Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Ҳаммаси остин-устун…

Баҳо:
+0; -0

Минг таассуфки, Россия мундиали йўлидаги ҳал қилувчи босқичнинг иккинчи давраси биз учун омадсиз, янада аниқроғи, ғоят «хира» бошланди. Боз устига, жамоамиздан устун келган Сурия термаси 3-ўрин учун курашга қўшилди. Нариги гуруҳда эса австралияликлар яна дуранг қайд этган бўлсалар, японлар тахминларни оқлашга тушдилар. Энди турнинг шу каби воқеа ва фактларига батафсилроқ тўхталамиз.

*** Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатлари саралашида 82-марта майдонга тушиб, 23-марта енгилди. 41та ўйин жамоамиз фойдасига ҳал бўлган ва яна 18таси дуранг натижа билан хотима топган. 23та мағлубият саралаш доирасидаги жами ўйинларнинг 28,05 фоизига тенгдир.

*** Жамоамиз мундиаллар саралашида 9-марта 0:1 ҳисобида ют­қазди. Хусусан, Баҳрайн ва Эрон термалари 2 мартадан битта гол туфайли вакилларимизни мағлуб этишган. Сафардаги ўйинларда эса 0:1 ҳисоби 3-марта кузатилди.

*** Учрашувда сариқ карточка олган Ислом Тўхтахўжаев миллий жамоамизнинг мундиал йўлидаги жами 29та ўйинида майдонга тушган - 18 ғалаба, 4та дуранг ва 7та мағлубият. У бу баҳсларда ҳакам томонидан 7 марта огоҳлантирилган.

*** Сўнгги дақиқаларда пенальтини ишонч билан тепган Сурия термаси ҳужумчиси Умар Ҳарбин (1994 йил 15 ноябрда туғилган)нинг жорий циклдаги голлари сони 8тага етди. Унинг Сурия миллий жамоасидаги умумий статистикаси: 32та ўйин, 14та гол.

*** Учинчи босқичда 12та гол (С.Арабистони - 3та, Австралия - 3та, Қатар -2та, БАА - 1та, Япония -1та, Таиланд - 1та, Сурия - 1та) пенальти орқали урилди. Ягона пенальти 3 очко тақдирини ҳал қилган ҳолат эса 3-марта кузатилди. Бунгача С.Арабистони - Таиланд (2016 йил 1 сентябрь, Наваф ал Обид, 84-дақиқа) ва Қатар - Сурия (2016 йил 11 октябрь, Ҳассан ал Ҳайдос, 37-дақиқа) ўйинларида мезбонлар 11 метрли жарима зарбасидан урилган битта гол эвазига ғалаба қозонишганди.

*** Сурия - Ўзбекистон ўйинини атиги 350 мухлис бевосита стадионда кузатди - бу учинчи раунд бошлангандан буён қайд этилган энг паст кўрсаткич. Бундан аввалги антирекорд Теҳрондаги «ПАС» аренасида ўтказилган Ироқ - Таиланд ўйи­ни (2016 йил 6 сентябрь)да кузатилганди - 2255 мухлис.

*** Ўзбекистон термаси футболчилари ўйин давомида жами 366 марта тўп оширдилар ва уларнинг 77,8 фоизи аниқ бўлди. Аммо узун узатмалар сони жуда кам - атиги 46та. Вакилларимиз шунингдек, 16 мартагина кросс амалга оширдилар.

Бу ҳали ҳаммаси эмас давоми: www.iff.uz

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 28.03.2017 09:30. Ўкилди: 7591 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.