Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Ёзги трансфер ойнасидаги жарангдор харидлар

Баҳо:
+0; -0

Бу трансферлар ойнаси хотирамизда ёмон таассуротлар билан қолди. Молиявий қийинчиликлар жамоаларнинг режалари ўзгаришига олиб келди, баъзи клублар эса умуман таркибини кучайтира олмади. Шундай бўлса-да, трансфер ойнасида яхши харидлар ҳам бўлди. Бугун шундай харидлар ўнлиги билан танишамиз.

10. Рубен Диаш “Манчестер Сити”га

“Бенфика” ўз юлдузларини сотишни билади, ушбу трансфер ойнасида ҳам жамоа Рубен Диаш ҳисобига ўз ғазнасига 68 млн евро киритиб қўйди. Футболчи “Ман Сити”га ўтди.

Катта пулга олинганига қарамасдан Диаш жамоа кутган трансфер эмасди. Пеп Гвардиола Калиду Кулибалини олиб келиш тарафдори эди. Афсуски, “Наполи” биланнизоларваЖоржиньотрансфериборасидагитушунмовчиликлартуфайлиКулибалинисотиболишимконибўлмади. Диаш эса унинг ўрнига харид қилинди.

9. Гарет Бэйл “Тоттенхэм”га

Бэйлни қанчалик танқид қилманг, у барибир дунёдаги энг яхши футболчилардан бири бўлиб қолаверади. 2013 йилда уэлслик футболчи “Реал”га ўтган эди. Янги жамоасида кўплаб жароҳатлар олган бўлса-да, барибир энг яхшилар қаторида эди.

2020 йилда эса у жамоадаги ўрнини йўқотди. Зидан уни таркибга қўшмаслигини тушуниб етгач, Гарет бошқа клубга ўтиш вариантларини кўриб чиқди. Ўтган мавсумда Хитойга кетиб қолишига оз қолган Бэйл “Тоттенхэм”га қайтишга қарор қилди. Бу қарор иккала жамоа учун ҳам фойдали бўлди.

8. Донни ван де Бек “Манчестер Юнайтед”га

Ван де Бек – “МЮ” мухлислари орзу қилган трансфер эмасди. У “Аякс”да порлади ва ҳозирда “Қизил иблислар”нинг шаънини ҳимоя қилади.

Ван де Бек “Аякс”нинг энг иқтидорли футболчилардан бири эди. “Манчестер”га ҳозирда айнан шундай футболчи етишмаётганди, ундан ташқари ҳозирги вазиятда 40 млн га бундай футболчини қўлга киритиш ажойиб трансфер ҳисобланади.

7. Кай Хаверц/ Тимо Вернер “Челси”га

“РБ Лейпсиг” Тимо Вернерни 2016 йил 10 млн еврога сотиб олган эди. Охирги йилларда футболчини бир нечта гранд жамоалар харид қилиш ниятида эди, “Челси” бу трансферни амалга оширди.

Лондонликлар Алваро Моратани сотиб юбориб, унинг пулига Вернерни харид қилишди. Хаверц эса “Челси”ни кучайтира оладиган футболчи. Ҳозирги кунда энг яхши ёш ва иқтидорли футболчилардан бири ҳисобланади.

6. Серхио Регилон “Тоттенхэм”га

“Севилья”дан ижара муддати тугаб қайтиб келган Регилонга Зидан ишонч билдирмади. Натижада футболчи “Тоттенхэм” сафига ўтиб кетишга мажбур бўлди. Асосийси, у Моуриньо услубига мос келади. “Шпорлар” 30 млн га ажойиб футболчини харид қилишди. “Реал” футболчини 45 млн евро эвазига қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

“МЮ” ҳам Регилонни сотиб олмоқчи эди, аммо улар Жейдон Санчони харид қилиш учун бошқа трансферларга эътиборини камроқ қаратди.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Киритилган сана: 20.10.2020 15:24. Ўкилди: 2537 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.