Кириш Регистрация
18/11 00:45 Албания 0-2 Франция
18/11 00:45 Молдова 1-2 Исландия
18/11 00:45 Андорра 0-2 Туркия
19/11 00:45 Ирландия 1-1 Дания
19/11 00:45 Гибралтар 1-6 Швейцария
19/11 00:45 Испания 5-0 Руминия
19/11 00:45 Мальта 1-2 Норвегия
19/11 00:45 Швеция 3-0 Фарер ороллари
19/11 00:45 Италия 9-1 Арманистон
19/11 00:45 Греция 2-1 Финляндия
19/11 00:45 Лихтенштейн 0-3 Босния-Герцеговина
19/11 14:00 Непал 0-1 Кувайт
19/11 15:30 Мьянма 1-0 Мўғулистон
19/11 16:00 Мальдив ороллари 3-1 Гуам
19/11 16:00 Туркманистон 2-0 Шри Ланка
19/11 17:00 Гонконг 2-0 Камбожа
19/11 17:00 Ўзбекистон 2-0 Фаластин T
19/11 17:45 Малайзия 2-0 Индонезия
19/11 18:00 Вьетнам 0-0 Таиланд
19/11 19:00 Афғонистон 0-1 Қатар
19/11 19:00 Қирғизистон 1-1 Тожикистон
19/11 19:00 Сурия 1-0 Филиппин
19/11 20:00 Ироқ 0-0 Баҳрайн
19/11 20:00 Уммон 1-0 Ҳиндистон
19/11 20:00 Яман 0-1 Сингапур
19/11 21:00 Иордания - Хитой Тайпейи
19/11 22:00 Ливан - КХДР

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Юксак парвози узоққа чўзилмаган Рим «Бургутлари» ҳақида

Баҳо:
+0; -0
Шубҳасиз, ўтган асрнинг сўнги йиллари «Лацио» тарихидаги энг яхши давр ҳисобланади. Серджо Краньотти Бошчилигидаги «Cirio» концерни жамоа ҳомийлигини қўлга олган ва суперклуб тузиш йўлида шаҳдам қадамлар ташлаётганди. Краньотти жамоадан пулни аямас, ўша давр трансфер бозрини ағдар-тўнтар қилиб ташларди. Шу ўринда, ўша йилларда амалга оширилган «Лацио» тарихидаги энг қиммат трансферлар ҳақида сўз юритамиз:
 
1.Эрнан Креспо (2000 йил. 56,8 миллион евро). 1996 йилги «Атланта» олимпиадаси кашфиёти «Парма» таркибига келиб қўшилган ва италияда ўз мавқейига эга бўлиб улгурганди. Кубок эгалари кубоги (1999) ва миллий чемпионат (2000 йил) ғолиблигини қўлга киритган «Бургутлар» раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи учун рекорд сумма ажратганди. У «Интер»га ўтиб кетган Кристиан Вьерининг ўрнини тўлдириши керак эди. Амалда шундай ҳам бўлди. Бироқ, бу каби катта суммаларни ўйлаб ўтирмай футболга йўналтираётган «Cirio» концерни 2002 йилда ўзини банкрот, деб эълон қилди. Оқибатда, Креспо ҳам шу йили «Интер»га ўтиб кетди.
 
 
2.Гаиска Мендьета (2001 йил. 48 миллион евро). «Лацио» раҳбарияти Эктор Купер билан «Валенция»да мўъжизалар кўрсатган «Кўршапалак»ни «Бургут»га айлантиришга қарор қилди. Жамоада бир йил тўп тепган Мендьета иқтисодий инқироз йилларида «Барселона» ва «Мидлсбро»да ижара асосида ўйнади. Шартномаси якунига етган испан ярим ҳимоячиси 2004 йилда «Мидлсбро»га эркин агент сифатида ўтиб кетганди.
 
 
3.Хуан Себастяьн Верон (1999 йил. 30 миллион евро). «Жодугар» лақаби билан оммага танилган футболчи 1999 йилда жамоага қўшилганди. У жамоа сафида 2 йил ҳаракатланди ва барча ютуқларда ўз ҳиссасини қўшди. 2001 йилда «МЮ»га ўтиб кетган футболчи фаолиятининг бир қизиқ томони бор: у фаолиятини 3 марта якунлашга улгурди. Боиси, у фаолиятини якунлагач ҳам уни катта футболга қайтара оладиган таклифлар бўлди. Аргентиналик футболчи фаолиятини охирги марта 2017 йил 42 ёшида якунлаганди. Верон яқин орада яна футболга қайтиб қолса, ажабланманг. Давоми...
Киритилган сана: 05.08.2019 21:22. Ўкилди: 576 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.