Кириш Регистрация
02/12 00:45 Лечче - Ювентус
02/12 01:00 Реал Сосьедад 2-0 Бетис
03/12 00:45 Рома - Аталанта
03/12 01:00 Севилья 1-1 Осасуна
03/12 23:00 Мальорка - Барселона
04/12 00:30 Ипсвич - Кристал Пэлас
04/12 01:15 Лестер - Вест Хэм

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Дани Карвахаль:«Қалбан «Мадрид»га тегишлиман»

Баҳо:
+0; -0

«Қироллик клуби» ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахаль Real Madrid Televisiуn каналида йўлга қўйилган Campo de Estrellas кўрсатувининг биринчи меҳмони бўлди. Бу бежиз эмас, албатта. Чунончи, мадридликлар бу йигитга келажак умиди сифатида қарашмоқда. Хуллас, футболчи телекўрсатув доирасида асосан ўзи ҳақида гапириб берди. Яъни профессионал спортчи бўлиб шакл­ланиш жараёнига боғлиқ воқеаларни ёдга олди, шахсий ҳаётининг айрим жиҳатларига тўхталди.

Илк қадамлар

- Эсимда, мактабдаги дарслар соат 9:30да бошланарди, аммо мен анча эртароқ борардим. Мақсад - синфга киришдан олдин озгина футбол ўйнаб олиш. Танаффус пайти ҳам дарров майдонча томон югурардим. Дейлик, ошхонада бирор марта узоқ ушланиб қолган эмасман. Ҳар сафар шоша-пиша овқатланиб, ойимдан футбол ўйнаб келиш учун рухсат сўрардим. Бахтимга, у мени тушуниб, хоҳишимга сира монеълик қилмасди.

Таҳсил жараёни

- Ҳозирги даражага айнан ота-онам туфайли эришганимни ғурур билан тилга оламан. Ҳа, футболга сира тўймасдим, аммо оиламиз қадриятларига бирор марта беписанд қараган эмасман. Бошқача айтганда, ота-онам ўргатган қоидаларга тўлиқ амал қилиб, улар берган тарбияга жиддий ёндашганман.  Айни шундай муносабат ўлароқ, машғулотлардан белгиланган вақтда уйга қайтардим ҳамда гарчи ёқтирмасамда, дарс тайёрлашни сира кечиктирмасдим.

Бунинг самараси ҳам кўринган, албатта. Ҳеч ёдимдан кўтарилмайди, бир сафар инглиз тили имтиҳонини аъло баҳо - 9,75 баллга топширганимда, меҳрибон онажоним шунчаки, лол қолганди. Унинг ўша вақтдаги хурсандчилиги ҳамон кўз ўнгимдан кетмайди. Бу дунёда оналарга қувонч бағишлашдан ҳам яхшироқ иш борми ўзи...?

Ҳимоя воситаси

- Кўпинча тиззамни боғлаган ҳолда ўйнардим. Сабаби оддий: одатда учрашувлар чоғи ўзимни сира аямасдим ва кўпинча тиззам шилинарди ёки қандайдир жароҳат орттирардим. Шу кўйи уйга қайтганимда, онам тиззамга махсус ҳимоя воситасини боғлаб қўярди. Аслида ўзимга қолса, уни ечиб ташлардим, аммо ойим машғулотга боришимни тақиқлаб қўйишидан чўчиб, бундай қилмасдим.

Биринчи жамоа - «Леманс»

- Футболдаги илк жамоам анча рақобатбардош эди. Ўша вақтдаёқ ҳимоядан жой олган ва ҳар қандай ўйинга ўта жиддий қарардим. Бир сафар ота-онамни жуда ғазаблантирганим худди кечагидек эсимда. Чунончи, ўша куни дурангга рози бўлгандик. Ўйин давомида рақибларга неча марталаб алданганим оғир ботган ва буни кўтаролмай, шунчаки, майдондан чиқиб кетгандим.

Боз устига, трибунада ўтирган ота-онам ёнига бориб, аламимни тўкиб солганман: «Бўлди, етар, кетдик уйга...». Шунда отам босиқлик билан жавоб берганди: «Ўғлим, агар ўйнашни хоҳламасанг, майли. Лекин бу ўйин­ни охиригача томоша қилмаслигимизга сабаб бўлолмайди. Бошқа болалар ҳаракатларини кузатиш ҳам мароқли...». Очиғи, унинг бу қадар совуққон муносабати мен учун бир умрлик дарс бўлган. Профессионал футболчи сифатида шаклланишимда айни ўша жавобнинг аҳамияти катта. Зеро, шундан сўнг озгина қийинчилик олдида таслим бўлмасликни ўргандим.

«Сантьяго Бернабеу»га илк сафар

- Стадионга илк марта кирганимда, бошим гангиб қолганди. Бизга берилган абонементга кўра, энг юқори трибунадан жой олганмиз. Унутилмас таассуротлар... Ўша саёҳат хотирамга абадий муҳрланган. Рости, энг юқорига кўтарилганимиздан кейин мени бироз ҳаяжон босганди.

«Реал»га дахлдорлик

Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми бу ерда

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 13.04.2017 10:42. Ўкилди: 6975 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.