Кириш Регистрация
22/11 21:30 Тамбов - Локомотив
23/11 01:00 Леванте - Мальорка
23/11 13:30 Насаф - Пахтакор
23/11 13:30 Оренбург - Ахмат
23/11 14:30 Қўқон-1912 - АГМК
23/11 14:30 Металлург - Динамо
23/11 16:00 Рубин - Зенит
23/11 16:45 Қизилқум - Бухоро
23/11 17:00 Леганес - Барселона
23/11 17:30 Вест Хэм - Тоттенҳэм
23/11 18:30 Динамо Москва - Ростов
23/11 19:00 Аталанта - Ювентус
23/11 20:00 Арсенал - Саутгемптон
23/11 20:00 Борнмут - Вулверҳэмптон
23/11 20:00 Брайтон - Лестер
23/11 20:00 Кристал Пэлас - Ливерпуль
23/11 20:00 Уотфорд - Бёрнли
23/11 20:00 Эвертон - Норвич Сити
23/11 20:00 Бетис - Валенсия
23/11 22:00 Милан - Наполи
23/11 22:30 Манчестер Сити - Челси
23/11 22:30 Гранада - Атлетико
24/11 00:45 Торино - Интер
24/11 01:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
24/11 13:30 Уфа - Сочи
24/11 14:30 Сурхон - Сўғдиёна
24/11 14:30 Андижон - Локомотив
24/11 16:00 Урал - Спартак
24/11 16:00 Эспаньол - Хетафе
24/11 16:30 Болонья - Парма
24/11 16:45 Бунёдкор - Навбаҳор
24/11 18:00 Осасуна - Атлетик Бильбао
24/11 18:30 Арсенал Тула - Краснодар
24/11 19:00 Рома - Брешиа
24/11 19:00 Сассуоло - Лацио
24/11 19:00 Верона - Фиорентина
24/11 20:00 Эйбар - Алавес
24/11 21:00 ЦСКА - Крилья Советов
24/11 21:30 Шеффилд Юнайтед - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Сампдория - Удинезе
24/11 22:30 Вильярреал - Сельта

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

«Барса»нинг собиқ мураббийлари қай тарзда келишган ва ҳозир қаерда

Баҳо:
+0; -0

Бир неча кун олдин клуб расмий тарзда Луис Энрике билан шу мавсумнинг охирида хайрлашишини маълум қилди. 19 йил давомида бу «Барселона»даги 9 мураббийнинг истеъфоси бўлади. Мана шу давр давомида жамоа собиқ мураббийлари ҳақида гапириб ўтамиз.

Ким: Луи Ван Гал

Давлат: Голландия

Мавсум: 1997 2000; 2002/2003

Ҳозир қаерда: Ишсиз

Ван Гал «Барселона» жамоасини икки бор қабул қилиб олган. 1997 йилда Луи «аноррангликларни» ўзининг «Аякс»да қозонган машҳурлигида қабул қилган. Ўша пайтда жамоада: Фиго, Луис Энрике ва Гвардиола каби юлдузлар бор эди. Улар қаторида Ривалдо ва Клюверт ҳам қўшилишди.

Биринчи мавсумдаёқ «Барселона» ван Гал қўл остида 2 та олтин дубл қайд этди. Бу ютуқ каталонияликларнинг 2 марта кетма-кет Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг ўзида мусобақани тарк этганликлари билан боғлиқ. Дунёнинг энг яхши ўйинчиси Ривалдо эса Луини ишончини оқлай олмасди. Ван Гал уни чап қанот ҳужумига қўйган бир пайтда, Ривалдони ўзи марказий ҳужумда ўйнашни сўраган. Бундан ташқари 2000 йилда Чемпионлар лигасининг ярим финалида «Валенсия»дан мағлуб бўлиб, «Депортиво»га Испания чемпионатини бой беради. Ван Гал истеъфога чиқади.

2002 йил Ван Гал яна «Барса»га қайтади. Унинг биринчи иши Ривалдони «Милан»га сотади. Бу сафар эса Ван Галнинг ўзи Каталонияликлар билан ҳеч қайси мусобақ​ада ғолиб бўла олмайди. Бундан ташқари мавсумни 12-қаторида якунлаган «Барселона» Луини яна истеъфога жўнатади.

