Кириш Регистрация
20/11 00:45 Германия 6-1 Шим. Ирландия
20/11 00:45 Голландия 5-0 Эстония
20/11 00:45 Уэльс 2-0 Венгрия
20/11 00:45 Словакия 2-0 Озарбойжон
20/11 00:45 Польша 3-2 Словения
20/11 00:45 Латвия 1-0 Австрия
20/11 00:45 Македония 1-0 Исроил
20/11 00:45 Сан-Марино 0-5 Россия
20/11 00:45 Бельгия 6-1 Кипр
20/11 00:45 Шотландия 3-1 Қозоғистон

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

“Ювентус”ни ем қилишга шайланганлар

Баҳо:
+0; -0

Шак-шубҳасиз айни дамда футбол оламининг энг интиқиб кутилаётган воқеаси Кардиффдаги финалдир. “Реал” ҳамда “Ювентус” ўзаро тўқнаш келадиган 3 июнь кунини ишқибозлар сабрсизлик билан кутишаётгани бор гап. Хўш, бу матчда Зинедин Зидан рақибларига қандай совғалар тайёрлаб қўйган? Унинг қандай яширин қуроллари бор?

РАМОСНИНГ ОЛТИН БОШИ

Гол уриш борасида айрим ҳужумчиларни ҳам ортда қолдирадиган Серхио Рамос асосий голларини боши билан киритади. У иккинчи қаватда жуда яхши ҳаракат қилади. Буни бир неча марта исботлаб берган ҳам. Шубҳасизки, агар имконият туғилса, Буффоннинг ҳам “сеҳрли Рамосча зарба” билан синаб кўради. Бу эса италиялик посбонга мушкуллик туғдириши мумкин. Хуллас, бу шуни англатадики, “Ювентус” иккинчи қаватда ҳушёр ўйнамаса, Рамос гол уриб қўйиши тайин. Яқинда буни ўзи ҳам инкор этмади: “Яна бошим билан гол ураманми? Қанийди имкони бўлганида, умуман менга қандай гол уришнинг фарқи йўқ, муҳими, ғалаба”.

ТЕМИР КАЗЕМИРО

Шак-шубҳасиз, Зидан “Ювентус”га қарши ўйинда марказга Каземирони ташлайди. Каземиро эса “Реал”нинг ўйинини мувозанатга солиб туради. Майдон марказидаги курашда ундан устун келиш қийин. Зидан эса Каземирони финалга янада яхшироқ тайёрлаши тайин.

ШАМОЛДЕК УЧҚУР МАРСЕЛО

Марселонинг қанотдан тезкор ҳаракат қилиши финалда Аллегри шогирдлари учун яхшигина сюрприз бўлиши тайин. Марсело нафақат рақиб ҳужумларини тўхтатишда, балки тезкорлик билан қарши ҳужум уюштиришда ҳам фаол ҳаракат қила олади. Демак, Аллегри Марселога қарши ҳам тезкор, ҳам маҳоратли футболчиси ҳаракат қилишини таъминлаши лозим. Ўз навбатида Зидан ҳам Марселога “Ювентус”нинг асосий футболчиларидан бирини қўриқлашни топширади.

ПИХИНИ ЁРГАН ИСКО

Давоми

Киритилган сана: 31.05.2017 16:07. Ўкилди: 3144 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.