Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
16/04 18:00 Япония 1-0 Хитой
16/04 20:30 Жанубий Корея - БАА
16/04 20:30 Ироқ - Таиланд
16/04 23:00 Саудия Арабистони - Тожикистон
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
17/04 18:00 Ўзбекистон - Малайзия
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

«Навбаҳор» логотипи ўзгарса нима бўлади?

Баҳо:
+2; -0

Футбол тарихида клубларнинг логотипи тез-тез ўзгариб туришига кўникканмиз. Айниқса, жаҳоннинг гранд жамоалари бундай янгиликларга ўч бўлишади.

Ушбу ҳолат ўзимизда ҳам учраб туради. Хусусан, «Насаф»нинг рамзи замонавий кўриниш касб этди, ўз навбатида, «Қизилқум» мутлақо ўзгача дизайн танлади.

«Локомотив»нинг логотипи кўп бор ўзгарганига гувоҳ бўлганмиз. «Бунёдкор»нинг сўнгги йилларда бу борада анча фаоллик кўрсатгани ҳам айни ҳақиқат.

Айрим клублар эса ҳамон эски эмблемадан фойдаланишмоқда. Улардан бири - «Навбаҳор». Тўғри, «лочинлар» рамзи бир неча йиллар олдин ўзгарганди, аммо унинг тузилиши маъқул келмади, чоғи, яна учбурчаксимон тимсол қайтарилди.

Хўш, Наманган жамоасининг логотипига бироз замонавий тус берилса, у қандай кўриниш касб этади? Келинг, сўзимиз «қуруқ» бўлиб қолмаслиги учун «Навбаҳор» эмблемасига жиндек ўзгартириш киритамиз-да, айнан шу хомаки вариант мисолида юқоридаги саволга жавоб топишга уриниб кўрамиз.

1. Асос

Суратда кўриб турганингиздек, ушбу хомаки вариантда «Навбаҳор»нинг аввалги логотипи асос сифатида олинган. Унга замонавий технологиялар ёрдамида бироз жило берилган, холос. Учбурчаксимон шаклдаги ранглар деярли ўзгаришсиз қолган: яшил, қизил, оқ ва кўк уйғунлашган. Наманганлик ишқибозлар бу рамзга анча кўникиб қолишганини инобатга олсак, асоснинг эски ҳолатда қолдирилишини кўпчилик маъқулласа, ажабмас.

2. Тўп ва «N» ҳарфи

Ҳозирги логотипдаги яна бир рамзнинг ўзгартирилган варианти. Фарқи - бу гал тўп зарбадан сўнг рақиб дарвозаси томон ҳаракатланяпти. Унинг ўртасидан лотинча «N» жой олгани ҳам тушунарли - «Навбаҳор»нинг номидаги дастлабки ҳарф.

3. Лочин

Хомаки нусхадаги дастлабки янгилик - лочин кўринишининг логотипдан жой олгани бўлди. Сўнгги йилларда «Навбаҳор»нинг номи ушбу қуш билан боғланишига кўпчилик ўрганиб улгурди. Шундай экан, унинг замонавий эмблемага муҳрланиши мантиқан тўғри бўлади, бизнингча. Мазкур ҳолатнинг бир «лекин»и бор: бу ўзгариш клубларнинг турли жониворлар номи билан аталишини хушламайдиганларга маъқул келмаслиги тайин.

4. Шахматсимон безак

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 20.07.2017 16:10. Ўкилди: 6111 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


HOMME
Сана: 22.07.2017 12:05. HOMMEга ёзиш
+0; -0
«Навбаҳор» логотипи ўзгарса нима бўлади?\n\nНима бўларди?! Расво бўлади. Тутуруғи йўқ, бизи чемпионатимизда ҳамма нарса ўзгараверади. \n\nҲар бир клубнинг ўзини ўзгармас анъанаси бўлиши керак. Командани футболка шортигини ранги ўзгармаслиги керак. Логотип ўзгармаслиги керак. Футболчилар ҳам камида 2 йилгача ўзгармаслиги керак. Ўйин кунлари ва соатлари ҳам ўзгармаслиги керак. Турғунлик керак. \n\nБуларга қоса ҳамма нарсани ўзгартирса\nЕвропа клубларини анъанаси 100 йиллик анъаналар. \n\nБизикилар гулдан гулга шохдан шохга қўнади.

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.