Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Термамиз аросатли ўйинини унутиб, фаросат тактикасига қайта оладими?

Баҳо:
+0; -0

Ғалаба ва мағлубият орасидаги ўйинлар (бу ўринда «учрашув» ёки «баҳс» иборасини ишлатишдан тийилдик, зеро, «ўйин» сўзи ҳар доим ҳам бу терминларга синоним бўлмайди)дан чарчаган мухлислар бугун миллий терма жамоамиз мураббийлар штабидан фусункор фаросат тактикасини кутишмоқда. Чунки кейинги 3та баҳсда аросат услубидаги ўйин билан ғолиб чиқиш қийинлигини барча яхши тушуниб турибди. Кучли рақибларни довдиратадиган кутилмаган услубий лойиҳаларнинг назарий жиҳатларини ишлаб чиқиш учун олдинда вақт етарли.

Бош жамоамиз Самвел Бабаян раҳбарлигида шу вақтгача тушунарсиз ва аросат услубда тўп сурди ва фақат мислсиз, яна такрорлаймиз, мислсиз ор-номус кучи боис, қийин ғалабаларга эришди. Қатар термасига қарши кечган азобли учрашувнинг иккинчи бўлимида Одил Аҳмедов беқиёс жонфидолик кўрсатмаганида, очиғи, натижа ижобий кўриниш олиши амри-маҳол эди.

Шундай вазиятлар бўлдики, Одил ўзида эмас, ўзидан чиқиб кетгандек туюлди. Бутун жамоа, ҳаттоки, захирадан майдонга тушганлар ҳам бўшашиб, қотиб қолган паллада Одил ёлғиз ўзи олдинга ташланди. Ҳолбуки, у ҳам чарчаганди, оғриқлардан азият чекаётганди. Назаримизда, жамоа сардори гўё ҳушсиз ҳолатда, минг-минглаб нигоҳларни унутиб, ўзга сайёраликлар каби елиб- югурди, ютуниб-ютоқиб тўп тепди.

Нима учун? Унга қандай куч таъсир ўтказди? Сурия термаси билан сафарда ўтган аламли учрашувда Одилда ҳам бу каби ҳолат кузатилмаганди-ку?! Фикримизча, унинг кўзлари мухлислар даврасида ўтириб, майдонга умидвор боққан ва бошини қуйи эгган отасига тушди.

Ўша лаҳзадан сўнг Одилдаги янги имконлар кўз очди. Бош­қача айтганда, футболчи қайта уй­ғонди. Нозиктаъб операторларнинг ўткир нигоҳи излаб топган ўша лаҳза бўлмаганида, балки Одил ҳам оловланмасди. Негаки, унда ва жамоадошларида табиий олов­қалблик ниш урганида, термамиз суриялик футболчилардан мағлубиятга учрамасди. Демоқчимизки, 28 март оқшомида майдон «магия»си ўз миссиясини шараф билан бажарди.

Хўш, нима сабабдан бугун ҳам шу мавзудаги мулоҳазаларни давом эттир­япмиз? Жавоб оддий: ўтган иш ортда қолди, мағлубият ва ғалаба тарихга айланди, энди майдон «магия»сига умид боғлаш жоиз! Вакилларимиз навбатдаги рақибларни иштиёқсиз, айни чоғда иштиёқнинг ўзи билангина енгишолмайди. Кейинги учрашувларда ҳам футболчиларимизни орият олови қиздириши даркор, аммо ғалаба учун бу қайноқликнинг таъсири ҳам камлик қилади.

Кези келганда, арслон наъраси тинади ва шернинг қудрати-да рақиб қошида бош эгади.  «Машъал» қандай порлади ва «шерлар» қудратини қай йўсин жиловлади?

Давоми iff.uz сайтида.

Киритилган сана: 04.04.2017 18:00. Ўкилди: 7325 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.