Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Блог

«InterFutbol» газетаси

InterFutbol газетаси блоги

Миллий термаларида ўйнамаган 10 нафар топ-футболчи

Баҳо:
+0; -0

Футболда ҳам худди ҳаётдагидай ўз адолатсизликлари бор. Кўпинча кутилмаган воқеалар сабаб топ-футболчи фаолиятининг энг чўққиси ҳисобланган миллий термадаги иштирокдан мосуво бўлади. Қуйидаги мақола айнан шу ҳақда.

10. Доменико Берарди, 22 ёшда. Италия|«Сассуоло»

Ўта иқтидорли бўлган қанот ярим ҳимоячиси 22 ёшидаёт «А» сериясида 50дан ортиқ тўп киритди, аммо бирор марта ҳам миллийда тўп сурмаган. Берардининг техник ҳолати ҳам ҳавас қиларли даражада, шунингдек, ажойиб тезлик ҳамда зарбага ҳам эга ва бу фазилатларини «Сассуоло» таркибида доимий равишда кўрсатиб келмоқда.

Бундан ташқари, у Италиянинг U-19 ва U-21 термаларида доимий равишда иштирок этиб келган, жамоа етакчиси ҳисобланган. Антонио Конте илк бор Берардини Италия термасига 2015 йилда - ЕЧ доирасида Озарбайжон ва Норвегияга қарши саралаш баҳслари олдидан чақирганди, бироқ айнан ўшанда Доменико жароҳат олган ва бу кўнгилсизлик унинг терма жамоасидаги дебютига тўсқинлик қилганди.

9. Хесе Родригес, 24 ёшда. Испания|«Лас-Пальмас»,

Мадриднинг «Реал» жамоаси тарбияланувчиси ҳеч қачон қадрли жамоасининг асосий таркиби ўйинчиси бўлмаган, бироқ «қаймоқранглилар» шарафини 100 баҳсда ҳимоя қилиб, голҚпас тизимида 34 балл эгаси бўлишга улгурган. Ёш футболчининг иқтидори ПСЖ эътиборидан четда қолмади ва клуб ёш иқтидор учун 25 миллион евронинг баҳридан кечди. Бироқ футболчи билдирилган ишончни оқлай олмади.

Балки Хесенинг топ-клуб асосий таркибидан ўрин олабилмагани уни миллийга чақирилишига тўсқинлик қилаётгандир, аммо бу нарса Хесени Испания ёшлар термасига чақирув олишига тўғаноқ бўлолмаганлигини ҳам унутмаслик керак. «Лас-Пальмас»га «кўчиб ўтгани»дан сўнг, Хесе асосий таркибдан муқим жой олди ва ўзини яхши томондан кўрсата бошлади, унинг қанотлардаги ажойиб ўйини, тезлиги барчанинг тилига тушди. Агар у майдонда доимий равишда шундай ўйин кўрсата олса, Хулен Лопетеги бошқарувидаги миллий терма жамоага чақирув олиши аниқ, боиси айнан шу мураббий қўли остида Хесе U-19лар орасида ЕЧ-2012 ғолиби бўлибгина қолмай, турнирнинг энг яхши бомбардирига айланганди.

8. Габриэль Паулиста, 26 ёшда. Бразилия|«Арсенал»

Марказий ҳимоячи Европада ўзининг тўртинчи мавсумини ўтказяпти, аммо ҳозирча ўз иқтидори билан Бразилия термаси мураббийларини лол қолдира билганича йўқ. Холис туриб айтганда, Карлос Дунга 2015 йили уни бир неча бор термага чақирганди, бироқ иш майдонга тушишгача бориб етмаган. Балки, терма сафида Тьяго Силва, Давид Луиз, Маркиньос ва марказий ҳимояда тўп сурувчи бошқа таниқли  футболчиларнинг борлиги Габриэлга миллийнинг асосий таркибидан ўрин олишига тўсқинлик қилаётгандир.

7. Франсис Коклен, 25 ёшда. Франция|«Арсенал»

«Арсенал»нинг таянч ярим ҳимоячиси мана уч мавсумдирки Арсен Венгер учун муҳим фигура ҳисобланади, аммо Дидье Дешам ҳозирча Коклендаги иқтидорни кўра билганича йўқ. Француз шу кунгача Франциянинг 17 ёшдан 21 ёшгача бўлган термалари сафида майдонга тушишга улгурди, лекин мамлакатнинг биринчи термаси либосини кийиш унга армон бўлиб қоляпти.

Балки ушбу позицияда рақобатнинг кучлилиги ва Коклен бу тўсиқдан ўтишни уддалолмаётгани бунга сабабдир. Коклен ҳозир 26 ёшдалигини эътиборга олсак у ҳали биринчи термага чақирув олиши мумкин, бунинг учун эса «Арсенал» таркибидаги стабил ўйинни давом эттириш лозим.

6. Вилли Кабальеро, 35 ёшда. Аргентина|«Манчестер Сити»

Бу ҳали ҳаммаси эмас, давоми бу ерда

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Киритилган сана: 11.04.2017 10:56. Ўкилди: 8971 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.