Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 1-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

КЕЧА СЕВИМЛИ ФУТБОЛЧИ, БУГУН...

Баҳо:
+0; -0

Мураббий сифатида ишлаётган ёки ишлаган яқин ўтмиш юлдузларидан тузилган рамзий терма жамоа. Тьерри Анри яқиндагина собиқ клуби - «Монако» бошқарувини қўлга олди. Soccer.ru сайти шу баҳона мураббийлик соҳасига бош суққан афсонавий футболчиларга яна бир бора назар солди.

Айтиш жоиз, Тьерри сайёрамизнинг энг яхши ўйинчилари қаторига илк марта 2000 йили қўшилганди. Мана, орадан чамаси 20 йил ўтиб, у «Монако» бош мураббийи ролида гавдаланди. Хўш, янги аср бошида юлдуз мақомини олишган сара футболчиларнинг мураббийлик қисматлари қандай бўлмоқда?

1970 йилдан кейин туғилган ва мураббийликка қўл урган юлдузлар рамзий жамоасига қизиқсангиз, марҳамат, қуйидаги фотожамланмага қаранг.

Дарвозабон - Херман БУРГОС (49 ёш)

Ишлаётган жамоаси: «Атлетико»

Мураббийлик тажрибаси: 8 йил

Петер Шмейхель ёзда «Спортинг»да дарвозабонлар мураббийи лавозимини эгаллаши мумкин эди, бироқ ЖЧ пайти Россияда ТВ билан ҳамкорлик қилишни маъқул кўрди. Бургос эса анчадан буён Диего Симеоне ёнида. 

Ҳимоячи - Алессандро НЕСТА (42 ёш)

Ишлаётган жамоаси: «Перуджа»

Мураббийлик тажрибаси: 2 йил

Италиялик буюк ҳимоячи аввалига «Майами»да ишлади, кейин уни «Кротоне»га таклиф этишди, аммо ўзи «Перуджа»ни танлади. Неста айни пайт «В» сериясидаги рақобат қозонида «қайнамоқда».

Ҳимоячи - Фабио КАННАВАРО (45 ёш)

Ишлаётган жамоаси: «Гуанжоу Эвергранд»

Мураббийлик тажрибаси: 5 йил

«Олтин тўп»ли ягона ҳимоячи ҳам мураббийлик этагини тутди, фақат у ҳаммасини БАА, Саудия Арабистони ва Хитой томонларда бошлади. Каннаваронинг жамоаси айни пайт маҳаллий чемпионатда Халк ҳамда Одил Аҳмедов клуби - «Шанхай СИПГ»дан ортда қолмоқда, лекин охиригача курашдан чекинмаслиги аниқ.

Ҳимоячи - Жон ТЕРРИ (37 ёш)

Ишлаётган жамоаси: «Астон Вилла»

Мураббийлик тажрибаси: 2 ҳафта 

«Челси» афсонаси куни кеча «Астон Вилла» бош мураббийи Смит Динь ассистенти сифатида иш бошлади. Ваҳоланки, у «Спартак»дан манфаатли шартнома олганди. Аммо ўйнаш жонига теккан кўринади, Москва клуби сафига қўшилишни истамади. У ўзини мураббий сифатида ҳам АПЛда синаб кўрмоқчи.

Ярим ҳимоячи - Кларенс ЗЕЕДОРФ (42 ёш)

Ишлаётган жамоаси: Камерун термаси

Мураббийлик тажрибаси: 4 йил

3та клуб сафида ЧЛда 4 бора ғалаба нашидасини сурган Зеедорф аввалига клуб футболида ишлаб, «Милан» ва «Депортиво»да омадсизликка йўлиқди, шундан сўнг терма жамоалар миқёсига ўтди. Кўрамиз, буни қандай уддайди.

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 29.10.2018 13:41. Ўкилди: 2943 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.