Кириш Регистрация
20/11 00:45 Германия 6-1 Шим. Ирландия
20/11 00:45 Голландия 5-0 Эстония
20/11 00:45 Уэльс 2-0 Венгрия
20/11 00:45 Словакия 2-0 Озарбойжон
20/11 00:45 Польша 3-2 Словения
20/11 00:45 Латвия 1-0 Австрия
20/11 00:45 Македония 1-0 Исроил
20/11 00:45 Сан-Марино 0-5 Россия
20/11 00:45 Бельгия 6-1 Кипр
20/11 00:45 Шотландия 3-1 Қозоғистон

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Венгер ўрнига ким келади?

Баҳо:
+0; -0

Мавсумнинг ҳал қилувчи палласи етиб келмоқда, Арсенал клуби эса февраль ойининг ўзидаёқ чемпионлик шохсупасидан чиқиб кетиш арафасида. Бундан ташқари эса Арсенал ўзининг суғур кунини давом эттириш арафасида. Арсен Венгер ҳали ҳам янги шартномага қўл қўйгани йўқ, балки умуман қўймас ҳам. Буюк французни ўрнини босувчи мутахассисни қидиришнинг айни пайтидир. Биз эса сизни мана шу 5 та номзод билан таништириб чиқамиз.

Кутилаётган номзодМассимилиано Аллегри (Ювентус)

Ҳамма тарафлама букмейкерлар тахминига кўра айнан Массимилиано АллегриВенгер ўрнини босиш учун фаворит ҳисобланади. 1хбет тахминига кўра Аллегрига 4.5 коэффициент, Томас Тухелга – 5.0, Эдди Хау – 6.0, Диего Симеоне – 26.0, Патрик Виейра ва Рафаэл Бенитесга – 13.0.

Айни пайтда Премьер Лига учун Италиялик мутахассисларни тайинлаш анъанага кирган – Клаудио Раньери “Лестер Cити” жамоаси билан ўтган мавсум чемпиони, Антонио Конте шу мавсумнинг чемпионлигини қўлга киритиш арафасида. Шундан келиб чиққан ҳолда, Аллегрини Венгер ўрнини босадиган асосий номзод дейишимиз мумкин. АллегриЮвентусда ажойиб жамоани ташкил этган Контенинг ишини нафақат давом эттирди, балки жамоани ривожлантирди ҳам. Аммо ҳозирда Аллегри шогирдлари билан илиқ муносабатда эмас, шунинг учун ҳам Туринда кўп ушланиб қолмайди ва Италиялик мутахассис учун «Арсенал» клуби энг яхши вариант сифатида тўғри келиши мумкин. Аммо Алекс «Арсенал» клубига тўғри келармикан?

Аллегри Ювентусда Контени ўрнини эгаллаб унинг тайёрлаган жамоасидан янги коллектив ясай олди ва шу ўйинчилар билан Чемпионлар Лигасининг финалигача етиб борди. Миланда айнан тартибсизлик натижаси ўлароқ, Аллегри у ерда ишлай олмади. Аммо Ювентусда вазият осон эди: таркибдаги ва ўйин услубига бироз ўзгартириш; ва Аллегри бу масалани ечишга имкон топди. Аллегрини ўз ўйин услуби, Италияда бир неча ютуқлари бор. Бу ютуқлари унга қўшимча куч бағишлаши мумкин «Арсенал» футболчилари олдида.

Аллегрининг «Арсенал» бош мураббийи бўлиб тайинланиши учун мухлисларнинг ўзлари қарши бўлишлари мумкин, чунки «Арсенал» мухлислари жамоасининг ҳужумкор ўйинига ўрганиб қолишган. Италиялик мутахассиснинг тайинланиши эса, нимаики бўлмасин ҳимоявий ўйин, ёки 3 ҳимоячи билан ҳаракатланиши демакдир. Бир томондан эса мухлисларнинг кубокка ташналигини ҳисобга олсак, улар жамоанинг ўзгаришини кутиб туришга тайёр эканликларини кўришимиз мумкин. Агар фақат севимли жамоалари Премьер Лигада ғалаба қозонсагина… Шунинг эвазига кутишлари мумкин.

Кутилаётган трансферларЛеонардо БонуччиКлаудио МаркизиоАлваро Мората

ИздошҳамюртЛюсен Фавр (Нитса)

Агар «Арсенал» раҳбарияти Арсен Венгер услубидаги мураббийни тайинлашни хоҳласалар, яъни келиб чиқиши (француз-немис), Люсен Фавр ажойиб номзод сифатида тўғри келади.

Люсен Фавр “Боруссиянинг Мюнхенгладбох жамоаси билан эришган натижалари билан машҳурдир. Фавр “Боруссия”да ажойиб жамоа ташкил этиб, уни Чемпионлар Лигасига қайтарди. Фавр жамоаси ҳар доим катта темпда, прессинг ҳамда жозибадор ўйин ташкил этиб ўйнайди. Мюнхенгладбахда Фавр ҳозирги «Арсенал» таянч ярим ҳимоячиси Гранит Жака билан бирга иш олиб борган ва уни қандай ишлатишни яхши билади.

Ҳозирда эса Фавр “Ницца” жамоаси билан ажойиб натижаларга эришиб, Клод Пюьел бошлаган ишни ёмон давом эттираётгани юқ. Жамоа ҳозирда Франция чемпионатида 3 ўринни эгаллаб, 19 тургача турнир пешқадами бўлиб келаётган эди. Фавр ўзи билан ёш француз ўйинчиларни ҳам бирга олиб кетиши мумкин. Масалан: Маланга СаррниВайлана СиприенниЖана Сера.

Кутилаётган трансферлар:Маланга СаррВайлана СиприенТему Бакаёкко

Таваккал номзодМарку Силва (Ҳалл Сити).

Баъзи мураббийлар борки уларнинг шон-шуҳрати кундан-кунга ошиб боқмоқда. Уларнинг бири Марку Силвадир. У биринчи ойдаёқ ўзини Ҳалл ситида ажойиб тарзда намоён этди. Марку аутсайдер жамоадан, юқори жадвалда курашувчи жамоа ярата олди. Ҳаттоки ўзининг етакчи ўйинчилар (Снодграсс ва Ливермордан ажралган бўлсада, гранд жамоаларга анча мунча бош оғриқ бўлмоқда.

Марку Силва Эмирейтс стадионида Арсеналга ютқазган, Чемпионлар Лигасида ўзининг собиқ жамоаси “Олимпиакос” билан Арсен Венгер устидан ғалаба қозонган эди. Португалиялик мутахассисни кўпчилик танимас эди, Ҳалл ситига тайинланишидан олдин. Лекин ҳозирда унинг янги ғоялари туфайли Европанинг истиқболли мураббийларидан бири санашмоқда.

Яна унинг топ клуб билан ишлаш бўйича тажрибаси ҳам бор. У “Олимпиакос” жамоаси билан ХХI асрнинг рекордини янгилаган, 17 та ғалаба кетма-кетлиги билан.

Кутилаётган трансферлар:Желсон МартиншВильям КарвальёРуи Патрициу

Фантастик номзод: Давоми

 
Киритилган сана: 14.03.2017 16:32. Ўкилди: 4474 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.