва Чемпионлар Лигасидаги 8 гол «Манчестер Юнайтед»ни «олтин дубл» қилиши учун замин яратди. Асосий соврин учун кураш осон кечмади. Энг сўнги тур ғолиб номини аниқлаб берди. Ўшанда «Челси» билан фарқ 2 очкони ташкил этар эди. Охирги турда Раян Гигз ҳамда португалиялик юлдуз ғалаба келтириб Англияни «қизил» рангга «бўяди»

10 кундан сўнг финалда гол урган Роналду пеналтилар сериясида гол ура олмади. Барибир, якунда «қизил иблис»лар чампион бўлишди.

3. «МЮ» Чемпионлар Лигасини кетма-кетма қўлга киритган биринчи инглиз жамоаси.

Аммо, афсуски, бу уларнинг тақдирида ёзилмаган экан. Икки «юлдуз» бир-бирини совриндан айирган ҳолатлардан бири. Римдаги финалда аргентиналик «афсона» ўзи гол урди ҳамда Этоога голли пас бериб «Барселона» ғалабасини таъминлаган эди.

Шундан сўнг Роналду Англияни тарк этди

4. Португалия «Евро-2016» да, Аргентина «ЖЧ-2014» да гуруҳдан чиқа олмас эди.

Фактлардан кўриниб турибдики, бу икки юлдуз ана шу мусобақаларда жамоаси шаънини сақлаб қолган. Лео Бразилиядаги мусобақада гуруҳ босқичининг ҳаммасида ғалаба тўпини киритиб ўзига хос рекорд ўрнатди.

Роналду икки йилдан сўнг ўзини кўрсатди. Венгрия билан ўйинда дубл қайд этиб жамоани гуруҳдан «елкасида кўтариб» олиб чиқди.

5. Жуда қиммат трансферлар даври бошланмас эди.

Роналду ҳамда Каканинг трансфери Зиданнинг 2001-йилги трансферидан кейинги энг йирик харид деб қайд этилди. Айнан мана шу трансфердан сўнг футболчиларга «дахшатли» нархлар эълон қилина бошланди. Буни текшириш учун фактларга мурожаат қиламиз. Дунёдаги 50 йирик трансфернинг 44 таси айнан Роналдунинг трансферидан кейин бўлиб ўтган.

6. Дунёда жуда ҳам кўп одамлар ҳаёт билан видолашган бўлар эди.  Давоми:

Киритилган сана: 10.03.2018 12:37. Ўкилди: 9456 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик