Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

ЕВРОПА МИЛЛИЙ ЧЕМПИОНАТЛАРИНИНГ ЭНГ ЭФФЕКТЛИ ҲУЖУМЧИЛАРИ

Баҳо:
+0; -0

Магомед-Шапи Сулейманов - етакчи лигаларда тўп сураётган энг самарадор голеадорлар рейтингига тушган энг ёш футболчи. Ҳа, «Краснодар» вакилининг ўртача самарадорлигидан кўз юмишнинг иложи йўқ. Диққат қилинг, Магомед-Шапи Сулейманов(суратда) 11 декабргача Европанинг кучли лигалари (топ-5 ] Россия ПЛ)да бўлган ўйинлар юзасидан чиқарилган рейтингда 2-ўринни эгаллади. Ундан биргина Пако Алькасер («Боруссия» Д.) олдинда. Қолаверса, икки ҳужумчини қандайдир арзимас 0,1 дақиқа, янада аниқроғи, атиги 6 сония ажратиб турибди. Умуман олганда, 11 декабрь ҳолати бўйича айтсак, етакчи лигаларда тўп сураётган атиги 8 нафар футболчида ўртача кўрсаткич «1та ўйинга 1та гол»дан яхшироқ. Соддароқ ифода этганда, шунча ўйинчи ҳар 90 дақиқада 1та ёки кўпроқ гол ҳосил қилди (бунда жорий мавсум камида 5та гол урган футболчилар статистикасига эътибор қаратилган). Айтиш ўринли, россиялик ёш ҳужумчининг энг самарадор футболчилар рейтинги етакчилари қаторида бораётгани ягона қизиқарли ҳолат эмас. Ҳар ҳолда «ССФ» нашри рўйхат юзасидан бир неча диққатга сазовор фактларни келтирди.

 - 6-9 декабрь кунлари бўлиб ўтган ўйинлар, яъни рейтингда ҳисобга олинган охирги тур баҳслари энг сермаҳсул голеадорларга омад келтиргани йўқ. Бинобарин, уларнинг ҳар бири ўз клуби ўйинида иштирок этди, аммо ўртача кўрсаткични яхшилаш ҳеч кимга насиб этгани йўқ. Қолаверса, етакчилардан биргина Эдинсон Кавани («ПСЖ») гол уришни уддалади, холос. Майдонда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурган уругвайлик ҳужумчига пенальти қўл келганини ҳам таъкидлаш жоиз. Лекин унинг самарадорлик бобидаги шахсий кўрсаткичи яхшилангани йўқ, барибир.

- Ижобий кўрсаткич билан рейтингга тушган футболчилардан 4 нафари (демакки, 50 фоизи) Германия Бундеслигаси вакилидир. Бироқ улардан биргина Пако Алькасер етакчилар қаторида бораётган топ-клуб сафида ўйнамоқда. Мисол учун, Альфред Финнбогасон лигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Аугсбург» шарафини ҳимоя қилмоқда.

- Англия ва Италия чемпионатларидан вакил йўқ. Аслида АПЛда ўртача кўрсаткич бўйича «1та ўйинга 1та гол» талабига жавоб берувчи футболчилар йўқ эмас. Бироқ шундай натижага эга 3 нафар ўйинчидан ҳеч бири ҳали 5та гол маррасига етмаганди. Дейлик, Рубен Лофтус-Чик («Челси») чемпионатнинг дастлабки 16та турида 3та гол урди. Дивок Ориги («Ливерпуль») ва Йон Горенца-Станкович («Хаддерсфилд») эса атиги 1тадан. Улардан бири 72, иккинчиси 90 дақиқа ўйнаган.

- «А» сериясида самарадорлик коэффициенти (тезлиги) бобида энг яхши кўрсаткич Алессандро Матри-(«Сассуоло»)га тегишли. У нақ 7та ўйинда жами 91 дақиқа ҳаракатланган ва 1тагина гол урган. Камида 5та гол ҳосил қилганлар орасида эса Аркадиуш Милик(«Наполи») энг юқори тезликка эга - 729 дақиқада 7та гол (ўртача ҳисобда ҳар 104,1 дақиқада 1та аниқ зарба).

- «ПСЖ»нинг бирданига 2 нафар аъзоси - Килиан Мбаппе ва Эдинсон Кавани рейтингдан жой олишди. Бошқа етакчилардан фарқли ўлароқ, улар деярли ҳар бир ўйинда бошланғич таркибга киришмоқда. Оддий айтганда, Эдинсон Кавани голлар сони бўйича Пако Алькасер билан тенг кўрсаткичга эга, фарқи шуки, у бунинг учун деярли икки баравар кўп вақт сарфлади. Килиан Мбаппенинг статистикаси эса чиндан ҳам, ҳайратланарли - дастлабки 11та ўйинда 12та гол. Хуллас, Франция футболининг янги жавоҳири рақиблар дарвозасини барқарор равишда ишғол қиляпти (ўртача ҳисобда ҳар 69,7 дақиқада 1та гол).

- Таҳлил учун олинган даврда энг кўп гол урган футболчи - Килиан Мбаппе (12та). Кристиан Стуани ҳисобида 11та, Пако АлькасерЛука Йович ва Эдинсон Кавани эса рейтингга 10тадан гол билан киришди. Магомед-Шапи Сулейманов бу масалада энг паст натижага эга - «Краснодар» ҳужумчиси атиги 5та голга эга.

