Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино - Болонья
21/12 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич - Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм - Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

“Агар мен Гаттузони алдаб ўтсам, дарров мени йиқитарди”. “Барселона”га иккита гол уришидан олдин Дибала қанақа эди?

Баҳо:
+0; -0

Паоло Дибала “Барселона”га қарши ўйинда иккита гол уришига сал қолди. Яқинда эса Аргентина терма жамоасида Мессининг ўрнини босади.

“Мен Дибалани “Квадрат Р2”га ўхшатаман. Чунки “Плайстатион”да бу айлантирувчи зарба ҳисобланади. У ҳамиша тўпни айлантириб тепади. Унинг ўйинидан ҳайрон қолдимми? Йуқ, чунки мен ҳамиша айтганман: у – ажойиб ўйинчи. “Ювентус” жамоасида бу даражада ўйнаш ажойиб натижа ҳисобланади”. 21 рақам ҳақида гап кетса, энг қиммат ва мақтанчоқ ўйинчи Пол Погба кўз олдимизга келади. Бироқ Паоло ва Пол бошқа-бошқа ўйинчилардир. Погба рекламаларда суратга тушаётган бир пайтда Дибала “Ёш мухбир” матбуотидаги 5-11 ёшдаги болакайларга интервю беради.

“Журналистлар кўпинча фгар ортга қайтганимда, нимани ўзгартиришим ҳақида савол беришади, — деб тан олади Паоло. — Мен эса шундай жавоб бераман: “Ўнг оёғим билан жуда ҳам ёмон ўйнайман. Ортга қайтганимда, ўнг оёғим билан кўпроқ шуғулланардим. Чунки у чап оёғим каби яхши ҳаракат қилмайди. “Палермо”да ўйнагам пайтимда бу нарса хаёлимга ҳам келмаган”.

Паолони Месси билан таққослаб туришади, бироқ у Дибала бўлгиси келади. Иккита гол ура туриб, учинчи голни ҳам ургиси келади. Ёшлигида уни “Руҳоний” ва “Олмос” дея аташган. Биринчи лақабига унинг озғинлиги сабаб бўлса, иккинчисига эса 17 ёшда бўлса-да, “Институто” жамоасида тўпурар бўлгани учун муносиб кўрилган.

15 ёшида унинг отаси саратон касаллиги сабаб оламдан ўтади. Бу фожиадан сўнг Паоло “Институто” базасида тунайдиган бўлади. Отасининг ўзи Дибалани машғулотларга олиб борарди. Бир ниятда ўғилларидан биронтаси футболчи бўлишини ният қилиб. Икки акаси футболчи бўла олмади, аммо Паоло отасининг орзусини амалга оширди.

Эндиликда ҳужумчи ҳар бир голини отасига бағишлайди, унинг икки акаси эса Дибалани руҳлантиришга тайёрлар. Дибала “Бока”га мухлислик қилишни хоҳларди. Бироқ унинг акалари “Хуниорс”ни ёмон кўришади, шунинг учун акаларидан қўрқиб, мухлислик ҳам қилмаган.

“Палермо”га ўтган болакай Женнаро Гаттузо қўлига тушади. Гаттузонинг шахсан ўзи уни тарбиясига олади. “Агар мен Гаттузони алдасам, у мени йиқитарди. Шундай қилиб у йиқилган пайтимда қандай туришим кераклигини ўргатарди ва бу нарса бир неча маротаба қайтариларди. Тўғрисиям-да, нолигандан нима фойда, агар ҳакам сенга фақат сариқ карточка кўрсатса. Вақт ўтгач зарбаларга ҳам ўрганиб қолдим”.

“Палермо” президенти Мауритсио Дзампарини ёш аргентиналик ҳужумчи ўз ўйинини тўлалигича кўрсатиши учун қўлидан келган барча ишни қилган. Қайси мураббий Дибалани майдонга чиқармаса, меҳнат дафтарини қайтариб қўлига олган. Натижада Франко Васкес билан ажойиб тандем яратди. Кўп гранд жамоалар Васкесни кузатиш учун келган, келгач, Дибалани пайқаб қолишган. “Биз янги Серхио Агуерони қўлга киритдик”, — деб айтиб ўтган “Палермо” раҳбарияти.

“Барса”га қарши дублидан кейин мухлислар унинг исмини баланд овозда куйлашарди,

Давоми

Киритилган сана: 25.05.2017 14:19. Ўкилди: 6907 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.