Кириш Регистрация
16/11 00:45 Швейцария 1-0 Грузия
16/11 00:45 Дания 6-0 Гибралтар
16/11 00:45 Испания 7-0 Мальта
16/11 00:45 Руминия 0-2 Швеция
16/11 00:45 Босния-Герцеговина 0-3 Италия
16/11 19:00 Кипр 1-2 Шотландия
16/11 22:00 Озарбойжон 0-2 Уэльс
16/11 22:00 Словения 1-0 Латвия
16/11 22:00 Россия 1-4 Бельгия
16/11 22:00 Сан-Марино 1-3 Қозоғистон
17/11 00:45 Шим. Ирландия 0-0 Голландия
17/11 00:45 Германия 4-0 Беларусь
17/11 00:45 Хорватия 3-1 Словакия
17/11 00:45 Австрия 2-1 Македония
17/11 00:45 Исроил 1-2 Польша

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Клоппнинг “Ливерпул”даги муаммолари

Баҳо:
+0; -0

Юрген Клопп ўзининг иккинчи мавсумида “Ливерпул” билан анча ишончли ўйин кўрсатмоқда. Бироқ, шунга қарамай, у ҳал қилиши керак бўлган муаммолар етарли. Fourfourtwo нашри “қизиллар” устози ечимини топиши керак бўлган 4 вазифани ёритиб ўтди.

Юрген Клопп 2015-йил 17-октябрида дастлабки учрашувини “Тоттенхем”га қарши ўтказган эди ва ўйин 0-0 ҳисобида якунланган эди. Ўшандан бери “Энфилд”да германиялик мураббий сезиларли ўзгаришларга қўл урди. Бироқ, “қизиллар” билан ҳимояда кўпроқ ишлаган мураббий ҳозирда сўнгги 8 учрашувнинг биттасида ғалаба қозонганини ҳисобга олсак, Клоппнинг ҳали қиладиган ишлари етарли эканлиги билиниб қолди.

Ҳимоядаги камчиликлар

“Ливерпул” ўтган мавсумда 42 гол ўтказиб юборди. Бундай натижани клуб Рафа Бенитес бошчилигида 2009/10-йилги мавсумда ўрнатилган клуб рекорди янгиланмай келаётган эди. Мавсумнинг сўнгги 6 ўйинида 5 “қуруқ ўйин” ўтказиши жамоани кучли тўртликка киришига замин ҳозирлаган эди. Бироқ, жамоанинг ҳимоя чизиғи индивидуал хатолар ва муаммоларга эга эканлиги яқин йилларда кўриниб қолиши аниқ.

Ёзда Виргил Ван Дейкнинг кутилган келиши ҳимояни кучайтиришга ва 8 мавсумдан бери биринчи марта 40 тадан кам гол ўтказишга қаратилган эди. Бироқ, голландиялик футболчи жамога келмади ва ҳозирда Клопп бунга бошқа ечим қидирмоқда.

Жоэль Матип ва Деян Ловренларнинг статистикаси анча яхши. 22 ўйинда биргаликта ҳаракат қилишиб, атиги бир ўйинда мағлубиятга учрашди. Бу жамоада қилинаётган ишлар манзарасида таҳсинга сазовор эмасдек.

Клоппнинг фақат ҳимояни кўзлаган трансферлари – Стивен Колкер (ижара), Матип (эркин агент), Раньяр Клаван (4 млн. фунт), Эндрю Робертсонлар (8 млн. фунт) шуни кўрсатдики, мураббий танловда адашди. Бунга қўшилмасдан илож йўқ.

Ўйинчиларга билдирилаётган кўпроқ ишонч

“Тоттенхем”га қарши ҳаракат қилган 11 футболчидан тўрттаси аллақачон жамоа билан хайрлашиб бўлган. Хусусан ўша ўйин қаҳрамони Мамаду Сако ҳам бор. Боз устига, 7 заҳира ўйинчисидан олтитаси ҳам “Ливерпул” сафини тарк этган.

Шунга қарамай, “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтган дам олиш кунидаги баҳсда асосий таркибда ҳаракат қилганларнинг учтаси германиялик мураббий томонидан олиб келинган. Булар – Матип, Вейналдум ва Салоҳлар эди. Ўз навбатида айтиб ўтиш керакки, “Ливерпуль”нинг негизини Брендан Роджерс давридан қолган футболчилар ташкил этади.

“Энфильд”га келганидан бери Клопп ўзгартиришни истамаган ўйинчиларини олиб қолиб, ўйинни улар атрофида қурмоқда. Клоппнинг назарияси шундан иборатки, асосий ўйинчининг ўрни ўзгармагани маъқул. Айтайлик, Карло Анчелотти жамоани ...

Давоми

Киритилган сана: 22.10.2017 17:10. Ўкилди: 2690 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.