Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Месси, Моуриньо ва бошқалар. Трансфер ойнасининг ғолиб ва мағлублари

Баҳо:
+0; -0

Кечиккан трансфер ойнаси ниҳоят ёпилди. Бир қанча жамоалар ва футболчилар ўз мақсадларига эришди, кўпчилик эса аксинча, бу трансфер ойнасида “мағлуб” бўлди. Йирик трансферлар амалга ошмай қолди, аммо кутилмаган харидлар амалга оширилди. ESPNнашри трансфер ойнасининг ғолиб ва мағлублари рўйхатини тузиб чиқишди.

Мағлублар

Лионель Месси

Лео Месси “Барселона”дан кетиш қарорига келганидан сўнг, футбол олами ҳайратда қолди. У ҳаттоки, клуб офисига факс ҳам жўнатди.

Орадан кунлар ўтди, Мессининг кетиши ойдинлашиб бораётганди, “Манчестер Сити” Гвардиола орқали Леони жамоага олиб келишга умид боғлаганди. Аммо футболчининг шартномасида товон пули 700 млн қилиб белгилангани сабабли, уни “Камп Ноу”дан кетиши иложсиз нарса бўлиб қолди.

Лео қолди. Ҳаммаси жойидадек эди. Аммо Мессининг энг яқин дўсти Луис Суарес “Атлетико”га сотиб юборилгач, раҳбарият билан зиддиятлар яна сақланиб қолди.

Оле-Гуннар Сульшер

“МЮ” мураббийи Сульшер трансфер ойнасида “Боруссия” футболчиси Жейдон Санчо ва битта марказий ҳимоячи харид қилмоқчи эди. Молиявий томондан қийинчиликка учрамайдиган жамоа негадир Сулшернинг айтган футболчиларини харид қилмади.

Сульшер учбу трансфер ойнасида жамоасини сон жиҳатдан ҳам, сифат жиҳатдан ҳам тўлдиқмоқчи эди. “Аякс”дан 40 млн евро эвазига Донни ван де Бек харид қилинди, трансфер ойнаси ёпилишига оз муддат қолганда эдинсон Кавани ва Алекс Теллес сотиб олинди.

“МЮ” раҳбарияти аввалги мураббийлар каби Сульшерни ҳам ҳафсаласини пир қилди. Жамоа совринлар учун курашишга тайёр бўлган жамоа шакллантира олмади.

Мемфис Депай

“Лион” ҳужумчиси “Манчестер Юнайтед”даги омадсизлигидан сўнг, Францияда ўз фаолиятини қайта тиклай олди. Рональд Куман голландиялик футболчини “Барселона”га олиб келиш истагида эди.

Депай ва “Лион” ўртасидаги келишув шу қадар чуқурлашиб кетдики, “Барса” футболчини сотиб ололмаслигини тушуниб етди. Уни устига жамоа Дембелега харидор топа олмади, шунинг учун ҳам Депай трансферини амалга ошира олмасди. Шундай экан, футболчи Лига 1 да яна бир мавсум қоладиган бўлди.

Месут Ўзил

Шундай футболчини эслайсизми? Ярим ҳимоячи мартдан буён “Арсенал” сафида майдонга тушгани йўқ, ҳаттоки, қайдномага ҳам киритилмаяпти. Бу билан Артета немис футболчиси унинг режаларига кирмаётганини билдиряпти. Аммо Месут трансфер ойнасида жамоадан кета олмади. Энди яна бир мавсум “Эмирейтс”да қоладиган бўлди.

Ўзил жамоада яна ўйин ўтказиши даргумон. У январ ойида жамоадан кетиш имкониятига эга бўлиши мумкин, аммо унгача ўн ой футболсиз қолади.

Серхио Ромеро

“Шеффилд Юнайтед”дан Дин Хендерсон қайтарилгач, Серхи Ромеро учинчи дарвозабон мақомига тушиб қолди.

Серхио Ромеро айни дамда трансферга муҳтож. Унга “Эвертон” қизиқиш билдиряпти. Аммо негадир жамоа уни қўйиб юборгиси йўқ. Ромеронинг турмуш ўртоғи Элиана трансфер ойнасининг сўнгги кунида ижтимоий тармоқларда футболчига муносиб жамоа топа олмаганлиги учун “МЮ”ни танқид остига олди.

Макс Ааронс

“Норвич” ҳимоячиси Макс Ааронсни ёрқин келажак кутиб турибди. Биз у ҳақида ҳали кўп эшитамиз, ушбу трансфер ойнасидаёқ футболчига “Барселона” ва “Бавария” томонидан жиддий таклифлар бўлди.  Аммо футболчи иккала грандга ҳам ўта олмади.

Энди у Чемпионлар лигасида тўп суришни ўрнига, Чемпионшипда ўйнашига тўғри келади. Келажакда футболчи бирорта грандга ўтса ҳайрон қолмаймиз.

 

Киритилган сана: 08.10.2020 15:33. Ўкилди: 2814 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.