Кристиан Стуани - майдонда ўтказган вақт давомийлиги бўйича рекордчи - 1025 дақиқа, 11та гол. Таққослаш учун айтсак, Пако Алькасер, Магомед-Шапи Сулейманов ва Рис Нелсонга 11 декабрга қадар берилган ўйин вақтини қўшсак, 923 рақами келиб чиқади. Қисқаси, шу 3 нафар футболчи биргина Кристиан Стуанидан камроқ ўйнаган ҳолда, 21та гол урган!

-  «Хоффенхайм»да порлаётган Рис Нелсон россиялик Магомед-Шапи Сулеймановдан атиги 6 кунга катта. Англиялик футболчи 1999 йилнинг 10 декабрь куни туғилган бўлса, «Краснодар» ҳужумчиси яна 6 кундан кейин таваллуд топган.

- Яна бир қизиқарли факт шуки, энг эффектли тўпурарлар рейтингига кирган 4 нафар футболчи декабрь ойида туғилган. Яъни Магомед-Шапи Сулейманов ва Рис Нелсондан ташқари, Килиан Мбаппе (1998 йил 20 декабрь) ва Лука Йович (1997 йил 23 декабрь).

- Рейтингга кирган 8 нафар футболчининг ўртача ёши  24,75га тенг. Энг каттаси - Кристиан Стуани (32 ёш 2 ой 5 кун), энг кичиги - Магомед-Шапи Сулейманов (19 ёш 1 кун).

Пако Алькасер (Испания) - 25 ёш. «Боруссия» Д. клуби август ойи охирида испан ҳужумчиси масаласида «Барселона» билан ижара шартномасини расмийлаштирганида, машҳур transefmarkt.dе сайти унинг трансферини 15 млн. еврога баҳолаганди. Ваҳоланки, немислар кейинчалик ҳужумчи шартномасида кўрсатилган товон пули (23 млн. евро)ни тўлиқ тўлаш баробарида бонус тариқасида яна 5 «лимон» беришга рози бўлишганди. Қарангки, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, худди ўша transefmarkt.dе сайти Алькасер баҳосини 30 млн. еврога оширди. Агар Пако ҳозирги суръатини пасайтирмаса, трансфер нархи янада кўтарилиши турган гап.

Магомед-Шапи Сулейманов (Россия) - 19 ёш. Иқтидорли футболчининг ушбу рейтингдаги ўрни «Краснодар» хўжайини Сергей Галицкийга хуш ёқиши тайин. Ўзи Сулеймановга қадар ҳам «буқалар» таркибидан клуб академиясининг бир қатор тарбияланувчилари кўриниш беришган. Бироқ Краснодар шаҳри фахри саналган академияда таҳсил олганлар орасида фақат Магомед-Шапи ҳамда Иван Игнатьевгина яққолроқ кўзга ташланишди. Мисол учун, 1 йилча олдин ҳам ҳар иккисини кўпчилик танимасди, бугун эса айримлар Станислав Черчесовга мурожаат қила бошлашди: «Шундай истеъдодларни нега терма жамоага жалб қилмайсиз?» Энди улар мухлислар ишончини оқлашса, бас. Ҳозирча ишлари чакки эмас, дейлик, «Краснодар» баҳорда чемпионлик учун курашишга реал имконият ҳосил қилдики, бунда Сулейманов ва Игнатьевнинг ҳиссалари ҳам бор.

Рис Нелсон (Англия) - 19 ёш. Келажакка катта умид уйғотаётган яна бир иқтидор. «Арсенал» тарбияланувчиси Арсен Венгер давридаёқ асосий жамоа машғулотларига жалб этилганди. Қолаверса, у «канонирлар» либосини 16та расмий ўйин (АПЛ доирасида 3та)да кийди. Бироқ яна бироз сабр қилишга сабри чидамадими, ҳар ҳолда, ижара шартномаси асосида Германия Бундеслигасига йўл олди. Қаранг, Рис энди «Хоффенхайм» рақиблари ҳимоясини «парча-парча» қилганча ой кашфиёти мақомини олмоқда.

Килиан Мбаппе (Франция) - 19 ёш. Суперюлдуз бўлишга улгурган голеадор, жаҳон чемпиони, яқин 5-6 йилда «Олтин тўп» совринига бош даъвогар сифатида гавдаланиши кутилаётган вундеркинд. Ҳа, Килиан ҳали ривожланишдан тўхтамаслиги керак, бунинг учун эса Париж суперклубини Олимп сари етаклаши ёки грандлардан бирига юзланиши лозим.

Альфред Финнбогасон (Исландия) - 29 ёш. «Аугсбург» ҳужумчиси фаолиятининг энг ёрқин дамларини 2012-2014 йиллар оралиғида Швеция ва Голландияда ўтказди. Хусусан, «Хельсинборг» сафидаги 22та ўйинда 13та гол урган бўлса, «Херенвен»да янада салмоқлироқ статистикага эришди - 70та ўйинда 59та гол. Бундай маҳсулдорликдан ҳайратланган «Реал Сосьедад» раҳбарияти Альфред учун 8 млн. евро тўладию, «куйиб» қолди. Чунончи, исландиялик ҳужумчининг 1та голи нақ 2 млн. еврога тушди. Финнбогасон 2016 йилдан «Аугсбург» ихтиёрида ва маҳсулдорлик бобида нисбатан муносиб меъёрни ушлаб турибди: 65та ўйинда 29та гол.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 22.12.2018 12:50. Ўкилди: 2887 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.