Кириш Регистрация
27/09 00:00 Бетис 2-0 Хетафе
27/09 19:00 Локомотив 2-1 Машъал
27/09 19:30 Испания 2-4 Португалия
27/09 22:00 Эрон 2-3 Қозоғистон
27/09 23:45 Венеция 1-1 Торино
28/09 00:00 Кристал Пэлас 1-1 Брайтон
28/09 00:00 Сельта 1-0 Гранада
28/09 21:45 Аякс 2-0 Бешиктош
28/09 21:45 Шахтёр 0-0 Интер
28/09 23:59 ПСЖ - Манчестер Сити
28/09 23:59 РБ Лейпциг - Брюгге
28/09 23:59 Порту - Ливерпуль
28/09 23:59 Милан - Атлетико
28/09 23:59 Боруссия Д - Спортинг
28/09 23:59 Реал Мадрид - Шериф

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Арсен Венгер қўл остида дебют ўйинини ўтказган футболчилар

Баҳо:
+0; -0

Арсен Венгер “Арсенал”даги узоқ йиллик фаолиятида жуда кўплаб юлдузларни футбол оламига тақдим этган. Бугун мана шу футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

Гедион Зелалем – 16 ёш 11 ой 29 кунлик

Зелалем Германияда таваллуд топиб , ўша ерда улғайган. 9 ёшида АҚШга йўл олган. Шу сабабдан унда Германия ва АҚШ фуқаролиги мавжуд. Футбол машғулотларига қатнаб юрган Гедион “Арсенал” скаутлари назарига тушади. “Арсенал” академиясида эса футболчи ўзини кўрсата олади ва Венгернинг назарига тушади.

Француз мураббийи 2013 йилда ёш футболчини Осиё мусобақасига олиб кетади. 2014 йил январь ойида эса “Ковентри“ сафида Англия Кубоги доирасида ўз дебют ўйинини ўтказган. 71 дақиқада Алекс Окслейд-Чемберлен ўрнига майдонга тушган футболчи биринчи лондонлик мухлислар қаршисида майдонга тушди. Ўшанда “канонирлар” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Зелалем “Арсенал” сафида 4 та ўйинда майдонга тушди. Арсен Венгер кетиши билан Гедион ҳам жамоани тарк этди. 2019 йил март ойида эркин агент сифатида Американинг “Канзас Сити”сафига бориб қўшилди. Ушбу йил бошидан буён “Нью Йорк Сити” сафида тўп суряпти. Ҳозирда Зелалем 23 ёшда. Келажакда Европа жамоаларидан бирида тўп суриб, ўзини кўрсатиш имкониятига эга.

Райан Смит – 16 ёш 11 ой 18 кунлик

Бу футболчини кўп йиллик тажрибага эга мухлислар ва Англия футболини жиддий кузатадиган томошабинлар таниши мумкин. Райан “Арсенал” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Смитнинг дебюти 2003 йил 28 октябрда Англия Кубогида “Ротерем Юнайтед”га қарши бўлган эди. Ўша ўйин 1:1 ҳисобида якунланган. 73 дақиқада Жером Томаснинг ўрнига майдонга тушган Смит пенальтилар сериясида гол уради. Арсен Венгер ёш футболчига яна 5 та ўйинда имконият беради. 2005 йилда футболчи “Лестер”га ижара асосида ўтиб кетади.

2006 йилда футболчининг “Арсенал” билан шартномаси ўз якунига етади ва эркин агент сифатида “Миллуолл” сафига бориб қўшилади. Ундан сўнг “Саутгемптон”, “Кристал Пелас” каби жамоаларда тўп сурган футболчи 2010 йилда “Канзас Сити”га ўтади. Ҳозирда Райан 34 ёшда ва ҳали бери фаолиятини якунлаш нияти йўқ.

Жермейн Пеннант – 16 ёш 10 ой 15 кунлик

Пеннантнинг иқтидори ҳақида у “Ноттс Каунти”да тўп суриб юрган вақтларидаёқ гапирилган. 1999 йилда “Арсенал” 2,5 млн фунтга харид қилган.

Жермейннинг дебюти Англия Лига Кубогида “Мидлсбро”га қарши ўйинда амалга ошган. Ўйин “Канонирлар” учун жуда қийин кечган. Анри ва Шукерларнинг голи ғалаба учун етмаган. Асосий вақтларда 2:2 ҳисобида якунланган ўйин пенальтилар сериясида давом этган. “Арсенал” ўша ўйинда ютқазиб қўйган.

Пеннант “Арсенал” сафида 26 та ўйин ўтказган. 3 та гол ва худди шунча ассистентликни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 2005 йилда футболчи 600 минг фунт эвазига “Бирмингем” сафига ўтиб кетган. Орадан бир йил ўтиб Пеннант “Ливерпуль” сафига 8,5 млн фунт эвазига ўтган. Иккинчи гранд жамоасида ҳам футболчининг ишлари юришмаган.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Киритилган сана: 13.11.2020 12:03. Ўкилди: 426 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.