Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд 0-5 Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон 2-4 Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон 2-2 Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон 3-3 Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея 0-5 Япония
20/04 17:00 Сельта 4-1 Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия 0-2 Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт 0-0 Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Ҳаммасига фақат Бабаян айбдорми?

Баҳо:
+0; -0

Ҳаммасига фақатгина Бабаян айбдорми? Жанубий Корея билан учрашув якунига етганидан сўнг хаёлимга келган фикрларнинг энг биринчиси шу бўлди.

Тўғри, Самвел Бабаян футболимизда асосан менежерлик, жамоанинг ташкилотчилик ишлари билан шуғулланиб юрган.

Бироқ, Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқа олмаганида биргина Бабаяннинг айби бор, деб бўлмайди. Бунга Ўзбекистон футболидаги бутунбошли тизим жавобгар.

Ҳа, обрўлироқ жойда ишлайдиган кишиларнинг эркатой ўғилларини истеъдодли болалардан устун қўйиб, футбол жамоасига қабул қиладиган, асосий таркибда майдонга туширадиган, болалар ўртасидаги мусобақаларда ёшни 2-3 баробарга камайтириб кўрсатадиган шу тизим аслида ҳаммасига айбдор.

Футбол қачон ривожланади? Қачонки коррупция, таниш-билишчиликдан холи бўлса. Қачон ҳақиқий истеъдодларга йўл очиб берилса, қачон ўша йигитларга хориждан таклиф тушса, бериладиган маблағлар ҳисобидан ўз чўнтагини қаппайтириш пайидан бўлмайдиган мураббийлар-у мутахассислар ишласа.

«Спорт» телеканалидаги шарҳловчилар Жанубий Корея билан ўйин якунида Самбел Бабаянни барчасига балогардон қилиб қўйишди. Тўғри, у ҳам жуда кўп хатоларга йўл қўйди. Сергеев, Лобанов каби «суюкли» футболчиларини майдонга туширавериб, мухлисларни бездириб юборгани бор гап.

Аммо, агарда гап фақатгина мураббийда бўлганида, нима учун ўз даврида мақталган, сўнг эса яхшилаб сўкилган мутахассислар бизни ЖЧга олиб чиқа олмаган? Баъзи журналистлар айтганидек «футболимизнинг гўркови»га айланган Бабаяндан аввалги мутахассислар ҳам ўз ишини уддалай олмагач, қанча ҳақорат ва маломатларга учраганини кўпчилик яхши билади, менимча.

Миржалол Қосимовнинг ўйиндан сўнгги матбуот анжуманида айтган «Болаларда айб йўқ, ҳамма айб менда» деган гаплари кишилар орасида кулги аралаш тилга олинганида ҳам барчасига фақатгина мураббийни айбдор қилгандик. Абрамов 2-3 ўйинда салбий натижа қайд этганидан сўнг унинг истеъфосини талаб қила бошладик.

Балки ҳамма айб ўзимиздадир? Балки биз (қанчалик қўпол ва оғриқли бўлмасин - коррупция, таниш-билишчилик каби нарсаларнинг келиб чиқишига аслида ўзимиз сабабчимиз) айнан шунга лойиқдирмиз? Корея билан ўйиндан кейин Бабаянни бутун шаҳарга эшитиладиган қилиб сўкиб кетган мухлислар яна мағлубиятга фақатгина бир кишини масъул қилиб қўйишди.

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб бериш истагида бўлмай (чамамда – у руҳан бунга тайёр бўлмаган, умуман ўзгача кайфиятда интервью беришни режалаштирган), чиқиб кетган инсоннинг кетидан «беғараз» деб сўккан журналистлар ҳам...

Аслида футболимизда, ҳаётимизнинг барча соҳаларида бўлаётгани каби, туб ислоҳотлар даври келди. ЎФФ президентлигига бошқа шахс сайлангани билан у катта ўзгаришларни амалга оширмас экан, янги келган мураббийни ҳам «беғараз» деб сўкишда давом этаверамиз.

Таниш-билишчилик, коррупция, деб аталмиш нарсаларни йўқотмас эканмиз, «футболимиз гўрковлари» ҳақида гапиришдан чарчамаймиз.

Бир нарса мени ҳайрон қолдиради: наҳотки шунча йил мобайнида болалар футболига ажратилган миллиардлаб сўм маблағ эвазига Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя оладиган, ЖЧга чиқиш каби халқимиз орзусини рўёбга чиқара оладиган 11 нафар азамат етишиб чиқмади? Аслида айнан шу масала устида бош қотириш керак!

Мен Бабаянни оқлаш фикридан йироқман. Юқорида айтганимдек, у ҳам ўзига яраша кўплаб хатолар қилди. Миллий терма асосий таркибида майдонга тушиши савол остида турадиган ўйинчиларга ишониб қўйди.

Бироқ, мен фақат бу масалага сал ўзгачароқ назар ташлашни таклиф қилаяпман, холос. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинларида Осиё, Европа, Африканинг бир қадар савияли (Япония, Франция, Нигерия ҳақида гапириш умуман орзу!) терма жамоалари билан майдонга тушмаганида фақатгина у айбдор эмасдир? ЎФФда бу масала билан шуғулланадиган бошқа шахслар нега қўл қовуштириб туришди?

Нима учун аслида менежерлик билан шуғулланган инсонни терма жамоага бош мураббий қилиб қўйишди? Федерацияда ишловчи баъзи шахслар футболимиз ҳақида жон куйдирадиган журналистларнинг устидан мазах қилиб ўтиришига сабаб нима?

ДАВОМИ

Давомини телеграм орқали ўқиш

Киритилган сана: 11.09.2017 16:11. Ўкилди: 10349 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.