Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 4-5 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Сўнгги парвоз ёхуд футбол тарихидаги авиаҳалокатлар

Баҳо:
+0; -0

«Пахтакор» ва авиаҳалокатга учраган яна 9 жамоа. Жаҳон футболи охирги марта авиаҳалокатлар туфайли мотам эълон қилганига 23 йил бўлганда... Бразилиянинг «Шапекоэнсе» клуби аъзолари жойлашган самолёт Колумбияда қулади. Унинг бортидаги журналистлар ва жамоа вакиллари Жанубий Америка кубоги доирасида «Атлетико Насьональ»га қарши баҳс ўтказиш учун йўл олишганди. Машъум ҳодиса муносабати билан деярли барча мамлакатлардаги учрашувлар бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди. Championat.com сайти эса дунё футболида рўй берган шунга ўхшаш воқеалар ва уларнинг қурбонларини ёдга олди.

1. 1949 йил 4 май, «Торино»

Ўтган асрнинг 40-йиллари якунланаётган паллада «Торино» Италиянинг топ-клубларидан бири ҳисобланарди, улар ҳаттоки, довруғ бобида қўшнилари «Ювентус»дан ҳам устун туришарди. 1946-1948 йиллар мобайнида «буқалар» Валентино Маццола сардорлигида уч карра чемпионликни нишонлашганди. 1949 йилнинг 3 май куни туринликлар Лиссабонда «Бенфика»га қарши баҳс ўтказиб, 3:4 ҳисобида ютқазишди. Футболчилар «Милан»­даги дўстлари билан Барселонада учрашишгач, бироз кайфиятлари кўтарилди. Ўшанда «Торино» клуби жойлашган самолёт ёқилғи қуйиш мақсадида қўнган, миланликлар эса Мадридга йўл олишаётганди. Шу тариқа «россонери» «Торино» футболчиларини сўнгги марта тирик ҳолда кўрган жамоа сифатида тарихга кирган. «Буқалар»ни Туринга олиб кетаётган самолёт қуюқ туманда қолиб, учувчи йўналишни йўқотиб қўйиши оқибатида учар жисмнинг чап қаноти тепаликда жойлашган бинога теккан. Самолёт шу заҳоти ерга қулаган. Бортда жойлашганларнинг барчаси ҳалок бўлди, ўйинчилар  орасида фақатгина жароҳат туфайли сафарга чиқмаган Лауро Тома тирик қолган.

2. 1958 йил 6 февраль, «Манчестер Юнайтед»

Жаҳон спорти тарихидаги энг шов-шувли фалокатлардан бири. Гарчи ўша йиллари авиапарвозлар катта таваккалга тенглаштирилган бўлсада, «Манчестер Юнайтед» бутун Европа бўйлаб тез-тез саёҳатга чиқарди. Белградда ўтказиладиган «Црвена Звезда»га қарши баҳс арафасида клуб чартер рейсга буюртма берди. Муаммолар Мюнхендаёқ бошланган, ўшанда самолёт ёқилғи қуйиш мақсадида қўнганди. Икки марта уриниш омадсиз якунлангач, экипаж аъзолари парвозни тўхтатишга тайёр туришганди, бироқ яна бир марта учишга ҳаракат қилиб кўрилди ва... фожиа рўй берди. Самолёт ўз вақтида кўтарила олмаслиги оқибатида ёқилғи тўла машина жойлашган ангарга бориб урилди. 21 киши воқеа жойида ҳалок бўлди, улар орасида «МЮ»нинг 8 нафар аъзоси бор эди. 1960 йили «Олд Траффорд»нинг жанубий шарқий трибунасига «1958 йил 6 февраль» санаси битилган соат ўрнатилиб, тагига «Мюнхен» деб ёзилди. У бугунги кунда ҳам ўз ўрнида турибди. Ҳар йили 6 февраль куни стрелкалар фожиа рўй берган вақт - 15:04ни кўрсатади, стадионда эса қурбонлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақланади.

3. 1960 йил 16 июль, Дания терма жамоаси

60-йиллар бошида Данияда ўйинчиларга хориж клубларида тўп суриш тақиқланганди, акс ҳолда улар миллий жамоага чақирилмасдилар. Ўша кезлари данияликлар Рим Олимпиадасига чиқиш учун астойдил тайёрланишаётганди. Копенгаген аэропортидан Хернингга йўл олган самолёт бортида терманинг саккиз футболчиси жой олишганди. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли учар жисм ҳалокатга юз тутди. Фақат учувчи ва футболчи Сиг Винделов қирғоқдаги балиқчиларнинг кўриб қолишлари натижасида тирик қолишди. Омадлилар қаторида бошқа бир ўйинчи - Эрик Дюреборг ҳам бўлган: аэропортда ўзини ёмон тутгани учун рейсдан қолиб кетганди. Дания жамоаси турнирда қатнашмасликка жиддий бел боғлаганди, бироқ барибир, мусобақада иштирок этиб, Римда кумуш медалларни қўлга киритди.

4. 1961 йил 3 апрель, «Грин Кросс»

Орадан бир йил ўтиб яна бир жамоа авиаҳалокатга учради. Чили чемпионатининг биринчи дивизионида қатнашадиган «Грин Кросс» клуби навбатдаги тур ўйинини ўтказиш мақсадида Сантьягодаги аэропортдан парвоз қилди. Аммо манзилга етиб бориш футболчиларга насиб қилмади - самолёт Кордильердаги Лас-Ластимав тоғ тизмаларига бориб урилиши оқибатида барчалари ҳалок бўлишди.

5. 1969 йил 26 сентябрь, «Стронгест»

1969 йилнинг 26 сентябрь куни Боливияда рўй берган ҳалокат барчани карахт аҳволга солди. Лайнер Кордильер массивидаги тоққа бориб урилди. 74 киши, жумладан, мамлакатнинг энг кучли жамоаси «Стронгест»нинг 16 футболчиси ва мураббийлар штаби фожиа қурбонига айланишди. Жанубий Америка футбол федерацияси мотам эълон қилиб, клубга 20 минг доллар ажратди. Авваллари жамоа сафида ўйнаган аксарият футболчилар кичик маош эвазига «Стронгест»га қайтишди. Орадан беш йил ўтиб клуб яна Боливия чемпионлигини нишонлади.

6. 1970 йил 31 декабрь, «Эйр-Ликвид»

Кейинги йили Жазоирнинг «Эйр-Ликвид» жамоасини Испаниядаги ўртоқлик учрашувига олиб кетаётган самолёт манзилга етиб бормади. Барча экипаж аъзолари ҳалок бўлишди.

Давоми Interfutbol.uz сайтида.

Киритилган сана: 31.12.2016 10:19. Ўкилди: 7538 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.