Шундан сўнг Қирол Луи муваффақиятли фаолиятини давом эттирди.  2017 йил январида мураббийлик фаолиятини якунлади, кейинчалик бу фақатгина вақтинчалик футболдан дам олаётганлигини билдирди.

Ким: Франк Райкард

Давлат: Голландия

Мавсум: 2003 2008

Ҳозир қаерда: Фаолиятини якунлаган

Уч йил кубоксиз нафақат Луи Ван Гални, балки жамоа президенти Жоана Гаспарни ҳам ишдан бў​шатди. Унинг ўрнига янги ғоялар билан Жоан Лапорта келди. Жамоа бош мураббийи этиб «Аякс» ва «Милан»да порлаган Франк Райкардни тайинлади.

«Барселона»га Франк аниқ фикрлар билан келди. Катта умид багишлаган Хави ва Иниестадан ярим ҳимояда кучли тандем яратди. Аниқ трансферлар эвазига каталонияликлар тарихидаги энг кучли таркиблардан бирини ташкил этди. Айнан Франк қўл остида: Самуел Это’O ва Деко, Рафа Маркес ва Людовик Жюли, Жаҳон чемпионлари Роналдиньо ва Эдмилсон каби ўйинчилар фаолият олиб боришди. Ҳенрик Ларссон эса иккинчи ёшлик фаолиятини Этоо ва Месси билан ўтказди. Бу таркиб билан: «анорранглилар» 2 бор: Испания чемпионати, 2 бор Испания кубоги ва узоқ кутилган Чемпионлар Лигасини қўлга киритишди.

2007/2008 мавсум, гарчи таркиб яхшигина кучайтирилган бўлсада, омадсиз якунланди. Чемпионлар лигасининг ярим финалидаги мағлубияти ва чемпионатни 3 поғонасида якунлагач, Райкард ҳам истеъфога чиқарилди.

Каталониядан кейин, Франк бир мавсум «Галатасарай» ва 2 йил Саудия Арабистони терма жамоасини бошқарди. 2016 йилнинг декабрь ойида эса у мураббийлик фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.

Ким: Хосеп Гвардиола

Давлат: Испания

Мавсум: 2008 2012

Ҳозир қаерда: «Манчестер Cити»

Пеп Гвардиоланинг ҳеч қандай тажрибасиз «Барселона»ни қабул қилиб олганлиги, кўп одамларни ҳайратга туширди. Пеп фаолияти давомида Кройф, Бобби Робсон, Ван Гал каби инсонлардан тажрибага эга бўлиб келган. Футболчилик фаолияти охирида Гвардиола, «Брешия» жамоасига бориб – буюк Карло Матсоне қўл остида машғулот ўтказади. Пепнинг айтишича, Валтернинг услублари унга жуда ҳам катта тажриба тақдим этган.

Муваффақият қозонишидан олдин Пеп: Роналдиньо, Деко, Тюрам каби ўйинчиларни таркибдан тозалади. Улар ўрнига: Дани Алвеш, Пике ва Кейта таркибга қўшилишди.

Гвардиола «Барса»си ишониб бўлмас даражада чиройли ўйин кўрсатарди. Евро-2008 да Испания терма жамоасида тўп сурувчи, «Барселона» ўйинчилари ижросидаги тикитака янада жозибадор кўриниш олди. Лео Месси Гвардиола қўл остида ҳақиқий юлдузга айланиб, ҳар мавсумда кўплаб голларга муаллифлик қилди. «Барселона»нинг барча қўлга кирита оладиган кубокларни ютгани, Пепни каталонияликлар тарихида энг муваффақиятли мураббийлардан бири бўлиб қолишига асос бўла олди.

2012 йилда Гвардиола йилнинг энг яхши мураббийи ютуғига сазовор бўлади. Лекин ҳеч нарса умрбод эмас. Чемпионлар лигаси ярим финалидаги «Челси»дан учралган мағлубият ва Примьерода «Реал»га бой берилган чемпионлик Пеп учун «Барса»дан кетишга асос бўлди. Ҳозирда эса «Манчестер Cити»да иш олиб бормоқда.

Ким: Тито Виланова

Давлат: Испания

Мавсум: 2012/2013

Ҳозир қаерда: «энг яхши дунёда»

Давоми 

Киритилган сана: 15.03.2017 14:20. Ўкилди: 5666 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.