Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

“Барселона” Неймарни Верраттига алмаштирмоқчи. Бу қарор тўғрими?

Баҳо:
+0; -0

Афтидан, Каталония клуби “ПСЖ” ярим ҳимоячиси Марко Верраттини қўлга киритиш учун астойдил бел боғлаган кўринади. Ҳатто “Барселона” раҳбарияти бу мақсадига эришиш учун Неймардан ҳам воз кечмоқчи, аниқроғи Неймарни Верраттига алмашмоқчи. Бу қарор эса мухлислар ўртасида норозиликларни келтириб чиқаряпти. Чунки бир қарашда Неймар Верраттидан кучлидек кўринади ва “Барса”нинг қарори тушунарсиздек, бироқ...

“БАРСА” ВЕРРАТТИГА МУҲТОЖ

Айни дамда “Барселона”да ҳужум чизиғи керагидан ортиқ даражада мукаммал. Айрим жамоалар битта тузукроқ ҳужумчи тополмай қийналиб турган бир пайтда Каталония клуби нақ учта даҳшатли ҳужумчига эга. Месси, Суарес, Неймар. Қолаверса, Пако Алкасер ва бошқа ҳужумчилари ҳам бор жамоанинг. Бироқ айни дамда “Барселона” ярим ҳимоя ва ҳимоя чизиғининг бўш ўйини сабабли омадсизликка учради. Қолаверса, ярим ҳимояда Иниестага ўринбосар керак бўлади. Хўш, айни дамда ажойиб ўйин кўрсатаётган тўртта ярим ҳимоячини санаб берингчи? Битта Иниеста билан Бускетс “Барселона” даражасига жавоб бера олади. Ўзингизга маълум, “Барселона” бутун мавсум давомида бир нечта фронтда кураш олиб боради, кучли турнирларда қатнашади. Ана шундай босимларга жавоб бериш учун эса футболчи “Барселона” даражасида бўлиши шарт. Иван Ракитич ҳам ёмон эмас, бироқ барибир ярим ҳимояни мукаммал деб бўлмайди, захирада эса ярим ҳимоя чизиғини кучайтира оладиган футболчиларни тополмаймиз ҳам. Шунинг учун ҳам жамоа раҳбарияти ёш ва иқтидорли футболчиларни харид қилишга уринмоқда ва айни дамда Марко Верратти асосий харид мақсади бўлиб қолмоқда. Верраттининг нималарга қодир эканлигини билган “ПСЖ” эса ундан воз кечмоқчи эмас, бироқ энди...

“ПСЖ”ГА НЕЙМАР КЕРАК

Давоми

Киритилган сана: 28.05.2017 12:46. Ўкилди: 6524 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.