Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Терма жамоалар маркази нега доим танқид остида?

Баҳо:
+0; -0

Терма жамоалар маркази фаолияти кўп танқид қилинади ва бунга етарлича асос бор. Хусусан, қолдирилган ўртоқлик ўйинлари сони ҳисоблаб чиқилса, саноқда адашиб кетиш ҳеч гапмас.

Баъзан марказ ходимлари танқидлар учун матбуотдан ранжишади. Бироқ улар бир нарсани тушуниб олишлари лозим, токи ТЖМ ўз ишини рисоладагидек қилмас экан, ҳали кўп хафа бўлишади. ОАВ эса ҳаммасини кўриб турибди ва иши фақат танқиддан иборат эмас. Масалан, ўтган ҳафта тарқалган бир хабар борасида ижобий фикр билдириб ўтмоқчимиз.

ЎФФ расмий сайти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси россиялик тенгқурлари билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабар берди. Ва энг муҳими - учрашув Тошкентда бўлиб ўтади. Бу эса ишонинг, юксак аҳамиятга молик янгилик.

Зеро ўзбек футболининг келажаги айнан мана шу жамоа қўлида ва Жасур Абдураимов шогирдларининг имкониятини яна бир бор кўриб олиш ҳеч қачон зарар қилмайди. Ҳа, бу учрашув учун ТЖМга истаганча раҳмат айтиш мумкин. Агар Россия ёшлари билан бўладиган баҳс ҳам аввалгилари сингари қолдирилмаса, албатта...

Шу вақтга қадар жуда кўп ёшларга умид билдириб келдик. 1984 йилда туғилган футболчилардан иборат жамоа кичик мундиалга йўл олган кундан бошлаб, то Дилшод Нуралиев шогирдлари Осиё чемпионатида ғолиб чиққунга қадар ҳам ишонч сўнмади. Бироқ улар орасида оқланганидан оқланмагани кўпроқ, десак қарши чиқадиганлар кўп топилмаса керак.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркиби, мана 10 йилдирки, деярли ўзгармай келмоқда. Биз ишонган ёшлар эса қанча тез порлаб чиқсалар, шундай шиддат билан сўнишмоқда. Шу боис ҳам Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Виталий Денисов ва Александр Гейнрихга рақобат туғдира оладиганлар топилмаяпти.

Тўғри, ҳар йили қайсидир футболчи термада дебютини ўтказади. Аммо ҳозирча улардан ҳеч бири асосий таркибнинг доимиз аъзосига айланганини кўрмадик. Игорь Сергеев мустасно, албатта. Бу ҳужумчи гарчи 10талаб ўйинда гол ура олмаса-да мудом асосий таркибда.

Самвел Бабаян терма жамоа бошқарувига келгач, асосан, «Пахтакор»­дан бир қатор футболчилар мунтазам чақирилмоқда. Аммо Егор Кримецнинг асосий таркибга қай даражада «муносиб»лигини охирги икки учрашувда кўрдик.

Даврон Ҳошимов эса доим баҳс-мунозарага сабаб бўлган. Ҳозирги мавжуд вазият эса, шундан иборатки, биргина Виталий Денисовнинг жароҳати катта муаммо келтириб чиқариши мумкинлигини кўрдик.

Биргина футболчининг ўрнини босиш шунчалик қийин экан, демак қачондир бошланадиган авлодлар алмашувидан қўрқишга асос бор. Масалан, Темур Кападзе аллақачон термадан кетган, аммо ҳозир ҳам қайтгудек бўлса, Жавоҳир Соҳибов ёки Отабек Шукуровдан яхшироқ ўйнай олишига ишонамиз.

Мабодо, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган тақдирда, кимлар билан мундиалда иштирок этиши мавҳум. Аввал ҳам айтганмиз, Сервер Жепаров 35 ёшда, Азиз Ҳайдаров ва Анзур Исмоилов 31, Одил Аҳмедов ҳамда Виталий Денисов эса 30га қараб кетишмоқда. Хўш, Россияга борилса, ким майдонга тушади ва бу мусобақа бизга нима беради?

Модомики,

Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми бу ерда

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 13.04.2017 10:43. Ўкилди: 8140 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


RUSLANSTD
Сана: 31.08.2017 10:46. RUSLANSTDга ёзиш
+0; -0

Ушбу фикрга жавобан


MILANUZB

Сана: 21.04.2017 10:58. MILANUZBга ёзиш
+0; -0
МТЖга чакирилга хар бир футболчини,мен давлатимиздаги завод ва фабрика ишчиларига киеслайман!Яни завод,фабрика ишчилари,иш давомида бирор бир камчиликга,хатога йул куйилса,конун ва коида доирасида жавобгарлиги бор,шу тарика хар бир ишчи белгиланган тартибда иш олиб боришади,шу тарика Ватанимиз,Давлатимз равнаки ва келажаги учун хизмат килишади,план ва мажбуриятларини уз вактид бажаришади!МТЖ деб номланадиган заводми,фабриками...кани мехнаткашлари сизлар хам олдиларингизга куйилган план ва мажбуриятларингизни БАЖАРИНГИЗ!!!

Ушбу фикрга жавобан


MILANUZB

Сана: 21.04.2017 10:27. MILANUZBга ёзиш
+0; -0
Хозирги УзМТЖ эмас!Бабаяан МТЖ деб бемалол айтсангиз булади!

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.