Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Массимилиано Мирабелли: «Хитойликлар роналду трансферини тақиқлашганди»

Баҳо:
+2; -0

«Милан»нинг собиқ спорт директори Массимилиано Мирабелли SportItalia канали меҳмони бўлди. Мазкур учрашув чоғида у мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

«Милан»даги ишлаш тажрибаси ҳақида

- Менимча, эришган натижа билан тўхтаб қолмаслик керак. Ҳамиша юқорига интилиш лозим. Ҳеч нима қилмаган одамгина хатога йўл қўймайди. Бу жуда оғир кечган 15 ой эди. Агар ҳаммасини тўғри қилганмиз, десам алдаган бўламан.

Монтелла ҳақида

- 16 апрель. «Интер»га қарши дербида эдик. Оғир мавсум охирига етаётганди. Биз Монтелла яхши иш олиб борди, деб ҳисобладик. Менимча, у ишини давом эттиришга ҳақли эди. Албатта, хато қилганмиз, дейиш ҳозир осон. Лекин ҳақиқатан ҳам у қолишга муносиб эди. Бу борада кўп ўйлаганмиз. Қарор қандайдир дақиқалар ичида қабул қилинмаган.

Конте ҳақида

- Биз у билан мулоқот қилганмиз. Лекин гапдан уёғига ўтмаганмиз.

Бонуччи ҳақида

- Маротта ва Паратичи ишлаган «Ювентус» ҳам натижага эришиш учун бозорда кўп ишлаган. Бонуччининг трансфери омадсиз бўлди, деб ҳисобламайман. У билан гаплашанимда, Леонардо «Милан»да ўйнаш ғояси ажойиб эканлигини айтганди. Мен клубдан кетганимдан сўнг нима бўлганини билмайман. Ўшанда Бонуччининг «Ювентус» билан муносабатлари бузилганди. Биз эса бундан унумли фойдаланиб қолганмиз.

Андре Силве ҳақида

- У «Милан»га кўп пул олиб келади. Клуб ёшариши керак эди. Биз эса иқтидорли футболчиларни қидирганмиз. Бундай муҳитда уларга мослашиб олиш вақт талаб этарди. Ишончим комил, келажакда улардан кучли жамоа тузса бўлади. Афсуски, Силва қолмади. Унинг келажаги порлоқ.

Жамоага келмаган ҳужумчилар ҳақида

- Кўпдан буён Обамеянг билан муносабатларим яхши. Биз трансферни муҳокама қилганмиз. «Боруссия» катта пул сўраган бўлсада, у бизнинг асосий мақсадимиз эди. Бу келишув устида иш олиб борганман. Лекин мураббийнинг ҳам фикрини билишимиз керак эди. Монтелла асосий таркибда Калинични кўрди. Обамеянг билан музокаралар қийин кечган. Чунки биз йўл-йўлакай бошқа харидларни ҳам амалга оширганмиз. Охир-оқибат уни харид қилиш учун пулимиз қолмаган. Шунингдек, Бензема, Мората, Игуаин ва Иммобиле каби ҳужумчилар билан ҳам музокаралар олиб борганмиз.

Райола билан муносабатлари ҳақида

- Ўртамизда ҳеч қандай ғаразлик йўқ. Ҳар ким ўз қизиқишларини ҳимоя қилган. Мино мендан олдин ишлаган ҳамкасбларимга ўрганиб қолган бўлса керак. Шу ўринда эслатиб ўтмоқчиман, Доннарумма мен келгунимча шартномасини узайтирмаганди. Ваҳоланки, Райоланинг олдинги раҳбарият билан муносабатлари анча яхши бўлган. Бу қайноқ ёз эди. Биз шартномани узайтирдик ва Райола талаб қилган 30-40 миллионлик комиссион пулларни бермадик.

Ибрагимович ҳақида

- Ибрани бизга ҳам таклиф қилишган, аммо рад жавобини берганмиз. «Милан»га янги давр учун футболчилар керак эди. Ибрагимович - буюк чемпион. Бироқ янги даврни у билан бошлаб бўлмасди.

Гаттузо ҳақида

- Уни танлаганимдан фахрланаман. Гаттузо ўз штаби билан ишга профессионализм, жиддийлик ва муҳаббат олиб киряпти. Хитойликлар қарши бўлишганди. Лекин Рино билан келажак қуриш мумкин, деб ишонтирганман. У ҳам қуйидан бошлаган: Греция, «С» серия, «В» серия. Кимдир буни муаммо деб ҳисоблайди. Аммо мен бошқача фикрдаман.

«Рома» ҳақида

- Улар билан ишлашга қарши эмасдим. Бироқ Мончининг кетиш ёки кетмаслигини билмасдим.

Рейна ҳақида

- Биз у билан Доннарумманинг кетиши борасида муаммолар юзага келганида шартнома имзолаганмиз. Шунчаки, ўзимизни суғурталагандик.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 08.12.2018 18:22. Ўкилди: 4117 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.