Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон - Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт - Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Обамеянгнинг яширин сирлари

Баҳо:
+0; -0

Дортмунднинг «Боруссия»сида тўп сураётган Пьер-Эмерик Обамеянг шубҳасиз, сайёрамизнинг айни дамдаги энг кучли ҳужумчиларидан бири саналади. У бундеслиганинг 15 ўйинида рақиблар дарвозасига нақ 16 та гол урди. Бу эса табиийки, Пьерни «Олтин бутса»нинг навбатдаги танловида етакчилар сафида бўлишини таъминлайди. Демак, Обемеянг билан яхшироқ танишиб олиш вақти келди, бизнингча...

«Отжимания»

Шу йилнинг 19 ноябрь куни «Боруссия» ўз майдонида «Бавария»ни қабул қилди. Обамеянг эса ўйиндаги ягона голни урганидан сўнг майдонга юзтубан ётиб олиб, халқ орасида «отжимания» деб ном олган машқни уч марта бажарди ва кейин трибуна томон чопиб бориб, у ердаги қайсидир бир мухлисга ишора қилди. Ҳужумчининг айтишича, бу ҳаракатлар Обемеянгнинг яқин дўсти, франциялик таниқли рэпер Градурга аталган экан. Ўзи умуман олганда, Обамеянг голни нишонлаш борасида унча-мунча ҳамкасбларига «сабоқ» беришга қодир. Масалан, у «Сент-Этьен»да тўп суриб юрган кезларидаёқ голларидан бирини юзига машҳур киноқаҳрамон - Ўргимчак-одамнинг ниқобини кийиб олиб нишонлаганди. Айтишларича, бу қилиқ Пьернинг дўсти, собиқ дарвозабон Жереми Жанога аталган бўлиб, голкипер мазкур картинани жуда яхши кўраркан. Қизиғи шундаки, Обемеянг «Боруссия»га келганидан кейин ҳам дарров ўз услубига содиқ қолиб, 2014 йили «Бавария»га қарши ўтган Германия суперкубогидаги голини яна ўша «Ўргимчак-одам» ниқобида нишонлади. Орадан бир йил ўтгач у «Шальке» дарвозасига киритилган тўпни Бэтмен, жамоадоши Марко Ройс эса Робин қиёфасида нишонлаганди.

Бутсалар

Обемеянг Франция чемпионатида тўп суриб юрган пайтлардаёқ бош­қаларга ўхшамасликка интиларди. Масалан, у «Лион»га қарши ўйин олдидан машғулотларга кийиб чиққан бутса ҳаммани бирдек ҳайратга солганди. Тўғрида, ахир тўқ яшил рангдаги, бунинг устига уч мингта «Сваровски» кристаллари билан безатилган пойафзалда тўп тепиб бўлармиди?! Айтишларича, бундай матоҳнинг нархи уч минг евродан ортиқ экан. Тўғри, Пьер мазкур бутсаларда расмий ўйинларда майдонга чиқмади. Лекин у шунақа ялтироқ кийимларга қизиқиши рост. Масалан, Пьер-Эмерик дўстининг тўйига оқ шим ва тилларанг камзулда ташриф буюрган. Обемеянгга тушликни ўз вақтида қилгандан кўра, сартарош қабулида ўтириш кўпроқ ёқади. Мисол учун, у яқинда Габон терма жамоасининг навбатдаги ўйинидан сўнг Дормунд­га қайтаётиб, шартта Парижга бурилиб, таниқли сартарош ҳузурига йўл олди. У эса табиийки, қайчи ва тароғини ишга солиб, футболчининг бошига юлдузлар суратини чизди. Хуллас, Омемеянг - мана шунақа инсон.

Африка

2015 йил якунларига кўра Обамеянг Африканинг энг яхши футболчиси деб топилди. Айни пайтда эса у Габон миллий терма жамоасининг сардори. Пьер-Эмерикнинг отаси катта Пьер Обамеянг ҳам ўз вақтида профессионал футболчи бўлиб, у Габон термаси таркибида тўп сурган. Айтганча, унинг акалари Вилли ва Катилинлар ҳам терма либосини кийишган. Энг қизиғи, улар худди Пьер-Эмерик сингари, ўз вақтида «Милан» клуби шарафини ҳимоя қилишган. Пьер-Эмерикнинг онаси Маргарита Креспо - испаниялик. Пьер-Эмерик эса 1989 йилнинг 18 июнида Францияда дунёга келган. У француз тилидан таш­қари, итальян ва инглиз тилларида ҳам эркин сўзлаша олади. Паспортлари сони учта: отаси туфайли - Габон, онаси сабабли - Испания, туғилган жойи туфайли Франция фуқаролигига эга. Обамеянглар оиласи ҳеч қачон молиявий муаммоларга дуч келмаган. Пьер-Эмерик эса мактабда аъло баҳоларга ўқигани учун футбол ҳақида ортиқча ўйламас, келажакда йирик бизнесмен бўлиш ҳақида орзу қиларди. Бироқ у отасининг хоҳиши ва қатъий талаби туфайли спорт мактабига келиб қолди.

Машиналар

Обемеянг Франция чемпионатида ўйнаб юрган кезлари унинг гаражида AstonMartin (620 от кучи) ва AudiQ7 уловлари турарди. Кунларнинг бирида бу гаражга ўғри тушиб, машиналар олиб қочилди. Обемеянг эса бу вақтда Франция Лига кубоги финалида жамоаси учун тер тўкаётганди.

Давоми iff.uz сайтида.

Киритилган сана: 21.01.2017 14:04. Ўкилди: 6070 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.