Ҳозир ушбу бахтга эришганлар орасидан энг яхшилари, миллий жамоалари сафида энг юқори кўрсаткичларни қайд этган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз. Дасткаб, жаҳон футболининг юраги, маркази ҳисобланадиган «Кўҳна қитъа» вакиллари ҳақида навбати билан сўз юритамиз.
 
Франция. «Учранглилар» 2 мартадан жаҳон(1998, 2018) ва Европа чемпиони(1984, 2000) ҳамда конфедерациялар кубоги(2001, 2003) ғолиблигини қўлга киритишган. Терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи Лилиан Тьюрам ҳисобланади, унинг ҳисобида 1994/2008 йилларда ўтказилган 142 ўйин бор. Терри Анри эса «кўклар» тарихидаги энг яхши бомбардир ҳисобланади, унинг ҳисобида 1997/2010 йилларда ўтказилган 123 матчда урилган 51 та гол бор. Ундан кейинг ўринларни Мишел Платини, Оливье Жиру, Давид Трезеге, Зинедин Зиданлар банд қилиб турибди. «France Football» нашри ўтказган сўровномада Мишел Платини ХХ асрнинг энг яхши франциялик футболчиси деб топилган. Мишел Идалго терма жамоани энг узоқ бошқарган мураббий ҳисобланади(1976/1984 йиллар). Аммо, 2012 йилда тайинланган Диде Дешам катта эҳтимол билан бу кўрсаткични янгилайди. «Олтин тўп» ғолиблиги французлардан Раймон Копа, Мишел Платини(3 марта), Жан-Пьер Папен, Зинедин Зиданларгагина насиб этган.
 
Португалия.”Европа Бразилияси” 2016 йилги қитъа чемпионлиги ва 2019 йилги Миллатлар лигаси ғолиби ҳисобланади. Бу жамоа сафидаги аксар рекордларни бир киши ўрнатади. Ўша машҳур фильмдагидек ҳар қандай чақириққа «мен», деб жавоб берадиган Роналду терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган(159та, кейинги поғонада Луиш Фиго 127та) ва ҳаммадан кўп гол киритган (91та). Ундан пастки поғонадаги Педру Паулета ҳисобида эса 47 гол бор. «Олтин тўп» эса португаллардан Эйсебио(асли Португалия мустамлакаси ҳисобланган Мозамбикдан), Фиго ва Роналду(5 марта)ларга насиб этган.
 
Туркия. Қардошларимиз бир мартадан жаҳон кубоги(2002), Европа чемпионати(2008) ва конфедерациялар кубогида бронза медалга сазовор бўлишган. «Ой юлдузлари» сафида энг кўп ўйин ўтказиш бахти Рушту Режберга насиб этган(1994/2012 йилларда 120 баҳс). Ундан 8 та кам ўйин ўтказган Ҳоқон Шукур эса терма жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади, у 1992/2007 йиллар мобайнида 51 бор гол уришга муваффақ бўлган.
 
Таъкидлаш лозимки, мундиаллар тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, футболчи сифатида миллат қаҳрамони даражасига чиқишга улгурган Ҳоқон Шукур кейинчалик сиёсат билан шуғулланишни бошлади ва давлат тўнтариши, террорчи гуруҳларга алоқадорликда айбланиб сиёсий таъқибга учради. 2004 йилда эълон қилинган ФИФА 100лик рўйҳатида( Пеле таснифига кўра ) турклардан Рушту Режбер ва Эмре Белозоглулар ҳам жой олишганди. Дарвоқе,  ҳозир жамоа устози ролида яна Шенол Гюнеш кўриниш бермоқда. Шундай экан, 2020 йилги қитъа биринчлигида турклар яна мўъжизалар кўрса тишини кутиб қоламиз.
 
Италия. «Скуадра Адзурра» 4 карра жаҳон ва 1 марта қитъа чемпиони ҳисобланади. Жамоа сафида Жанлуижи Буффон энг кўп майдонга тушган. «Мовий гвардия» тўпурари эса Луиджи Рива ҳисобланади(35). «Олтин тўп»га лойиқ кўрилган итальянлар қуйидагилардир: Омар Сивори, Жанни Ривера, Паоло Росси, Роберто Баджо, Фабио Канаварро.
Германия. «Бундестим» 4 бор жаҳон чемпионати(1954, 1974, 1990, 2014), 3 бор Европа чемпионати(1972, 1980, 1996) ва бир марта конфедерациялар кубоги соҳиби(2017) ҳисобланади.
 
«Немис машинаси»  Давомини ўқиш