Кириш Регистрация
03/10 00:00 Фулхэм 0-2 Челси
03/10 00:00 Лас-Пальмас 2-1 Сельта
03/10 15:00 Инчхон Юнайтед 4-0 Кая-Илоило
03/10 15:00 Кавасаки Фронтале 1-0 Ульсан Хёндэ
03/10 17:00 Патхум Юнайтед 2-4 Жоҳор Дорул Таъзим
03/10 17:00 Шандонг Тайшан 0-1 Йокогама Маринос
03/10 19:00 Навбаҳор 3-0 Мумбай Сити
03/10 21:00 Ал-Айн 4-2 Аҳал
03/10 21:00 Ал-Файҳа 2-0 Пахтакор
03/10 21:00 Нассажий Мозандарон 0-3 Ал-Ҳилол
03/10 21:45 Унион Берлин 2-3 Брага
03/10 21:45 Зальцбург 0-2 Реал Сосьедад
03/10 23:30 Лутон 1-2 Бёрнли
04/10 00:00 Ланс 2-1 Арсенал
04/10 00:00 ПСВ 2-2 Севилья
04/10 00:00 Наполи 2-3 Реал Мадрид
04/10 00:00 Ман. Юнайтед 2-3 Галатасарой
04/10 00:00 Интер 1-0 Бенфика
04/10 00:00 Копенгаген 1-2 Бавария
04/10 15:00 Урава Редс - Ханой
04/10 15:00 Вентфорет Кофу - Бурирам Юнайтед
04/10 15:00 Гонконг - Япония
04/10 15:00 Поханг Стилерс - Ухан Три Таунс
04/10 17:00 Бангкок Юнайтед - Чонбук Моторс
04/10 17:00 Китчи - Лион Сити Сэйлорс
04/10 17:00 Жечжианг - Мельбурн Сити
04/10 18:00 Жанубий Корея - Ўзбекистон
04/10 21:45 Антверпен - Шахтёр
04/10 21:45 Атлетико - Фейеноорд
05/10 00:00 Ньюкасл - ПСЖ
05/10 00:00 Порту - Барселона
05/10 00:00 РБ Лейпциг - Манчестер Сити
05/10 00:00 Црвена Звезда - Янг Бойз
05/10 00:00 Боруссия Д - Милан
05/10 00:00 Селтик - Лацио

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Терма жамоасидан ҳам қиммат турадиган 5 футболчи

Баҳо:
+0; -0

Футбол оламида “жамоа етакчиси”, “асосий ўйинчи” деган атамалар ишлатилади. Ўз ўрнида жамоада бундай футболчилар албатта бўлади. Баъзи терма жамоаларда яққол ажралиб турадиган футболчилари бўлади. Уларнинг трансфер нархи терма жамоадаги бошқа футболчиларнинг умумий трансфер нархини ҳисобласангиз ҳам каттароқ бўлади.  Афсуски, улар катта эҳтимол билан Жаҳон Чемпионати ёки бирорта нуфузли мусобақаларда ғалаба қозона олмайди. Сабаби, жамоада уларга елкадош бўладиган юлдузлар топилмайди. Бугун шундай футболчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

Сон Хин Мин ва Жанубий Корея

Футболчининг нархи: 75 млн евро

Терма жамоадаги бошқа футболчиларнинг умумий нархи: 18 млн евро

Ҳозирги кунда 28 ёшли футболчи ўз мамлакатида энг машҳур инсонлардан бири бўлиб турибди. Бутун Осия ундан фахрланади десак ҳам адашмаган бўламиз. Соннинг ҳозирги нархи 75 млн евро, “Тоттенхэм” раҳбарлари уни шундай пулга сотмоқчи ҳам бўлишган. Кореялик футболчининг ҳозирги шартномаси 2023 йилда ўз якунига етади. Унгача у “шпорлар” сафида етакчилардан бири бўлиб қолади.

Терма жамоа сафида Сон 89 ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол уришга муваффақ бўлган. 2010 йилда ўз дебютини нишонлаган футболчи, мана ўн йилдирки, терма жамоасига ёрдам бериб келяпти. 2018 йилда Осиё майдонларида кореяликлар олтин медалларни қўлга киритганини таъкидлаб ўтиш лозим.

Терма жамоадаги бошқа футболчиларнинг умумий нархи 18 млн ни ташкил этади. Бу эса Соннинг даражаси қанақа эканлигини кўрсатиб туради.

Пьер-Эмерик Обамеянг ва Габон

Футболчининг нархи: 50 млн евро

Терма жамоадаги бошқа футболчиларнинг умумий нархи: 37,5 млн евро

“Арсенал” жамоасининг етакчиларидан бири Обамеянг Францияда таваллуд топиб, ўша ерда катта бўлган. 2009 йилда Габон Футбол Федерацияси футболчини терма жамоада ўйнашга кўндиришган. Обамеянгнинг отаси габонлик ҳисобланади.

Обамеянг “Сент-Этьен” жамоасида порлай бошлаган эди. “Боруссия Дортмунд”да эса бутун дунё футболчини таниди. Футболчи ҳозирда “Арсенал”да фаолият олиб боряпти ва унинг шартномаси 2023 йилда ниҳоясига етади.

Габон терма жамоасида футболчи 51 ўйинда 20 та гол урган. Терма жамоа билан арзигулик бирорта совринни қўлга кирита олмаган, аммо индивидуал соврин қўлга киритган. 2015 йилда Африкада йил футболчиси дея эътироф этилди.

Ҳозирги кунда Габон терма жамоаси футболчиларининг нархи 37,5 млн еврони ташкил этади. Обамеянгга энг яқин футболчи бу “Сент -Этьен”даги Дени Буанга (12 млн евро) ва “Фулхэм”даги Марио Лемина (10 млн евро) ҳисобланади.

 

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Киритилган сана: 27.10.2020 23:15. Ўкилди: 1667 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.