Кириш Регистрация
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония 1-0 Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея 1-0 БАА
16/04 20:30 Ироқ 0-2 Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

“Барса”нинг мавсум бошидаги омадли дебюти Мессига боғлиқми?

Баҳо:
+-1; -0

Неймарнинг кетиши Барсани кучсизлантириши ва ҳужумдаги самарадорликни пасайишига олиб келиши керак эди. Бироқ, бунинг акси юз бермоқда. Кўриб турибмизки, ҳозирда жамоада бундай тенденция кузатилмаяпти, бразилияликнинг кетишидан эса Месси унумли фойдаланмоқда. Зеро, аргентиналик юлдуз ўзининг энг яхши дебютини ўтказмоқда. Goal.com нашри “Барселона”нинг янги мавсумдаги омадли дебютини Мессининг кўтаринки кайфиятда эканлигига ишонмоқда.

Месси қаерда тўхтайди?
Криштиану Роналду 4 ўйинлик дисквалификацияси туфайли Ла Лиганинг дастлабки турларини ўтказиб юборган бир пайтда, унинг рақобатдоши Месси барча статистикаларни янгилаб ташлади. “Жирона”га қарши Каталония дербисидан олдин Месси “Барселона” сафида 591 учрашувда 519 та голга эга эди. Гарчи Месси ушбу ўйинда гол кирита олмаган бўлсада, жамоаси йирик 3-0 ҳисобида ғалаба қозонди ва “Реал” билан орадаги 7 очколик фарқни сақлаб қолди. Шулардан 12 таси янги мавсумда, 9 таси эса Ла Лига доирасида киритилди. Бу рақамлар ҳам ажойиб натижа, бироқ Месси “Лас Палмас”га қарши кечган ёпиқ баҳсда дубл киритиб, каталонияликлар сафидаги 301 ва 302-голларини киритди. Голлари сонини 11 тага етказиб олган Месси 2011-2012-йилги мавсумдаги рекордини қайта янгилади. Шунингдек, Чемпионлар Лигасида иккита ва Испания Суперкубогида битта голга муаллифлик қилган.
Месси ҳозиргача 135 та дарвозабонни ранжитган. Энг сўнгги ранжитган посбон эса “Лас Палмас” аъзоси Леандро Чичизола. Ундан олдин эса, “Эйбар” дарвозабони Марко Дмитрович ҳисобланади. Лео 19-сентябр куни кечган баҳсда унга покер уришга эришган. Месси ўз фаолияти давомида 4 маротаба покерга эришган. Бир марта Чемпионлар Лигасида (“Арсенал”га қарши) ва 4 маротаба Ла Лига доирасидаги беллашувларда: “Валенсия”, “Эспаньол”, “Осасуна” ва “Эйбар” дарвозаларига киритилган. У шунингдек, 2012-йил 7-март куни “Баер” дарвозасига “манита” уришга ҳам эришган.
“Жирона”га қарши баҳс олдидан, Месси ушбу мавсумнинг барча учрашувларида майдонга тушган футболчи бўлиб турибди. Ла Лиганинг беш учрашуви, икки бора Испания Суперкубоги ва Чемпионлар Лигасидаги учрашувларда Месси тўлиқ 720 дақиқа майдонда ҳаракат қилган. 
Шунингдек, Месси Эрнесто Валверде томонидан фойдаланилган 20 ўйинчидан бири ҳисобланади. Ҳозирча, Турон, Вермален ва Силессенлар бирорта ўйинда майдонга тушишмади. Иван Ракитич ва Серхио Бускетслар ҳам барча мусобақаларда майдонга тушишган, бироқ улар ўйин давомида заҳирага олиниб, тўлиқ 90 дақиқадан ўйин ўтказа олишмаган.
Месси янги мавсумда ҳам энг кўп ўйин ўтказган футболчи бўлишга асосий даъвогарлардан дейишимиз мумкин. Ўтган мавсумда ДАВОМИ:

Киритилган сана: 05.10.2017 15:49. Ўкилди: 7616 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.