Кириш Регистрация
02/12 00:45 Лечче - Ювентус
02/12 01:00 Реал Сосьедад 2-0 Бетис
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Нега «Барселона» «Севилья» юлдузини олиб келмоқчи?

Баҳо:
+0; -0

«Севилья»нинг ёш ҳимоячиси Клеман Лангле Испания жанубида йирик ишларни амалга оширмоқда ва шу сабабли у каталонияликларнинг ёзги трансфердаги асосий нишинига айланиб улгурган. Гоал нашри журналисти Бен Хейвард нима сабабдан «кўк-анорранглилар» уни олиб келишга жиддий бел боғлаганликлари сабабини мулоҳаза қилди.

Клеман Ланглега бўлган талаб ортиб бормоқда. 2017-йил январьида «Севилья»га келиб қўшилган 22 ёшли ҳимоячи «Санчес Писхуан»да ўз ўрнига эга бўлишга улгурди. Боз устига Европанинг бир қатор гранд клублари унга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Шундай жамоалардан бири бу – «Барселона». Каталонияликлар ёзда янги ҳимоячи олиб келишга бел боғлаган. Улар ушбу позицияга камида икки трансферни амалга оширмоқчи.

«Барса» албатта ўзининг франциялик ҳимоячиси – Самюел Умтитига суянишга умид қилмоқда. Клуб унга янги шартнома таклиф қилиб Умтитини «Камп Ноу»да узоқ вақт сақлаб қолмоқчи. Шунга қарамай, Лангле «Лион»нинг собиқ ҳимоячиси ёзда клубни тарк этадиган бўлса, унга ўринбосар сифатида қаралмоқда.

Агар бу рўй бермаса, у келаси йили шартномаси ниҳоясига етадиган Томас Вермаленнинг ўрнини тўлдиради. Белгиялик ҳимоячи катта эҳтимол билан ёзги трансфер вақтида клуб билан хайрлашади. «Севилья» эса ўз футболчисини шундоқ бериб юбормоқчи эмас.

Лангле Мончининг «Севилья»да кашф қилган иқтидорли футболчилардан бири ҳисобланади. Бунгача Андалусиядан Каталонияга қуйдигаи чарм тўп усталари – Дани Алвеш, Сейду Кейта ва Адрианолар кўчиб ўтганди.

Лангле «Севилья»га 21 ёшида «Нанси»дан келиб қўшилди. Аммо унинг эътироф этишича, ўспиринлик чоғиданоқ испан клуби уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилган. «Мончи мен 17 ёшдалигимдаёқ ота-онам билан гаплашган эди», - деган эди ҳимоячи яқинда берган интервьюсида.

“Ота-онам Севильяга келишди ва улар шаҳардан жудаям ҳайратланишди. Ўша вақтдан бошлаб мен ҳам келишни хоҳладим, аммо клубим (таҳрир: «Нанси») менинг кетишимни истамади. Шундай қилиб, улар ўтган январьда трансфер қилишни истаганида менинг орзуйим рўёбга чиқди. Мен буни 17 ёшимдан бери орзу қилаётган эдим.”

Мончи ўтган ёзда «Севилья»ни тарк этгач, айни вақтда «Рома»да фаолият кўрсатмоқда. Аммо Лангле ўзини кўрсата олди. Ҳимоячи бу мавсумда андалусияликларнинг ҳар қандай ўйинчисидан ҳам кўпроқ самарадорликни кўрсатмоқда. Айнан у «Манчестер Юнайтед»га қарши иккала учрашувда Винчентса Монтелланинг муҳим қуроли бўлди.

“Лангле ҳаёлида ва майдондаги чемпиондир, - деди Монтелла ушбу ҳафтада – у келажакда « Барселона » каби гранд клубда ўйнай олади. Аммо умид қиламанки, у «Севилья»да бир неча йиллар қолади”.

Жисмонан бақувват ва ажойиб позицион ўйнаш қобилиятига эга 22 ёшли чапақай марказий ҳимоячи Севильяда бахтли. Франциянинг 21 ёшгача бўлган термаси вакили «Севилья C»да ўйновчи ...

Давоми Футбол олами блогида

Киритилган сана: 21.04.2018 19:17. Ўкилди: 9186 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.