Кириш Регистрация
28/02 15:30 Қўқон-1912 3-0 Бухоро
28/02 16:45 Локомотив 2-1 Андижон
28/02 22:00 Зальцбург 2-2 Айнтрахт Франкфурт
29/02 01:00 Реал Сосьедад - Вальядолид
29/02 01:00 Норвич Сити - Лестер
29/02 14:30 Машъал - Сўғдиёна
29/02 16:45 АГМК - Металлург
29/02 17:00 Эйбар - Леванте
29/02 17:30 Брайтон - Кристал Пэлас
29/02 20:00 Валенсия - Бетис
29/02 20:00 Борнмут - Челси
29/02 20:00 Вест Хэм - Саутгемптон
29/02 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
29/02 22:30 Леганес - Алавес
29/02 22:30 Уотфорд - Ливерпуль
01/03 01:00 Гранада - Сельта
01/03 14:30 Сурхон - Бунёдкор
01/03 16:00 Севилья - Осасуна
01/03 16:45 Қизилқум - Насаф
01/03 18:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
01/03 19:00 Тоттенҳэм - Вулверҳэмптон
01/03 19:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
01/03 20:00 Эспаньол - Атлетико
01/03 22:30 Мальорка - Хетафе

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Гвардиоланинг укаси нима иш қилишини биласизми?

Баҳо:
+0; -0

Бугун «миллионлар ўйини» катта даромад манбаига айланиб қолган. Айни дамда футбол агенти ҳар қандай клуб эшикларини очиб берувчи, футболчининг энг яхши дўсти ҳисобланади. Кўп ҳолатларда ўйинчининг келажаги агентга боғлиқ. Демак, галдаги саҳифамизда ана шу мавзуга эътибор қаратамиз, яъни дунёнинг энг муваффақиятли ва қизиқарли агентлари ҳамда агентликларига тўхталамиз.

«МОНДИАЛ СПОРТ МАНАГЭМЭНТ & CОНСУЛТИНГ САРЛ»

Футболчилар сони: 78 нафар

Умумий нархи: 880, 25 млн евро

Ҳозирда жаҳоннинг энг машҳур футбол агентликларидан бири «Мондиал Спорт Манагемент & Cонсултинг Сарл». Компанияни бугун ўз ишининг усталаридан бирига айланган немис агенти Константин Думитраску яратган. Компания ҳар қандай футболчи билан ишлайвермайди ва шу сабабли ҳам таниқли. «МСМ & CС» 78 нафар футболчи билан ишлайди. Уларнинг 70 фоиздан кўпроғи Европада машҳурликка эришган, қолганлари эса ёш. «МСМ & CС» мураббийлар билан ҳам фаолият олиб боради. Ҳозирда агентлик Славен Билич, Дунга ҳамда Зико билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Машҳур мижозлари:

* Эдинсон Кавани

* Фелипе Коутино

* Дуглас Коста

* Неманя Матич

* Димитри Пае

* Нголо Канте

* Риёд Маҳрез

* Рафаел Варан

* Фернандино

* Оливе Жиру

«ГЭСТИФУТЭ» (ЖОРЖЭ МЭНДЭСҲ)

Футболчилар сони: 90 нафар

Умумий нархи: 630, 68 млн евро

Португалия футбол агентлиги бўлмиш «Гестифуте» 1996 йилдан бери мавжуд. Компания раҳбари матбуот орқали трансферларга қизиқиш уйғота оладиган ва жуда йирик шартномалар тузишга қодир Жорже Мендешдир. Ҳозир Мендеш жаҳоннинг энг номдор агентларидан бири ҳисобланади. «Гестифуте» жаҳоннинг энг яхши футболчиси Криштиану Роналду ва замонамизнинг бошқа машҳурлари билан ишлайди. Мендеш билан ҳамкорлик қилаётганлар орасида мураббийлар ҳам бор: Жозе Моурино, Паулу Фонсека («Шахтёр»), Марк Вилмотс, Нуну Эспирито Санто («Порту»).

Машҳур мижозлари:

* Криштиану Роналду

* Хамес Родригес

* Анхел Ди Мария

* Диего Коста

* Вилям Карвалю

* Андре Гомеш

* Ренату Саншеш

* Тяго Силва

* Фалкао

* Эляким Мангаля

* Эсекел Гарай

«СТЭЛЛАР ФООТБАЛЛ ЛТД»

Футболчилар сони: 99 нафар

Умумий нархи: 356 млн евро

Мазкур агентликнинг илдизи Германияга бориб тақалади, аммо агентлик, асосан, британиялик футболчилар билан ишлайди. Компанияни Девид Манасси ва Жонатан Барнеттлар бошқаради. «Стеллар Фоотбалл Лтд» фақат футболчилар билан ишлайди, мураббийларга эътибор қаратишни маъқул кўрмайди. Уларнинг энг машҳур иши Гарет Бейлнинг «Реал»га ўтиши бўлган.

Энг машҳур мижозлари:

* Гарет Бейл

* Жегож Криховяк

* Люк Шоу

* Жо Харт

* Гулф Сигурдссон

* Дени Дринкуотер

МИНО РАЙОЛА

Футболчилар сони: 51 нафар

Умумий нархи: 290, 80 млн евро

Мавсумлар оралиғидаги трансфер ойнасида овоза бўлган голландиялик агент Мино Раёлани рўйхатга қўшмасак адолатсизлик бўларди. Ёзда Раёла ўзининг уч мижозини «Манчестер Юнайтед»га ўтказди. Феъли оғир Раёла жуда яхши ишлайди ва ёзнинг ўзида 160 млн евролик трансферларни амалга оширди.

Энг машҳур мижозлари:

Давоми

Киритилган сана: 03.06.2017 14:23. Ўкилди: 4563 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.