Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Премьер Лига тарихидаги энг яхши заҳира ўйинчилари

Баҳо:
+-1; -0

Премьер Лигада навбатдаги мавсум ҳам ўз поёнига етмоқда. Goal нашри Премьер Лига ўйинларида захирадан майдонга тушиб ўйин тақдирини ўзгартиришга эришган футболчилар ўнлигини тузиб чиқди. Улардан кўпчилиги футбол мухлисларига жуда яхши таниш. Эътиборингизга энг кучли “сеҳрли таёқчалар” ўнлигини тақдим қиламиз.

10. Робби Кин – 13 гол

Янги асрнинг дастлабки ўн йиллигида “Тоттенхем” Робби Кин билан рақобатлаша олувчи бир қатор моҳир ҳужумчиларга эга эди. Димитар Бербатов, Жермейн Дефо, Даррен Бент ва Питер Краучлар клуб мураббийларининг танловдаги бош оғриқларидан эди.

Кин 36 марта захирадан майдонга тушган. Ўзининг энг сермаҳсул мавсумида у 16 гол уришга эришган.

9. Виктор Аничебе – 13 гол

Аничебе Премьер Лигада атиги 27 гол урган ва шу сабабли ҳам уни бу рўйхатда кўриш бироз ғалати.

29 ёшни қаршилаган ҳужумчи ҳали яна ўз номини таблоларга ёздириб қўйиши мумкин. Нигериялик футболчи Премьер Лигадаги ўйинларининг 52 %да захирадан ўйинга қўшилган. У “Эвертон”да энг яхши “сеҳрли таёқча” эди.

8. Энди Коул – 13 гол

Коул “Манчестер Юнайтед”да Йорк ва Шерингемлар каби асосий таркибга киришда қийинчиликка учраган. САФ асосий таркибни танлашда ҳақиқатдан жуда қийналган.

Коул шунга қарамай Премьер Лиганинг энг яхши тўпурарлари баҳсида 3-ўринни эгаллайди. У бутун фаолияти давомида 85 марта захирадан майдонга тушган.

7. Дaниел Старридж – 15 гол

Старридж “Ливерпуль”да голлар қалаштириб ташлашни бошлаган бир пайтда жароҳатлар гирдобига тушиб қолди ва Премьер Лига тарихидаги энг яхши ҳужумчи бўлиш орзусини тўхтатиб қўйди.

Жисмоний кўрсаткичлари сабаб Старриджнинг Премьер Лигадаги дақиқалари чеклаб қўйилди ва айни вақтда у вақтини “Вест Бромвич”да ижарада ўтказмоқда.

6. Питер Крауч – 16 гол

Маълум сабабларга кўра энг яхши “Б режа” бўлган Крауч захирадан майдонга тушиб 16 гол киритишга муваффақ бўлган.

Бўйдор ҳужумчи ўйин охирида чарчаб қолган ҳимоячиларни ҳаводаги хужумларда енгиб чиқиш тактикаси асосида ўзини кўрсата олган. У яқинда буни “Вест Хэм”га қарши баҳсда ҳам яна бир бор исботлади.

5. Хавьер Эрнандес – 16 гол

Чичаритонинг “Манчестер Юнатед” учун ўтказган ўйинларининг ярмидан кўпида заҳирадан туширилган. Супер заҳира вакили “қизил иблислар” учун 16 гол киритган. 2013-йилда у ҳар 90 дақиқада 0.95 гол киритган.

Давоми

 

Киритилган сана: 06.05.2018 08:21. Ўкилди: 6982 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.