Кириш Регистрация
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас 0-2 Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити 1-1 Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль 2-0 Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
25/10 19:00 Аталанта 4-4 Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа 1-0 Венеция
25/10 20:15 Сельта 0-0 Бетис
25/10 21:30 Сандерленд 0-0 Лидс
25/10 22:00 Лечче 0-2 Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад 2-1 Леванте
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи - Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн - Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия - Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия - Пахтакор
27/10 01:00 Севилья - Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Лео Месси: “Онамнинг ақлдан озишига бир баҳя қолган”

Баҳо:
+2; -0

 

Бугунги футболни Мессининг ажойиб ўйини ва голларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Лео шундай ҳаракат қиладики, ҳимоячилар уни тўхтатиб қолишга жуда-жуда қийналишади. Хўш, саҳифамиз қаҳрамонининг сири нимада?

Месси тўп билан ҳаракатланганда қўлини пастга тушириб олади ва ҳеч нарсага парво қилмай, нигоҳларини тўпдан узмайди. У дастлаб ҳимоячиларни алдашга киришади, бу пайтда секин ҳаракатланади. Атрофида ҳимоячилар йиғила бошлагач, кутилмаганда тезлашиб, уларни бирин-кетин ортда қолдиради. У ҳеч қачон бир текис ҳаракатланмайди. Дам ўнгга, дам чапга бурилиб, йўналишини ўзгартиради ва ҳимоячиларни чалғитади. Тезда кутилмаган қарорлар қабул қилиши боис ҳимоячилар бу борада олдиндан башорат қила олишмайди.

Мессида ҳужумчи учун энг муҳим бўлган жиҳат — тўпнинг қаерда эканлигини ҳис этиш ва керакли вазиятда қаерда пайдо бўла олиш имконияти мавжуд. У тўпни сақлаб туришда гавдасидан фойдаланади. Гарчи жуссаси кичик бўлса-да, жисмоний жиҳатдан анча бақувват.

Аргентина юлдузининг футбол борасидаги тасаввури ўзгача, хусусан, у бу ҳақда шундай дейди:

— Сен футболчимисан, демак, футболни яхши кўришинг шарт. Қанчалик?.. Худди мен каби. Мен уч ёшлигимдан тўп тепишни бошлаганман. Уйқудан турганимда ҳам, кундузи ҳам, кечқурун ҳам футбол ўйнардим. Ҳатто кечқурунлари уйда ҳам футбол ўйнардим. Уйдаги ҳамма идишларни синдириб чиққанман. Онам эса буни кўриб, ақлдан озишига бир бахя қоларди...

Лео машғулот учун доимо қийин шароитларни танларди. Ўзининг таъкидлашича, одатда, машғулот учун қумлоқ, чангалзор, умуман, тўп силжиши, тўпни тепиш қийин бўлган жойларни танлар, камдан-кам ҳолларда текис майдонга мурожаат қилар экан. Натижада чангалзор-у қумлоқларда бемалол копток билан муомала қилишни ўрганган Месси учун стадионда тўп тепиш ҳеч қандай муаммо туғдирмасди.

САЛФЕТКАДА ТУЗИЛГАН ШАРТНОМА 

ДАВОМИ ФУТБОЛ ОЛАМИ БЛОГИДА

Киритилган сана: 18.02.2018 12:44. Ўкилди: 12965 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик