Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

"Бавария" 9-ўринда, "Боруссия" етакчи ёхуд Бундеслиганинг биринчи туридан кейинги ҳолат ҳақида

Баҳо:
+-1; -0
Немис футболи тарихига назар солиб биз билган Бундеслигага 1963 йилда асос солинганига гувоҳ бўламиз. Дам олиш кунлари мана шу турнирнинг 56-мавсумига яхши ниятлар билан старт берилди.
 
Қизиқарли баҳсларга бой бўлган 1-турнинг эътиборга сазовор учрашувларига тўхталиб ўтамиз. 
 
Чемпионат сенсация билан бошланди. Амалдаги чемпион, охиргии йилларда турнирнинг мутлоқ гегемони "Бавария" кутилмаганда ўз майдонида Берлиннинг "Герта" клубини мағлуб этолмади. Нико Ковач ва Анте Кович шогирдлари 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Мюнхен клуби тўлиқ асосий таркиби билан баҳс олиб бориши ва мавсум аввалида футболчиларда матевация ўта юқори бўлишини тахмин қилганлар Бавариянинг осон ғалабасини кутганди. Амалда ҳам "Бавария" барча жабҳаларда катта тафоввут билан устунлик қилди. Ўйинда ҳисобни Роберт Левандовски 24-дақиқада Серж Гнабридан қабул қилиб олган тўпини дарвозага йўллаш орқали очди. Мюнхенликлар устунликка эга бўлиб турган ўйинда бирдан тарози палласининг мувозанати ўзгарди. "Бавария" сонга эътибор бериб, 2 гол учун 17 та зарба сарфлаган бўлса, "Герта" футболчилари ўйин давомида дарвоза томон 3 бор аниқ зарба йўлладилар. Доди Лукибакио ва Марко Груичлар 36 ва 38-дақиқаларда гол киритиб, пойтахтликларни олдинга олиб чиқдилар. Роберт Левандовски 60-дақиқада пенальтидан ҳисобни тенглаштирди, аммо ғалаба тўпини киритишга Мюнхен клубининг кучи етмади. Шу куни "Бавария" марказий ҳимоясида Николас Зюле – Бенжамин Павар жуфтлиги ҳаракатлангани эътиборга сазовордир.
 

"Боруссия" ва "Лейпциг" мусобақани ишончли тарзда бошлашди. Янги мавсумда ҳам "Бавария" билан чемпионлик йўлида курашиши кутилаётган ҳар икки клуб биринчи турда йирик ҳисобдаги ғалабага эришишди. Даcтлаб, Луциан Фавр бошчилигидаги Дортмунд клуби "Сигнал Идуна Парк"да "Аугусбург"ни меҳмон қилди. "Аугусбург" учун меҳмондорчилик зўр бошланди, аммо аламли якун топди. Меҳмонлар 1-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо, уларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Мезбонлар ҳужумчиси 3-дақиқада ҳисобни тенглаштириб қўйди. Кейинги дақиқалар мобайнида "асаларилар" яна 4 бор тўп киритиб осон ғалабани тантана қилишгани ҳолда жадвалнинг энг юқори қисмини банд этиб қўйишди.

Давоми

Киритилган сана: 19.08.2019 11:10. Ўкилди: 2719 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.