Кириш Регистрация

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Дибала ва қойилмақом 5 нафар дебютант

Баҳо:
+0; -0

МИЛЛИЙ ЖАМОАЛАРНИНГ КУЗГИ ЎЙИНЛАРИДА «ЧАҚНАГАН» ЯНГИ ИЖРОЧИЛАР.

Англия термаси дарвозасини ишғол қилган Яго Аспас, «хет-трик»ка эришган Серж Гнабри ва кўз ёшини тиёлмаган Пауло Дибала... Бугунги мақоламиз яқиндагина миллий терма жамоалар ўйинларида кўриниш бера бошлаган асосий дебю-тантлар ҳақида.

Яго АСПАС (Испания термаси)

Дебюти: Англия термасига қарши ўйинда гол

14 ноябрь куни Ягони Испания примеросининг октябрь ойидаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишди, эртасига эса у инглизларга қарши ўртоқлик ўйинида гол уриб, бу муваффақиятни муносиб нишонлади. Аспас ўтган мавсумдаёқ «Сельта»да жуда зўр ўйнади, бироқ вақтида кўчадан «топиб олинган» («Барселона» томонидан) Нолито соясида қолганди. Рақамларга мурожаат этсак, Яго аввалги мавсум Испания чемпионатида 14та гол урганди, энди эса биринчи давранинг ярмигачаёқ рақиблар дарвозасини 6 марта ишғол қилишга улгурди. Эътиборлиси, Яго айниқса, «Барселона»га қарши баҳсда ёрқин нур сочди - «Сельта»нинг барча ҳужумлари айнан у орқали ташкил этилди. Умуман олганда, Аспасда «Уэмбли»да ўзини кўрсатиш учун алоҳида мотивация бор эди. Зеро, бу футболчи 3 мавсум илгари Англияда ҳеч қандай каромат кўрсатолмаганди. Ваҳоланки, уни Брендан Рожерс бошқарувидаги «Ливерпуль» катта умидлар билан сотиб олганди. Бироқ Яго «қизиллар» таркибидан жой олиш уддасидан чиқолмади. Ҳаттоки, мухлислар унга «ғўла» лақабини ёпиштиришди. Чунончи, ис-пан йигити жамоада Луис Суарес ва Даниэль Старриж каби мўъжизакор ўйин намойиш этолмади. Мана, олий ҳакам - вақт кўрсатдики, Аспас «ғўла» эмас, шунчаки, ўйин тизгинини унинг қўлига тутқазиш керак, холос. Шунда барчасини ўз ўрнига қўяди.

Серж ГНАБРИ (Германия термаси)

Дебюти: Сан-Марино термасига қарши ўйинда 3та гол

Лондоннинг «Арсенал» клубидаги рақобатда ўзини кўрсатолмаган Гнабриавгуст ойига қадар Германия миллий жамоасида ўйнашни хаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак. Рио-2016 ёзги Олимпиадаси эса барчасини ўзгартириб юборди. Серж аслида Бразилияга ҳам захира футболчиси сифатида борганди. Яъни жароҳатланган Леон Горетцка ўрнини тўлдирди. Қарангки, футболчи тақдирнинг бу инъомидан тўлақонли фойдаланди. Яъни Олимпиада ўйинларида ўз ҳисобига 6та гол ёзиб қўйди: гуруҳ босқичида - 5та ва «плей-офф»да - 1та. Муҳими, Германия термаси кумуш медаль соҳибига айланди ва Гнабри жамоатчилик эътиборига тушди. Кейин «Вердер»да ўзини кўрсатишда давом этди. Тўғри, Серж гол урган ўйинларда «бременлик мусиқачилар» бирор марта ғалаба қозонишмади, лекин факт шуки, у жамоатчилик меҳрини қозона бошлади. Хусусан, Йоахим Лёв бундеслигада урган 2та чиройли голидан шу қадар таъсирландики, футболчини «бундестим» йиғинига чақирди. Томирида ивуарликлар қони оқаётган немис йигити эса биринчи уринишдаёқ Лёвнинг рўйхатига бежиз тушмаганини тўла исботлади. Хуллас, дебют ўйинини «хет-трик» билан безади ва Сан-Марино термасининг «калтакланиши»да бош ролни ўйнади. Айтганча, бундестим таркибидаги биринчи ўйинида 3та гол уришни охирги марта 40 йил олдин Дитер Мюллер уддалаган экан. Гнабрининг бу ишни ожизгина Сан-Марино жамоаси билан баҳсда бажаргани рост, аммо факт фактлигича қолади.

Давоми iff.uz сайтида

Киритилган сана: 22.12.2016 09:52. Ўкилди: 8876 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик