Кириш Регистрация
26/01 23:00 Анжер - Сент-Этьен
27/01 14:10 Австралия - Вьетнам
27/01 15:00 Япония - Хитой
27/01 17:00 Ливан - Жанубий Корея
27/01 19:30 Эрон - Ироқ
27/01 20:00 БАА - Сурия
27/01 22:15 Саудия Арабистони - Уммон

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Жаҳон футболининг энг ёрқин футболчиларидан бири Месси 33 ёшга тўлди!

Баҳо:
+0; -0

Бугун 24 июнь куни жаҳон футболининг энг ёрқин футболчиларидан бири бўлган «Барселона» клуби аъзоси Лионел Месси 33 ёшни қаршиламоқда. У 1987 йилнинг 24 июнида Аргентинанинг Росарио шаҳрида туғилган.

Месси футбол билан 5 ёшидан, ҳаваскор клуб ҳисобланадиган «Грандоли»да бошлаган. Жамоага Мессининг отаси Хорхе мураббийлик қилган. Шундан сўнг, Лео “Нюеллс Олд Бойз” клубида ўйнаган.

Унинг оиласи Месси 11 ёшга тўлганда Барселонага кўчиб келишади ҳамда Лео 13 ёшида «Барселона»нинг ёшлар жамоасида тўп сура бошлайди. У ўзининг дебют учрашувида покерга, мавсум давомида эса 30та учрашувда 37та гол уришга муваффақ бўлади.

Аргентиналик футболчи асосий жамоа таркибида 2003 йилнинг 17 ноябрида «Порту»га қарши кечган ўртоқлик учрашувида дебют ўйинини ўтказади. Ўйиндан сўнг маҳаллий газеталар “Бу болакайда Марадонанинг чап оёғи, Кройфнинг тезлиги ҳамда Роналдинонинг пасслари мужассам” деб ёзган эди. Расмий учрашувлардаги дебюти 2004 йилнинг 16 октябрида «Эспаньол»га қарши кечган ўйинда юз беради.

Месси «Барселона» билан 10 маротаба Испания чемпионати, 6 бор Испания кубоги ҳамда 4 марта Чемпионлар лигасида зафар қучган. Бундан ташқари, Испания суперкубоги (8), Уэфа суперкубоги (3) ҳамда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида (3) олтин медалларни қўлга киритган. Месси умумий ҳисобда «Барселона» билан 34 та совринни қўлга киритган.

Лео кетма-кет 6 маротаба жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб топилган ягона футболчи ҳисобланади. Шунингдек, у чемпионат  (Испания Ла-лигаси 440 та) ва «Барселона» тарихида энг кўп тўп киритган футболчи (умумий голлар сони 629 та) ҳисобланади. Аргентиналик футболчи ФИФА томонидан эълон қилинадиган дунё терма жамоага кетма-кет 13 маротаба (2007-2019) киритилган.

Давоми бу ерда

Киритилган сана: 24.06.2020 11:46. Ўкилди: 851 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.