Кириш Регистрация
20/11 01:00 Боливия 2-2 Парагвай
20/11 04:00 Колумбия 0-1 Эквадор
20/11 05:00 Аргентина 1-0 Перу
20/11 05:00 Чили 4-2 Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия 1-1 Уругвай
21/11 18:00 Пахтакор - ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Буни қаҳрамонлик дейишади

Баҳо:
+0; -0

Ортда қолган дам олиш кунлари ўтказилган беллашувлар бир қатор янги қаҳрамонларни кашф этди.

Рунининг 250-голи

«Британия»даги учрашувда «Сток Сити» «МЮ»нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйишга яқин турганди. Хуан Матанинг автоголидан сўнг «қизил иблислар» кичик ҳисоб билан ортда қолишаётганди. Бироқ сўнгги дақиқаларда ўткир сюжетли фильмдаги каби воқеа юз берди. қўшимча вақтнинг 5-дақиқасида ҳакам мезбонлар дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади. Нуқта дарвозани ишғол қилиш учун унчалик қулай эмасди. «МЮ» тарихидаги энг яхши тўпурар унвонини қўлга киритиш учун битта голга эҳтиёж сезаётган Уэйн Руни зарбани қойилмақом тарзда амалга ошириб, жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди. Эвазига ўзи «МЮ»нинг энг яхши тўпурарига айланди.

4та ҳужум - 4та гол, 2та ҳужум - 2та  гол!

«Биз ажойиб ўйин ўтказдик. Аммо афсуски, яна қимматли очколарни бой бердик. Кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтирган бўлсакда, ғалабага эриша олмадик. «Эвертон» 4та ҳужум уюштириб, 4та гол урди. «Тоттенхэм» 2 марта ҳужумга ўтиб, шунча гол урди! Бундай вазиятда нима ҳам қила олардик?» - жиғибийрон бўлаётган Гвардиоланинг аянчли ҳолатини тушуниш қийин эмас. Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлган «шаҳарликлар» иккинчи бўлимда «тақачилар»ни икки марта йўл қўйган хатолари учун жазоладилар. Аммо кейин муваффақиятни мустаҳкамлаш ўрнига ўз дарвозаларидан 2та тўп ўтказиб юбордилар. Каттагина маблағ эвазига «Сити» сафига қўшилган Габриэль Жезус орзиқиб кутилаётган ғалабани тақдим этиши мумкин эди. Бироқ бразилиялик ёш иқтидор соҳибидан омад юз ўгирди.

«Ливерпул»га кўз тегди

Сўнгги пайтларда юксак эътирофга сазовор бўлаётган Юрген Клоппнинг жамоасига кўз теккан кўринади. «Сандерленд» ҳамда «МЮ» билан қайд этилган дурангдан сўнг «Энфилд» аҳли ғалабага ташна эди. Боз устига, «қизиллар» мавсумнинг энг омадсиз жамоасига қарши майдонга тушган эдилар. Бироқ таассуфки, бу гал жамоа ягона очкога ҳам эга бўлмади. Фернандо Льоренте томонидан урилган икки голга мезбонлар Роберто Фирминонинг «дубл»и билан жавоб қайтаришгач, 3 очко тақдим этадиган гол ҳам яқинлашгандек туюлганди. Бироқ бор кучларини ҳужумга сафарбар қилган «қизиллар» Гилфи Сигурдссонни ўтказиб юборишди. қизиғи, исландиялик ярим ҳимоячига ҳимоячилар ҳам, дарвозабон Миньоле ҳам қаршилик кўрсата олмадилар. Сафарда муҳим ғалабага эришган «Суонси» сўнгги поғонани тарк этди. Учрашув «Ливерпул»нинг ҳимоясида муаммолар етарли эканини яққол намойиш этди. Уларни бартараф этиш учун германиялик мутахассис астойдил тер тўкишига тўғри келади.

Ҳужумчига айланган ҳимоячи

Ҳужум чизиғидаги «қурғоқчилик» давом этаётган «Реал»нинг навбатдаги уч очкога эга бўлишига жамоа сардори сабабчи бўлди. Ўз вазифасини рисоладагидек адо этаётган Серхио Рамоснинг ҳужумдаги иштироки одатий ҳол бўлиб қолди.

Давоми Interfutbol.uz сайтида.

Киритилган сана: 26.01.2017 15:13. Ўкилди: 6768 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.